«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2021, 20:50
ЎЗO‘Z

Филиппинда ноёб McLaren бульдозер ёрдамида янчиб ташланди (видео)

21 июн, 19:25 1 146 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Филиппинда ноёб McLaren бульдозер ёрдамида янчиб ташланди (видео)
Фото: Facebook / BureauOfCustomsPH
Филиппин ҳукумати 350 нусхада яратилган ноёб McLaren 620R’ni бульдозер билан янчиб ташлади. Суперкар орол-мамлакат ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилган — декларацияда автомобиль Porsche Cayman дея кўрсатилган, бу эса машина эгасига солиқ йиғимларини тежашга ёрдам берган. Бироқ фирибгарлик фош этилган ва божхона бошқармаси купени намойишкорона йўқ қилган, деб хабар беради Motor.

McLaren 620R — пойга учун мўлжалланган 570С GT4 купесининг оддий йўлларда ҳаракатланишга қодир махсус версияси. Модель 2020 йилнинг бошидан ишлаб чиқарилган, июль ойида эса Филиппин портида янги икки эшикли машина ҳибсга олинган.

Бульдозер ёрдамида йўқ қилинган бошқа автомобиллар қаторидан Bentley Continental Flying Spur, Hyundai Genesis, Lotus Elise, Mercedes-Benz SLK, Porsche 911 ва Toyota Camry Solara ҳам ўрин олган. Матбуот жалб этилмаган ҳолда ўша куннинг ўзида мамлакат ҳудудида ноқонуний равишда олиб келинган 14 та Mitsubishi йўлтанламаслари ҳам яксон қилинган.

Фото: Facebook / BureauOfCustomsPH
Филиппин ҳукумати контрабанда автомобилларини 2017 йилдан буён йўқ қилиб келади. Божхона бошқармаси тез-тез жуда ноёб ва ноодатий моделларни бульдозер ковши остига қўяди — ҳозирга қадар BMW Z1, Ferrari 360 Spider, Lamborghini Ballaro каби моделлар пачақланган. Аммо McLaren 620R — тўрт йил ичида прессланган энг ноёб ва қиммат машиналардан бири ҳисобланади.

Фото: Facebook / BureauOfCustomsPH

Фото: Facebook / BureauOfCustomsPH



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШда безорилар ноёб Porsche суперкарининг расвосини чиқарди (видео) 08 июн, 12:56
  • Америкаликлар фарзандларига автомобиль шарафига исм қўя бошлади: Lexus, Bentley ва Nissan 11 апр, 11:26
  • Ноёб Ferrari 4,3 миллион еврога сотилди 07 фев, 13:54
  • Россияда энг кўп ўғирланадиган автомобиллар маълум қилинди 05 фев, 07:27
  • Филиппинда қимматбаҳо машиналар темир-терсакка айлантирилмоқда (видео) 16 мар, 17:12
  • Филиппин президентининг коррупцияга қарши курашиш усули: ўнлаб люкс автомобиллар пачоқлаб йўқ қилинди 07 фев, 13:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • 1 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик учун тош майдалаш-саралаш ускунаси хатлаб қўйилди 02 авг, 20:25 0
  • "Рома"га трансфери сир тутилаётган Элдор Шомуродов борасида маълумот 02 авг, 20:00 0
  • Ёши катталар тушунди ва оила ярашди 02 авг, 19:44 41
  • Элдор Шомуродов "Рома"нинг Португалиядаги йиғинига етиб борди 02 авг, 19:20 99
  • Пашинян Арманистон бош вазири этиб тайинланди 02 авг, 19:00 155
  • Туркманистон президенти янги қирувчи самолётни синовдан ўтказди 02 авг, 18:30 270
  • ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олинди 02 авг, 18:25 216
  • Асқар Акаев Қирғизистонга қайтди, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида тергов қилинмоқда 02 авг, 17:44 366
  • Республикачилар COVID лабораторияда пайдо бўлгани тўғрисида далиллар борлигини маълум қилди 02 авг, 17:13 398
  • Андижонда ҳокимият олдидаги йўлни тўсган аёллар жазоланди (видео) 02 авг, 16:44 416
  • Ўзбекистон ҳарбийлари Россия ва Тожикистон билан машғулотларда қатнашади (видео) 02 авг, 16:13 174
  • Қоидабузар Malibu’ни қўйиб юборишни буюрган командир интизомий жазога тортилди 02 авг, 15:45 402
  • Бўлимлар