«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2021, 08:47
ЎЗO‘Z

Путин ва Байден учрашувда бир-бирига қандай совға бергани маълум бўлди

17 июн, 19:01 2 781 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путин ва Байден учрашувда бир-бирига қандай совға бергани маълум бўлди
Фото: AP Photo
Женевадаги учрашувда Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасбига Россия миллий ҳунармандчилик нақшлари билан безатилган ёзув тўпламини, Америка раҳбари Жо Байден эса Путинга авиатор кўзойнак ва биллур ҳайкалча совға қилди.

«Миллий нақшлар туширилган ‘Москва’ ёзув тўплами», — деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Путиннинг Байденга совғаси ҳақидаги саволга жавоб бериб.

Оқ уй хабарига кўра, саммит давомида Байден Путинга махсус тайёрланган қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак ва биллурдан ясалган бизон ҳайкалчасини ҳадя қилган.
«Президент Байден президент Путинга Randolph USА томонидан тайёрланган авиатор кўзойнакларини совға қилди», — деди АҚШ маъмурияти расмийси.

Унинг таъкидлашича, 1978 йилдан ушбу компания қирувчи-учувчилар учун мўлжалланган махсус кўзойнаклар ишлаб чиқара бошлаган. Ўшандан бери Randolph USА компанияси АҚШ ва НАТО ҳарбийларини «юқори сифатли ва ишончли авиаторлар» билан таъминлаб келади.

Оқ уй вакили таъкидлашича, АҚШ президенти Путинга, шунингдек, Америка бизонининг биллур ҳайкалчасини совға қилган, бу «мамлакатдаги энг обрўли сутемизувчилардан бирининг улуғвор рамзи бўлиб, ўзида куч, бирлик ва барқарорликни намойиш этади».

16 июнь куни Женевада Байден ва Путиннинг давлат раҳбарлари сифатидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув Женевадаги La Grange вилласида ўтказилган. АҚШ президенти Жо Байден Женевага 15 июнь куни, Владимир Путин эса 16 июнь куни келган. Тўрт соат давом этган учрашувда тор ва кенг доирадаги музокаралар олиб борилган. Музокаралардан сўнг икки давлат раҳбарлари алоҳида матбуот анжуманлари ўтказган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Байден Путин билан муносабатларни барқарорлаштириш масаласини муҳокама қилиш ниятида экани маълум қилинди 03 мая, 23:25
  • Байден Путинга телефон қилиб, учрашишни таклиф қилди 14 апр, 08:30
  • Эрдўғон Байденнинг Путин ҳақидаги гапларини қоралади 20 мар, 13:23
  • Нега Байден аввалроқ Си Цзиньпинга эмас, Путинга қўнғироқ қилди? 09 фев, 13:18
  • Песков ҳозир Путинга жонли мулоқот етишмаётганини маълум қилди 13 апр, 08:38
  • Лукашенко Путинга ўз томорқасидан бир неча қоп картошка совға қилди (видео) 30 дек, 08:37
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия Ўзбекистон билан қўшма машғулотлар олдидан Сурхондарёга қўшинларни жўнатишни бошлади 30 июл, 08:00 0
  • Элдор Шомуродовнинг трансфери бугун эълон қилинади 30 июл, 00:35 728
  • Эртага қайси спортчиларимиз Токио-2020 да иштирок этади? 30 июл, 00:30 309
  • Инглизлар Афғонистонни нега забт эта олмаган? 30 июл, 00:20 451
  • "Тобол" Сергеевнинг дубли эвазига "Хайдук"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди 29 июл, 23:56 741
  • Элдор Шомуродовнинг «Рома»даги маоши маълум бўлди 29 июл, 23:49 1 055
  • Италиялик дизайнер Ўзбекистон герби ва байроғи акс этган пойабзаллар тақдим этди 29 июл, 23:28 305
  • Шавкат Мирзиёев вакцина ишлаб чиқарилиши кутилаётган Jurabek Laboratories қўшма корхонаси фаолияти билан танишди 29 июл, 23:13 245
  • Сурхондарёда фуқарони қийнаб ўлдирган инспектор ёрдамчилари қамоққа олинди 29 июл, 22:44 992
  • Бозорлардаги нарх-наволар тақдим этилди 29 июл, 22:22 819
  • Германияда нафақахўр эркакнинг уйи ертўласидан Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли танк топилди 29 июл, 21:55 1 198
  • Ўзбекистонда 30 июль куни ҳаво салқинлашади, айрим ҳудудларда ёмғир ёғади 29 июл, 21:20 1 025
  • Бўлимлар