«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2021, 19:56
ЎЗO‘Z

Миллий сертификат имтиҳонлари саволлари сотувга чиқиб кетгани ҳақидаги хабарларга ДТМ нинг жавоби

13 июн, 08:00 1 198 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Миллий сертификат имтиҳонлари саволлари сотувга чиқиб кетгани ҳақидаги хабарларга ДТМ нинг жавоби
Давлат тест маркази Миллий сертификат имтиҳонлари саволлари сотувга чиқиб кетгани тўғрисидаги хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

ДТМнинг маълум қилишича, ҳозирга қадар кимё, биология, математика ҳамда она тили ва адабиёт фанларидан миллий тест тизими жорий этилган. Тест саволлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан ишлаб чиқилган ва ДТМ томонидан республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилиб, ўтказилган.

Ҳозирга қадар кимё, биология, математика ҳамда она тили ва адабиёт фанларидан 2 маротаба миллий сертификат учун тест синовлари ташкил этилган. Тест синовлари жараёни тўлиқ видеокузатув камералари остида ўтказилган.

Тест материаллари Давлат фелдегерлик хизмати ходимлари томонидан тест синови ўтказиладиган биноларга махсус транспорт воситалари орқали махфийлик таъминланган ҳолда тест синови бошланишидан бир соат олдин етказилган. Тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг Давлат фелдегерлик хизмати ходимлари муҳрланган махсус қоплардаги тест материалларини Давлат тест маркази ходимларидан қабул қилиб олди ва барча материаллар тўлиқ ҳолда марказга қайта етказилиши таъминланди.

ДТМ ахборот хизматининг таъкидлашича, ижтимоий тармоқларда тарқалган мақолаларда келтирилган кимё фанидан тест топшириқлари 11 май куни ўтказилган жараёнга тегишли бўлиб, 9 июнь куни ўтказилган имтиҳонда мазкур тест топшириқларидан фойдаланилмаган. Биология фани бўйича келтирилган тест топшириқлари, ҳақиқатан ҳам, 10 июнь куни ўтказилган тест синовларига оид. Бироқ у тест синови ўтказиб бўлинганидан кейин тест синовига кирган шахслар томонидан ёдлаб чиқилган саволлар асосида жуда кўплаб хатолар билан компьютерда терилгани, расмли тест топшириқларида расмларнинг келтирилмагани аниқланган.

Олинган охирги маълумотларга кўра, айрим ўқув марказлари томонидан «бу саволлар тушади» баҳонасида тайёрланган саволлар жамланмаси шахсларга сотилгани маълум бўлган. Бугунги кунда мазкур ҳолатлар бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Давлат тест маркази ҳамкорлигида текшириш ишлари олиб борилмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Бу йилдан таълим йўналишлари сонини чексиз танлаш мумкинми? 05 июн, 19:30
  • Умумтаълим фанлари бўйича миллий тест тизими жорий қилинади 14 окт, 13:18
  • Тест имтиҳонлари қачон ўтказилиши маълум бўлди 07 авг, 18:44
  • Тест синовларининг биринчи куни натижалари эълон қилинди 31 июл, 14:35
  • Энди абитуриентлар 5 та фандан тест синови топширади 13 мая, 22:56
  • ДТМ: Тест материалларини қайта ишлаш жараёни 17 августда якунланади 02 авг, 14:07
  • Сўнгги янгиликлар
  • Элдор Шомуродов "Рома"нинг Португалиядаги йиғинига етиб борди 02 авг, 19:20 0
  • Пашинян Арманистон бош вазири этиб тайинланди 02 авг, 19:00 0
  • Туркманистон президенти янги қирувчи самолётни синовдан ўтказди 02 авг, 18:30 0
  • ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олинди 02 авг, 18:25 0
  • Асқар Акаев Қирғизистонга қайтди, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида тергов қилинмоқда 02 авг, 17:44 42
  • Республикачилар COVID лабораторияда пайдо бўлгани тўғрисида далиллар борлигини маълум қилди 02 авг, 17:13 172
  • Андижонда ҳокимият олдидаги йўлни тўсган аёллар жазоланди (видео) 02 авг, 16:44 250
  • Ўзбекистон ҳарбийлари Россия ва Тожикистон билан машғулотларда қатнашади (видео) 02 авг, 16:13 99
  • Қоидабузар Malibu’ни қўйиб юборишни буюрган командир интизомий жазога тортилди 02 авг, 15:45 306
  • Биз кутган Токио ва кутилмаган натижаларга бой бўлган бокс мусобақалари тахлили 02 авг, 15:15 470
  • Жалоловнинг промоутери Лоу ДиБелла ундан олтин медаль кутмоқда 02 авг, 14:45 428
  • 3 август куни ҳаво ҳарорати 41 даражагача кўтарилади 02 авг, 14:14 650
  • Бўлимлар