«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2021, 08:58
ЎЗO‘Z

Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди

17 июн, 23:41 1 896 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди
Икки кун олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонидан шармандали мағлубиятни қабул қилиб олди ва ЖЧ-2022 учун курашдан жуда эрта чиқиб кетди.

Ғалати таркиб
Саудия Арабистони энг кучли таркиб ва одатий тактикани қўллади. Эрве Ренар "Америка" очмади. Фақат карточкалар сабаб дисквалификацияга учраган жамоа юлдузи Салим Ал Довсари ўрнига 18-рақамда Абдулраҳмон Ғарибни туширди. Тамом.

Бизчи? Вадим Абрамов доимий кутилмаган қарорлари билан ажралиб туради. Лекин, бу сафаргиси ошиб тушди. Ҳал қилувчи энг муҳим беллашувда ҳаммаси умуман ўзгартириб юборилди. Бошланғич таркибимиз эълон қилинганда "Тезкор студия" тўғридан-тўғри эфирга кетаётганди. Студиядаги қолган иштирокчиларга асосий таркибни ўқиб беришдан олдин икки сония "пауза" бўлиб қолдим.

Мураббий шунча йиғинлар ўтказиб келди ва таркиб борасида бирор тўхтамга кела олмади. Жуда тезкор саудиялик ўйинчиларга қарши ҳимоя марказида 34 ёшга қараб кетаётган Одил Аҳмедов қўйилди. Бу хатога мураббий саудияликларга қарши Тошкентда ўтган баҳсда ҳам йўл қўйганди.

Иккита қанот вингерлари жойига эса Вагиз Галиулин ҳамда Олег Зотеев туширилди. Тасаввур қилаяпсизми, Жалолиддин Машарипов ва Ойбек Бозоровдек вингерлари бор жамоада қанотларга кимлар туширилди. Дарвоқе, Жалолиддин бошланғич таркибда эди. Фақат ўз жойида эмас, ҳужумчи ортида. Унинг энг катта устунлиги дриблинг ва қанотдан ерлатиб ва айниқса ҳаволатиб бериладиган паслар. Дриблинг ишлатиш учун масофа керак, ҳужум ортида сенда масофа жуда кам бўлади. Яна ҳужумчи ортида ҳаракатланиб қаерга "каронный навес"ларини ижро этади? Мураббий унинг энг кучли сифатларини бўғиб қўйди. Ўйин давомида Машарипов ва Зотеев жой алмашиб ҳаракат қилди. Аммо, ўз жойида кўп ҳам ўйнамади.

Мураббий фактори
Ана шу беллашув олдидан бир неча бор мураббий фактори асосий планга чиқиши ҳақида айтиб келдик ва шундай бўлди ҳам. Абрамов терма жамоа бошқарувидаги иккита энг муҳим ўйинларни бой берди. Сингапурга қарши асосий таркибда тушган ва айтарли ўзини кўрсата олмаган Зотеев асосий рақибга қарши олдинги чизиқда тушиб келди. Жалол эса бир ҳужумчи ортига, бир қанотга ўтказилиб турилди. "Насаф" таркибида Суперлигада ҳам, ОФК кубогида ҳам "ёндириб" келаётган Ойбек Бозоров захирада қолиб Галиулин ва Зотеевни туширилишини ҳеч ким тушуна олмаган бўлса керак. Ренар эса ўз шогирдлари билан жуда самарали иш олиб боргани кўринди. Мезбонлар майдоннинг учинчи қисмида битта "касания" пас ўйнаб бизникиларни "ухлатиб" кетаверишди.

Ренар шогирдлари жуда бемалол ўйнашди. 3-дақиқадаёқ Шаҳронининг пасидан кейин Қувватов тўпга чиқиб келди, аммо Салмон Ал Фараж унга биринчи бўлиб тегди. Бахтимизга тўп ўнгроққа кетиб қолди ва Фаҳад Ал Муваллад тўпга ета олмади. Бу биринчи қўнғироқ эди. 17-дақиқада Иброҳимҳалил Фаҳадни кутиб олишда тўпга ташланди ва рақиб ундан осонгина қочиб кетди. Жарима майдончасига пасни эса Ашурматов бурчакка чиқариб юборди. 22-дақиқада Султон Ал Ғаннам ўнг қанотдан кириб жарима майдончамизга орқароққа зарба позициясига ерлатиб пас ташлади. Ҳамробеков охирги лаҳзада тўпга отилиб хавфни бартараф этди. Акс ҳолда Фаҳад зарба беришга шай турганди. Саудияликлар Сингапурга қарши учрашувда худди шундай вазиятдан гол уришганди. Ўшанда 12-рақамдаги Сауд Албулҳамиднинг шундай пасини 11-рақамдаги Солиҳ Ал Шеҳри голга айлантирганди. Яъни, буни улар машғулотларда такрорлашган. Ўзига хос "уйга вазифалари" деса ҳам бўлади.

24-дақиқада Алижонов тўп учун курашиб рақиб жарима майдончаси яқинига югуриб кетди, у ерда эса Шомуродов ва Машарипов тўпни олдириб қўйишди. Мезбонлар эса айнан бўш зона пайдо бўлган чап қанотдан тезда қарши ҳужумга ўтишди. Абдуллоҳ Ғариб ўзини қарши олган Аҳмедовни осонгина алдаб ўтди. Буёғига Ашурматов ва Шукуров уни қарши олишга уринишди ва ҳужумчи Ал Шеҳрига эҳтимолий пасни ёпишга ҳаракат қилишди. Натижада тўп қаровсиз қолдирилган Ал Фаражга оширилди. Каттагина бўш ҳудудда Қувватов қаршисига чиқиб борган жамоа сардори дарвозамизни осонгина ишғол қилди. Алижоновни хатосини Аҳмедов, Шукуров, Ашурматов ва И.Йўлдошев давом эттирди. Натижада гол. Иброҳимҳалил нега деган савол туғилиши мумкин, у ҳимояланишда битта чизиқни ушламади ва Салмоннинг эҳтимолий офсайдда қолишини йўқ қилди.


Энг муҳим ўйиндаги аҳвол...
32-дақиқада эса араблар футбол дарсликларига киритса бўладиган тўп киритишди. Таянч ярим ҳимоячиси Отайф ўнг қанот ҳимоячиси Ал Ғаннамга диагонал пас узатди. Ғаннам Шеҳрига, Солиҳ эса яна ўша битта тегинишда Фаҳадга пас ташлади. Ал Муваллад жарима майдончамизда бир ўзи очилган Ал Фаражни тўп билан таминлади. Салмон дублини расмийлаштирди, иккинчи голда ҳам ҳимоя чизиғимиз "ухлаб қолди".

39-дақиқада Фаҳад бу сафар жарима майдончамиз ташқарисидан зарба бериб Қувватов қўриқлаётган дарвоза тўсинини нишонга олди. 41-дақиқада Шукуров рақиб жарима майдончасида Отайфдан тўпни олиб қўйди ва битта ҳимоячини алдаб чап оёқда яқин бурчакни пойлади. Афсуски, бизни ўйинга қайтариши мумкин бўлган зарба ноаниқ кўриниш олди.

Биринчи бўлимда мезбонлар иккита аниқ зарба беришди ва иккита гол уришди, бизникилар эса бирорта аниқ зарба бера олишмади. Бутун ўйин давомида эса саудияликлар 4та аниқ зарбанинг учтасини голга айлантиришди. Бизникилар эса 4та аниқ зарбадан бирорта гол ура олишмади.

Иккинчи бўлим бошланаркан Абрамов ҳайратни янада оширди. Дастлабки 45 дақиқаликда деярли ҳеч нима қилмаган таркиб ўзгаришсиз майдонга тушиб келди. Мен Галиулин ва Зотеев алмаштирилиши, Аҳмедовни марказий ҳимоядан ўз жойига ўтказилиши ва Машариповни ҳам чап қанотга қайтарилишини кутгандим. Лекин, Вадим тоға хатосини тан олгиси келмадими, билмадим.

52-дақиқада Алижонов яна бир бор ўз жойини ташлаб прессинг қилиш учун олдинга чиқиб кетди. Табиийки, прессингдан чиқиб кетган Ғариб тўпни Ал Шеҳрига узатди. Одил Аҳмедов эса ҳужумчини кутиб олиш учун олдинга чиқди ва ўз жойини бўш қолдирди. Шеҳри эса айнан Аҳмедов бўш қолдириб чиққан ҳудудга пас ташлаб Али Ал Ҳассанни бирга бир вазиятга чиқарди. Бу эпизодда Галиулин ва Ашурматов Алижонов ҳамда Аҳмедовларнинг хатоларини ёпишга улгуришмади. Ҳассан осонгина қочиб кетди ва ўйинга сўнгги нуқтани қўйди - 3:0.

Ибтидо бор жойда интиҳо ҳам бўлади
Мураббийимиз терма жамоадаги сўнгги қадамини ташлаб бўлди. Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди. У бир мураббий учун яратиб берилиши мумкин бўлган шароитларни анчагинасига эга бўлди. Хоҳлаган пайт ички чемпионатни тўхтатиб расмий ўйинлардан икки ҳафта олдиндан йиғинлар ўтказди. Ўз мураббийлар штабини деярли ҳар йиғинда ўзгартириб турди. Таркиб борасида терма жамоага лойиқ бўлганларни ҳам, лойиқ бўлмаганларни ҳам чақирди. Узоқ вақт фойдаланиб келган ўйинчиларидан асосий курашларда воз кечди, аксинча анча вақт терма жамоада бўлиб келганлар таркибдан тушиб қолди. Бунақаси ҳам бўлди. Зотеев, Галиулинларни олиб кетилишини ўзи кутилмаган ҳолат бўлганди, лекин асосий таркибда тушишлари умуман ошиб тушди.

Саудиядаги дастлабки иккита баҳсда яхши ўйин кўрсатган Алибоевнинг сўнгги учрашувда захирада қолиши, Машариповнинг ҳужумчи ортига қўйилиши, Бозоров бор жойда Галиулин ва Зотеевларни вингер ролига қўйиш, ёши ўтиб бораётган Аҳмедовни ҳимоя марказига қўйиш, Суперлигада энг кучли ҳимоя чизиғига эга "Пахтакор" ва "Насаф"дан бор йўғи иккита ҳимоячининг Саудия Арабистонига олиб кетилиши, бутун фаолияти давомида дарвозабонлар муаммоси ҳақида гапира туриб таркибда бўлишга лойиқ бўлган Ўткир Юсуповнинг умуман термага таклиф этилмагани (агар мураббий бунинг сабабини аниқ тушунтирганида ортиқча эътироз бўлмаслиги мумкин эди, балки), кетма-кет иккиталаб ўйинни ёпиқ эшиклар ортида ўтказиши, терма жамоа устози бўла туриб "Бунёдкор"дан ажрала олмагани, таркиб борасида охирги паллаларда ҳам бир қарорга кела олмагани... Хуллас, Абрамов аввалги мавқеидан асар ҳам қолдирмади.

Абрамовнинг истеъфога чиқиши аниқ. Лекин, вазият фақатгина мураббийнинг лавозимидан озод этилиши билангина тугаши тўғри бўлмаса керак. Муваффақиятсизликда мураббий билан бирга ўйинчилар ва ЎФА раҳбарияти ҳам жавоб бериши лозим. Терма жамоалар бош мураббийлари бирор клубда фаолият олиб бориши мумкин эмаслиги эълон қилинди. Лекин, нима учун ора-орада "Бунёдкор" машғулотларида қатнашиб юрган, ўйинларда "қалдирғочлар" кийиниш хонасига кириб юрган Абрамовни вақтида тийиб олинмади? Бунга Равшан Эрматов ва Азиз Ҳайдаров жавоб бериши лозим. "Championat.asia"да бу мавзуда бир нечта хабарлар чоп этилган. Лекин, ўша нарсалар ҳам эътиборсиз қолдирилди.

5 июнь куни ЎФА 19 июнда навбатдан ташқари Конгресс ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Кейинчалик ЎФАнинг ўзи ҳам буни тасдиқлашганди. Демак, икки кундан сўнг футболимизда нималардир ўзгариши эҳтимоли юқори. Лавозимини тарк этадиганлар қаторида Абрамовнинг ёлғиз ўзи бўлмаслиги ҳам мумкин...

Муаллиф: Tolibjon Qosimov




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудия Арабистони билан ўйиндан олдин Азамат Абдураимов: "Кўп нарса мураббийлар штабига боғлиқ" 15 июн, 22:08
  • Сингапур мураббийи: Саудия Арабистони билан ўйинда ижобий натижа қайд этишни истаймиз 08 июн, 21:06
  • Терма жамоамиз етакчиси жароҳат олди. Бу - ЖЧ саралашидан олдин жуда катта йўқотиш бўлиши мумкин 09 мая, 21:53
  • Рамос “Реал”нинг сўнгги таклифини рад этди ва янги жамоаси билан икки йиллик битим тузади 10 фев, 07:00
  • Уткин Жалолиддинов ҳақида: Бу жуда шармандали ҳолат 27 янв, 22:00
  • Тожикистон терма жамоаси аъзоси янги мавсумни "Насаф"да бошлаши мумкин 04 янв, 23:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия Ўзбекистон билан қўшма машғулотлар олдидан Сурхондарёга қўшинларни жўнатишни бошлади 30 июл, 08:00 0
  • Элдор Шомуродовнинг трансфери бугун эълон қилинади 30 июл, 00:35 728
  • Эртага қайси спортчиларимиз Токио-2020 да иштирок этади? 30 июл, 00:30 309
  • Инглизлар Афғонистонни нега забт эта олмаган? 30 июл, 00:20 451
  • "Тобол" Сергеевнинг дубли эвазига "Хайдук"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди 29 июл, 23:56 741
  • Элдор Шомуродовнинг «Рома»даги маоши маълум бўлди 29 июл, 23:49 1 055
  • Италиялик дизайнер Ўзбекистон герби ва байроғи акс этган пойабзаллар тақдим этди 29 июл, 23:28 305
  • Шавкат Мирзиёев вакцина ишлаб чиқарилиши кутилаётган Jurabek Laboratories қўшма корхонаси фаолияти билан танишди 29 июл, 23:13 245
  • Сурхондарёда фуқарони қийнаб ўлдирган инспектор ёрдамчилари қамоққа олинди 29 июл, 22:44 992
  • Бозорлардаги нарх-наволар тақдим этилди 29 июл, 22:22 819
  • Германияда нафақахўр эркакнинг уйи ертўласидан Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли танк топилди 29 июл, 21:55 1 198
  • Ўзбекистонда 30 июль куни ҳаво салқинлашади, айрим ҳудудларда ёмғир ёғади 29 июл, 21:20 1 025
  • Бўлимлар