«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2021, 19:55
ЎЗO‘Z

Марказий банк: «Ўзгарувчан об-ҳаво гўштнинг нархи ошишига таъсир қилиши мумкин»

11 июн, 08:23 2 215 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк: «Ўзгарувчан об-ҳаво гўштнинг нархи ошишига таъсир қилиши мумкин»
Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилиши бўйича маълумотномаси эълон қилинди.
Унга кўра, 2021 йилнинг май ойида йиллик инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этиб, апрель (10,7 фоиз) ойига нисбатан бироз тезлашган. Бунга озиқ-овқат товарлари гуруҳида нархлар ўсишининг апрелдаги 13,6 фоиздан 14,4 фоизгача тезлашиши инфляцияни оширувчи асосий омиллардан бўлган.

Мазкур гуруҳдаги товарлар нархлари ўзгаришига, бир томондан, жаҳон бозорида ўсимлик ёғи, шакар ва гўшт маҳсулотлари нархларининг сезиларли даражада ошиши сабаб бўлган бўлса, иккинчи томондан, қиш—баҳор мавсумида кузатилган ўзгарувчан об-ҳаво шароитларида мева ва сабзавотлар ҳосилининг кечикиши ҳамда аввалги йилларга нисбатан кам бўлиши кутилаётганлиги таъсир кўрсатган.

Марказий банк келгусида гўшт маҳсулотлари ва сабзавотлар нархи ошиши хатари мавжудлигини келтириб, бунинг сабаби сифатида об-ҳавони келтирган.

«Йил бошидан бери кузатилаётган ўзгарувчан об-ҳаво шароитлари (дала ва яйловларда сув ресурсларининг камлиги) чорва озиқаси нархларига ва такрорий сабзавот экинларини экиш жараёнига таъсир кўрсатиб, гўшт маҳсулотлари ва сабзавотлар нархларига оширувчи босим кўрсатиши мумкин», — дейилади хабарда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда йиллик инфляция кўрсаткичи маълум қилинди 01 янв, 08:00
  • Ўзбекистонда апрель ойидаги инфляция даражаси маълум бўлди 01 мая, 11:30
  • Ўзбекистонда 11 ой давомида инфляция неча фоизни ташкил этгани маълум бўлди 03 дек, 14:00
  • Ўзбекистонда нархлар ошиши давом этмоқда: ноябрда 2,3 фоизга ошди 01 дек, 22:15
  • Ўзбекистонда инфляция даражаси октябрь ойида 1,3 % ошди 01 ноя, 14:07
  • Марказий банк: нарх-наво пасайди, миллий валюта қадри ошди 29 мая, 14:27
  • Сўнгги янгиликлар
  • Элдор Шомуродов "Рома"нинг Португалиядаги йиғинига етиб борди 02 авг, 19:20 0
  • Пашинян Арманистон бош вазири этиб тайинланди 02 авг, 19:00 0
  • Туркманистон президенти янги қирувчи самолётни синовдан ўтказди 02 авг, 18:30 0
  • ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олинди 02 авг, 18:25 0
  • Асқар Акаев Қирғизистонга қайтди, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида тергов қилинмоқда 02 авг, 17:44 42
  • Республикачилар COVID лабораторияда пайдо бўлгани тўғрисида далиллар борлигини маълум қилди 02 авг, 17:13 172
  • Андижонда ҳокимият олдидаги йўлни тўсган аёллар жазоланди (видео) 02 авг, 16:44 250
  • Ўзбекистон ҳарбийлари Россия ва Тожикистон билан машғулотларда қатнашади (видео) 02 авг, 16:13 99
  • Қоидабузар Malibu’ни қўйиб юборишни буюрган командир интизомий жазога тортилди 02 авг, 15:45 306
  • Биз кутган Токио ва кутилмаган натижаларга бой бўлган бокс мусобақалари тахлили 02 авг, 15:15 470
  • Жалоловнинг промоутери Лоу ДиБелла ундан олтин медаль кутмоқда 02 авг, 14:45 428
  • 3 август куни ҳаво ҳарорати 41 даражагача кўтарилади 02 авг, 14:14 650
  • Бўлимлар