«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2021, 20:41
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев БАА вазирини қабул қилди

15 июн, 22:33 1 174 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев БАА вазирини қабул қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Кўп қиррали Ўзбекистон-БАА муносабатларини янада кенгайтириш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари олий даражадаги келишувларнинг амалга оширилиши натижасида мамлакатларимизнинг ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорлигида эришилган бугунги даражани юқори баҳолади.

Муҳаммад ал-Гаргавий, ўз навбатида, давлатимиз раҳбарига БАА Президенти Шайх Халифа Ол Наҳаён, Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, БАА Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён ва БАА Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад Ол Мактумнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда муқобил энергетикани ривожлантириш ва энергетика объектларини модернизация қилиш, замонавий агросаноат кластерларини ташкил этиш, тадбиркорликка оид ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун инвестиция компанияси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича лойиҳалар ҳамда қатор муҳим ижтимоий дастурлар изчил амалга оширилаётгани алоҳида қайд этилди.

Давлат бошқаруви тизими самарадорлигини ошириш ва малакали мутахассислар тайёрлаш, бугун Тошкент шаҳрида очилган Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар акселератори офисининг фаолиятини ташкил этиш борасида биргаликдаги ишларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Вазир Муҳаммад ал-Гаргавий БАА инвесторларининг мамлакатимиздаги фаолиятига кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун, шунингдек, Ўзбекистон «Дубай Экспо 2021» бутунжаҳон кўргазмасини қўллаб-қувватлаётгани ва унда иштирок этишга тайёрлиги учун самимий миннатдорлик билдирди.

Амирликлар томони Ўзбекистон Президентининг Оролбўйи минтақасида экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудини яратиш ташаббусини амалга ошириш доирасида янги лойиҳавий таклифини тақдим этди.

Учрашув якунида Амирликларнинг давлат бошқаруви соҳасидаги, узоқ муддатли янгиланишлар дастурини шакллантириш ва инновацион тараққиёт йўлига ўтиш борасидаги илғор тажрибасини кенг жорий қилишга қаратилган қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев Тожикистон томонига қатор таклифлар билан чиқди 10 июн, 17:46
  • Шавкат Мирзиёев ўз маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди 02 мар, 18:30
  • Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилди 26 янв, 07:13
  • Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан Ўзбекистонни узоқ истиқболда ривожлантириш йўналишларини муҳокама қилди 19 окт, 21:53
  • Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Ronesans Holding компанияси делегациясини қабул қилди 09 мар, 23:30
  • Жаҳон банки Ўзбекистон бизнесига миллиардлар ажратади 20 янв, 11:50
  • Сўнгги янгиликлар
  • 1 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик учун тош майдалаш-саралаш ускунаси хатлаб қўйилди 02 авг, 20:25 0
  • "Рома"га трансфери сир тутилаётган Элдор Шомуродов борасида маълумот 02 авг, 20:00 0
  • Ёши катталар тушунди ва оила ярашди 02 авг, 19:44 41
  • Элдор Шомуродов "Рома"нинг Португалиядаги йиғинига етиб борди 02 авг, 19:20 99
  • Пашинян Арманистон бош вазири этиб тайинланди 02 авг, 19:00 155
  • Туркманистон президенти янги қирувчи самолётни синовдан ўтказди 02 авг, 18:30 270
  • ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олинди 02 авг, 18:25 216
  • Асқар Акаев Қирғизистонга қайтди, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида тергов қилинмоқда 02 авг, 17:44 366
  • Республикачилар COVID лабораторияда пайдо бўлгани тўғрисида далиллар борлигини маълум қилди 02 авг, 17:13 398
  • Андижонда ҳокимият олдидаги йўлни тўсган аёллар жазоланди (видео) 02 авг, 16:44 416
  • Ўзбекистон ҳарбийлари Россия ва Тожикистон билан машғулотларда қатнашади (видео) 02 авг, 16:13 174
  • Қоидабузар Malibu’ни қўйиб юборишни буюрган командир интизомий жазога тортилди 02 авг, 15:45 402
  • Бўлимлар