«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2021, 10:21
ЎЗO‘Z

МИБ: Оқолтин туманида уч ёшли бола онаси тарбиясига олиб берилди

17 июн, 22:06 1 204 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
МИБ: Оқолтин туманида уч ёшли бола онаси тарбиясига олиб берилди
Оилада, одоб-ахлоқ ва таълим-тарбияга эътибор қон-қонимизга сингиб кетган бурчларимиздандир. “Бир болага етти қўшни ота-она” деган ибратли мақол ҳам айнан халқимизга хос.

Қонун мазмунига кўра, болаларни тарбиялаш билан боғлиқ ишларга доир суднинг ҳал қилув қарорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ижрочиси томонидан ижро қилинади.

Болани олиш ва уни бошқа шахс (шахслар)га бериш билан боғлиқ суднинг ҳал қилув қарорларини мажбурий тартибда ижро этиш албатта васийлик ва ҳомийлик органининг ҳамда бола тарбиялашга берилаётган шахс иштирокида, зарур ҳолларда эса, ички ишлар органи вакили иштирокида амалга оширилиши лозим.

Хусусан, Бюронинг Оқолтин тумани бўлимига фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг 20.04.2021 йилдаги қарорига асосан, қарздор М.М.дан  2018 йилда туғилган Муроджонни онаси М.Н. тарбиясига олиб бериш тўғрисида ижро ҳужжати 25.05.2021 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарорлар қабул қилинган.

Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочиси томонидан қарздорга вояга етмаган болаларни онасига ихтиёрий равишда топшириш тўғрисида огоҳлантириш хатлари юборилган. Лекин қарздор фарзандини онасига беришдан бош тортган.

Натижада, давлат ижрочиси томонидан васийлик ва ҳомийлик органи, ички ишлар органи вакиллари ва холислар иштирокида карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда вояга етмаган болани онаси М.Н. тарбиясига олиб берилиб, ижро ҳужжати амалда тамомланди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижонда она боласини калтаклаб, тиланчилик қилишга мажбурлаб келгани айтилмоқда 13 июн, 18:06
  • Маст ўғил ўз онасининг қотилига айланди 23 мая, 13:33
  • Тошкентда севган қизига нарса олиб бериш учун телефон ўғирлаган йигит ушланди 27 фев, 14:07
  • Тошкентда «катталар» орқали «иш битирадиган» шахсга жиноят иши қўзғатилди 23 окт, 14:45
  • Сирдарёда МИБ номдор автомашиналарни сотувга чиқарди 06 июн, 16:26
  • Гулнора Каримованинг жияни Акбар Абдуллаевга тегишли йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди 11 апр, 11:18
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия Ўзбекистон билан қўшма машғулотлар олдидан Сурхондарёга қўшинларни жўнатишни бошлади 30 июл, 08:00 385
  • Элдор Шомуродовнинг трансфери бугун эълон қилинади 30 июл, 00:35 887
  • Эртага қайси спортчиларимиз Токио-2020 да иштирок этади? 30 июл, 00:30 391
  • Инглизлар Афғонистонни нега забт эта олмаган? 30 июл, 00:20 598
  • "Тобол" Сергеевнинг дубли эвазига "Хайдук"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди 29 июл, 23:56 866
  • Элдор Шомуродовнинг «Рома»даги маоши маълум бўлди 29 июл, 23:49 1 278
  • Италиялик дизайнер Ўзбекистон герби ва байроғи акс этган пойабзаллар тақдим этди 29 июл, 23:28 374
  • Шавкат Мирзиёев вакцина ишлаб чиқарилиши кутилаётган Jurabek Laboratories қўшма корхонаси фаолияти билан танишди 29 июл, 23:13 276
  • Сурхондарёда фуқарони қийнаб ўлдирган инспектор ёрдамчилари қамоққа олинди 29 июл, 22:44 1 169
  • Бозорлардаги нарх-наволар тақдим этилди 29 июл, 22:22 897
  • Германияда нафақахўр эркакнинг уйи ертўласидан Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли танк топилди 29 июл, 21:55 1 369
  • Ўзбекистонда 30 июль куни ҳаво салқинлашади, айрим ҳудудларда ёмғир ёғади 29 июл, 21:20 1 101
  • Бўлимлар