«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 10:53
ЎЗO‘Z

Қандай қилиб фойдали музқаймоқ танлаш мумкин?

02 июн, 14:40 2 516 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қандай қилиб фойдали музқаймоқ танлаш мумкин?
Фото: Freepik
Ҳаво ҳарорати қандай бўлишидан қатъий назар, кўпчилик учун севимли бўлган музқаймоқ ёз келиши ва кунлар исиши билан янада долзарброқ бўлади. Максимал даражада фойда бўлиши ва шу билан бирга қоматга салбий таъсир қилмаслиги учун музқаймоқни қандай танлаш кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Калорияга бойлиги сабаб ҳам музқаймоқни ҳар куни истеъмол қилишдан тийилиш керак. Мазкур ширинлик таркибида шакар ҳаддан ортиқ даражада ва айримларида эса сут ёғи ҳам бисёр бўлади. Масалан, классик қаймоқли пломбирнинг 100 граммида 18 грамм ёғ мужассам бўлади. Айнан шу сабаб ҳам уни харид қилишдан аввал буни ёдда тутиш ва меъёрни билиш тавсия қилинади.

Бундай десерт жуда ҳам оғир туюлса, парҳезбоп вариантлар, масалан, йогуртли музқаймоқларни татиб кўриш керак. Уни ишлаб чиқариш давомида сут ва қаймоқ ўрнига ёғсиз йогуртдан фойдаланилади. Калорияси кам бундай музқаймоқ оқсил, D витамини, кальций ва магнийнинг ҳам кони саналади. Йогуртли музқаймоқ оддийси сингари ширин бўлмаслиги мумкин, аммо унга нафақат мазали балки фойдали бўлишига ҳисса қўшадиган барра мевалар, резавор ва ёнғоқ солиб еса бўлади.

Меваларни яхши кўрадиганларга сорбет (мевалар шарбати ёки пюресига шакарли сироп қўшиб тайёрланадиган музқаймоқ)га эътибор қаратиш тавсия қилинади. Мевалар пюресидан тайёрланадиган мазкур ширинликка аксарият ҳолларда сут ва қаймоқ қўшилмайди, мазали бўлиш билан бирга, калорияси камлиги ҳамда витаминларга бой экани ўзига хос саналади. Саломатлик учун зарарли бўлган шакар ўрнини босувчи воситалар, бўёқ ва консервантлардан тайёрлангани сабаб эса музли музқаймоқлардан воз кечган яхши. Қолаверса, уни уйда тайёрлаш ҳам мумкин: бунинг учун севимли меваларингиз шарбатини музлаткичга солиб қўйишнинг ўзи кифоя.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 88
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 249
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 155
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 238
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 372
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 118
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 41
  • Бўлимлар