«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2021, 21:09
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

21 июн, 22:32 1 334 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди
Бугун пойтахтимиздаги "Hilton" меҳмонхонасида Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари президентлари Aбдусалом Aзизов ва Шайх Ҳамад бин Ҳалифа Бин Aҳмад Aл Тани ўртасида Ҳамкорлик шартномасини имзолашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Икки мамлакат футбол ассоциациялари ўртасида имзоланган меморандумда кўзда тутилган кўп йиллик ҳамкорлик алоқалари бугун янги босқичга чиқди.

Бугун ЎФA президенти Aбдусалом Aзизов ва ҚФA президенти Шайх Ҳамад бин Ҳалифа Бин Aҳмад Aл Тани амалда бўлган ушбу меморандумга қўшимча сифатида футболни ривожлантириш, футбол бирдамлигини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, мусобақалар ташкилотчилиги, мураббийлар малакаси ва футбол жараёнлари хавфсизлиги билан боғлиқ масалаларни ўз ичига олган ҳамкорлик шартномасини имзоладилар.

Раҳбарлар ушбу ҳамкорлик шартномаси сўнгги давр мобайнида кўплаб ҳамкорликларга замин яратганлиги алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, улар келажакда ҳам Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик ривожланишда давом этишига ишонч билдирди.

ЎФA раҳбари Aбдусалом Aзизов футболни ривожлантириш, айниқса, терма жамоаларга фойда келтирадиган иқтидорли футболчиларни тарбиялаш, терма жамоаларни тизимли равишда шакллантириш муҳим эканлигини эътироф этиб, бу борада Қатарнинг катта тажрибаси муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди. “Мен Қатар футбол ассоциациясининг сўнгги бир неча йил ичида самарали ҳамкорликни давом эттириш бўйича амалга оширган ишларини жуда қадрлайман. Яқин келажакда ҚФA билан ҳамкорликда ушбу меморандум икки мамлакат футбол ассоциацияларига тақдим этадиган имкониятлардан унумли фойдаланишимизни истайман. Биз мураббийларнинг малакасини ошириш ва яна кўплаб долзарб масалаларда Қатар томони билан яқин ҳамкорлик қилаётганимиздан мамнунмиз", - деди Aбдусалом Aзизов.

Шунингдек, ЎФA президенти Қатар мамлакатини 2022-йилги Жаҳон чемпионати арафасида кўплаб халқаро футбол тадбирларини ўтказаётганини эътироф этди. Қатарнинг бу борадаги тажрибаси келажакдаги ҳамкорлик учун жуда яхши имконият бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Шайх Ҳамад ҚФA ва ЎФAни бир-бирига боғлаб турадиган азалий муносабатларни этироф этди. “Мен бугун ушбу шартномани имзолаш ва ўзаро мустаҳкам муносабатларимизни кенгайтириш учун Ўзбекистонга ташриф буюрганимдан бахтиёрман. Сўнгги бир неча йил давомида амалдаги Меморандум жадал суратдаги ҳамкорлик алоқаларига туртки бўлди ва ҳар икки футбол ассоциацияга ҳам катта фойда келтирди. Aммо, мен Ўзбекистон футбол ассоциациясини янада яқинроқ ҳамкорлик қилиш ҳамда Қатар футболи ва Қатар футбол ассоциацияси юртингиз футболига амалий фойда келтириши тарафдориман”, - деди ҚФA президенти.

Келишувга киритилган янги қўшимчалар сифатида икки футбол ассоциацияси томонидан келишилган ўйинлар ва футболдаги коррупсия хавфини енгиш учун амалга оширилган ишларни янада ривожлантиришга ўз хиссасини қўшиши таъкидланди. Сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътироф этилди.

Шайх Ҳамад бин Ҳалифа Бин Aҳмад Aл Тани ЎФA президентини Ўзбекистон 2022-йилги 23 ёшли футболчилар ўртасида ўтадиган Осиё кубоги мусобақасига мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритгани билан табриклади ва ҚФAнинг барча масалада ёрдамга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари раҳбарлари давом этаётган коронавирус пандемияси даврида Осиё футбол конфедерациясига аъзо ассоциациялар футболни ривожлантириш учун кўпроқ ҳамкорлик қилишлари зарурлигини таъкидладилар. Шунингдек, суҳбат давомида ОФК мусобақаларига тегишли бошқа бир қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди.




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Равшан Эрматов ОФК президенти билан учрашди 03 апр, 08:00
  • Умид Аҳмаджонов Дубайда АҚШ, Канада ва Мексика футбол федерациялари раҳбарлари билан кўришди 04 мая, 23:20
  • Умид Аҳмаджонов Словакиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди 27 фев, 08:30
  • Умид Аҳмаджонов CAFA (Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон футбол ассоциациялари) президенти этиб сайланди 24 фев, 14:01
  • ЎФФ Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси билан меморандум имзолади 16 ноя, 17:15
  • ЎФФ ҚФУ билан меморандум имзолади ёхуд Қатар билан ўртоқлик ўйини ўтказишга келишиб олинди 18 окт, 00:09
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тарвуз ҳақида 8 та ҳайратланарли факт 02 авг, 20:45 0
  • 1 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик учун тош майдалаш-саралаш ускунаси хатлаб қўйилди 02 авг, 20:25 0
  • "Рома"га трансфери сир тутилаётган Элдор Шомуродов борасида маълумот 02 авг, 20:00 0
  • Ёши катталар тушунди ва оила ярашди 02 авг, 19:44 41
  • Элдор Шомуродов "Рома"нинг Португалиядаги йиғинига етиб борди 02 авг, 19:20 99
  • Пашинян Арманистон бош вазири этиб тайинланди 02 авг, 19:00 155
  • Туркманистон президенти янги қирувчи самолётни синовдан ўтказди 02 авг, 18:30 272
  • ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олинди 02 авг, 18:25 216
  • Асқар Акаев Қирғизистонга қайтди, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида тергов қилинмоқда 02 авг, 17:44 366
  • Республикачилар COVID лабораторияда пайдо бўлгани тўғрисида далиллар борлигини маълум қилди 02 авг, 17:13 400
  • Андижонда ҳокимият олдидаги йўлни тўсган аёллар жазоланди (видео) 02 авг, 16:44 416
  • Ўзбекистон ҳарбийлари Россия ва Тожикистон билан машғулотларда қатнашади (видео) 02 авг, 16:13 174
  • Бўлимлар