«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 10:25
ЎЗO‘Z

Қирғизистонда «Қумтор» олтин кони бўйича тўртта жиноий иш қўзғатилди

18 мая, 19:33 2 598 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қирғизистонда «Қумтор» олтин кони бўйича тўртта жиноий иш қўзғатилди
Фото: rus.azattyk.org
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «Қумтор» олтин кони билан боғлиқ тўртта жиноий ишни тергов қилмоқда. Бу ҳақда қўмита раҳбари Қамчибек Ташиев парламентнинг навбатдан ташқари йиғилишида маълум қилди.

«Бу ишда бизнинг кўплаб расмийларимиз – ўша пайтда лавозимда бўлган ва ҳужжатларни имзолаган ҳукумат аъзолари иштирок этмоқда. Улар орасида ҳурматга сазовор халқ депутатлари ҳам бор», — деди Ташиев.

Қайд этилишича, биринчи жиноий иш собиқ бош вазир Муҳаммадкалий Абилгазиевга нисбатан қўзғатилган. Ташиевнинг сўзларига кўра, ушбу ишда ҳукуматнинг «Qumtor Gold Company»га табиий ресурслар ва ер участкаларидан фойдаланишга рухсат бергани ҳақида коррупция фактлари текширилмоқда.

Жети-Ўғуз вилояти маъмуриятига қарши яна бир жиноий иш «Қумтор»га 20 минг гектардан ортиқ ер участкалари бериш фактлари бўйича қўзғатилди.

«Қишлоқ хўжалигидаги зарарлар ва йўқотилган фойдаларнинг дастлабки миқдори 390,1 миллион сомни ташкил этди. Бу ерда конга ажратилган ерлар ҳам ҳисобга олинмоқда. Ушбу буйруқни қабул қилишда амалдор шахслар, ҳатто мамлакат раҳбариятигача ҳам иштирок этган», — деди Ташиев.

Учинчи жиноят иши солиқ тўловлари ва суғурта бадалларини ҳисоблаш тўғрисида. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Давлат солиқ хизмати ва Софонд мансабдор шахслари йўл қўйган коррупция туфайли давлат бюджетига 9,9 миллиард сўм миқдорида солиқ ва 1,5 миллиард сўм миқдорида суғурта бадаллари келиб тушмаган. Шу билан бирга, Ташиев ушбу қарорларни имзолаган ва қабул қилган шахсларгина жавобгарликка тортилиши, бошқа мансабдорларга тегилмаслигини таъкидлади.

Тўртинчи жиноят иши экологик қоидабузарликлар учун «Qumtor Gold Company» раҳбариятига нисбатан қўзғатилди.
«Жиноят ишини қўзғатиш учун Давлат экологик-техник инспекцияси ва бошқа давлат органларининг Қирғизистон экологик қонунчилиги бузилгани ҳақидаги экологик экспертиза хулосаси асос бўлган. Ушбу қоидабузарликлар чиқинди тоғ жинсларини муз полигонларига жойлаштириш ва музликларни технологик равишда йўқ қилинишида, Норин дарёси ҳавзасида сувнинг мунтазам равишда ифлосланишида ўз аксини топган», — деди Ташиев.

Шунингдек, у «Qumtor Gold Company» офисида тинтув ўтказилгани ҳақида гапирди. «Маблағлар ва бошқа материаллар тўғрисида ашёвий далилларни топдик, яъни у ерда ҳатто молиявий манбалар ҳам бор эди», — деди у.

У кўплаб экспертиза ўтказилгани ва ҳозирда уларда илгари «Қумтор»дан молиявий кўмак олган айрим депутатларга тўғрисида материаллар борлигини таъкидлади, аммо улар ҳақида ҳозирча сўрамасликни илтимос қилди.

«Қумтор» Канаданинг  Қирғизистондаги Centerra Gold Inc. кончилик компаниясига қарашли олтин конидир. Шу билан бирга, «Қирғизолтин» давлат компанияси Centerrа акцияларининг 26 фоизига эгалик қилади.

Кактус.медиа хабарига кўра, парламент депутатлари «Qumtor Gold Company»нинг кейинги фаолияти ҳақида қарор қабул қилди, унга кўра комиссия муддати уч ойга узайтирилди.

Парламент Вазирлар маҳкамасига музликларнинг ҳаракатланиш ҳолатини кузатиш ва хавфсизлигини назорат қилиш тизимини ўчириб қўйиб, зонада ишлайдиган одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирган Centerrа Gold Inc.’нинг масъулиятсиз ҳаракатлари, шунингдек, «Qumtor Gold Company»да ишчилар ва аҳоли хавфсизлиги, ерости бойликлари ва атроф-муҳитнинг ифлосланишига таҳдид соладиган усуллар бўйича ўтказилган текшириш натижасида аниқланган ерости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ қоидаларнинг бузилиши муносабати билан «Qumtor Gold Company»да маълум муддат ташқи бошқарув жорий қилиб, вақтинчалик менежер тайинлашни буюрди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 153
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 773
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 791
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 200
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 2
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 105
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 7
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 118
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 90
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 13
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 122
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 237
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 496
  • Бўлимлар