«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:16
ЎЗO‘Z

Солиқларни бўлиб тўлаш имкони кимларга ва қандай тартибда берилади?

06 июн, 11:00 3 482 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Солиқларни бўлиб тўлаш имкони кимларга ва қандай тартибда берилади?
Президент қарори асосида, 2021 йил 1 июндан бошлаб солиқ тўлашда интизомли бўлган тадбиркорларга солиқларни бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилди.

Шу мавзу юзасидан Kun.uz саволларига Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти бўлим бошлиғи Умид Ҳамроев жавоб берди.

Унинг сўзларига кўра, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси солиқларни бўлиб-бўлиб тўлашнинг вақтинчалик тартибини ишлаб чиқмоқда. Шунингдек, Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади, булар кучга киргунча вақтинчалик тартибга амал қилинади.

— Кимлар солиқларни бўлиб тўлаш имконига эга бўлади?
— 2021 йил 1 июн ҳолатига кўра, уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни муддатида тўлиқ тўлаб келган, лекин молиявий аҳволига кўра, солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектлари солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин бўлади.
Солиқ қарзини бўлиб-бўлиб тўлаш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 97-моддаси 13-қисми талабларини инобатга олиб, солиқ агентларига нисбатан татбиқ этилмайди.

— Солиқларни қанча миқдорда бўлиб тўлаш мумкин бўлади?
 Гаровсиз бўлиб-бўлиб тўланадиган солиқ суммаси тадбиркорлик субъектлари томонидан охирги уч йил давомида тўланган солиқ суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
Дейлик, тадбиркор бугунги кунда 150 миллион сўмлик солиқларни бўлиб-бўлиб тўламоқчи. Бу тадбиркор 2018 йил 6 июндан 2021 йил 6 июнгача (3 йил муддатда) солиқларни ўз вақтида тўлаб келган ва мана шу 3 йил давомида жами тўланган солиқлар миқдори 200 миллион сўм (50 фоизи 100 миллион сўм). Мазкур ҳолатда тадбиркор 150 миллион сўмлик солиқларнинг 100 миллион сўмга тенг миқдорини гаровсиз бўлиб тўлаши мумкин бўлади.

— Бу имкониятдан тадбиркорлик субъектлари қанча муддатгача фойдаланиши мумкин?
 Солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш тадбиркорлик субъектлари тўлов муддатлари кўрсатилган график асосида Давлат солиқ бошқармалари ва Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан 12 ой муддатгача тақдим этилади.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқларни гаровсиз бўлиб-бўлиб тўлаш муддатлари бузилган тақдирда, солиқ органининг солиқларни гаровсиз бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги қарори муддатидан олдин тугатилиши мумкин.

— Солиқларни бўлиб тўлаш учун қаерга мурожаат қилиш лозим?
 Тадбиркорлик субъектлари солиқларни гаровсиз бўлиб-бўлиб тўлашлари учун солиқ органларининг электрон давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали ҳудудий солиқ органларига ариза билан (ариза шакли қуйида келтирилган) мурожаат қиладилар.
Тадбиркорлик субъектларининг аризаси белгиланган талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, икки иш кунида солиқларни гаровсиз бўлиб-бўлиб тўлашни рад этиш тўғрисида ҳудудий солиқ органининг қарори қабул қилинади.

— Aризаларни кўриб чиқиш муддати қанча, неча кун ичида тадбиркор жавоб олиши мумкин?
 Тадбиркорлик субъектларининг аризаси келиб тушган санадан бошлаб 2 иш куни мобайнида солиқ органи масъул ходими томонидан ўрганилади ҳамда ўрганиш якуни бўйича 1 иш куни ичида Давлат солиқ бошқармалари ва Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан Давлат солиқ қўмитасига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш юзасидан хулоса тақдим этилади.
Давлат солиқ қўмитаси 2 иш кунида ҳудудий солиқ органининг хулосаси асосида солиқларни гаровсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

— Ўрнатилаётган вақтинчалик тартибда яна нималар назарда тутилган, тадбиркорлар нималарни билиши лозим?
— Гаровсиз бўлиб-бўлиб тўланадиган солиқ суммасига шу даврда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг ставкадан келиб чиққан ҳолда фоизлар ҳисобланади.
Тадбиркорлик субъектларига солиқ органининг солиқларни гаровсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ёки бўлиб-бўлиб тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган, шунингдек, солиқларни гаровсиз бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги қарори муддатидан олдин тугатилган тақдирда, бу ҳақда тадбиркорлик субъектларининг Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига асослантирилган хат орқали хабар юборилади.

— Бу вақтинчалик норма дейилмоқда. Бу тартиб қачонгача амал қилади?
— Молия вазирлиги томонидан буни доимий норма сифатида Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексига киритиш юзасидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Мадина Очилова суҳбатлашди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 140
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар