«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 22 2021, 13:41
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳақида гапирди

16 мая, 19:09 6 741 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳақида гапирди
Президент Шавкат Мирзиёев 12 май куни макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи ярим йилликдаги устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатнинг ташқи қарзи масаласига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар бермоқда.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, хорижий молия институтлари ва халқаро банклардан олинган кредитлар иқтисодиёт ва одамлар ҳаётини ривожлантиришга қаратилган.

«Ҳамма ташқи қарзимиз ўсиб бораётганини айтмоқда. Агар биз чет элдан кредит олмаганимизда, иқтисодиётимизни шу даражага кўтара олармидик? Биз ички ва ташқи пулларни ижтимоий-иқтисодий ҳаётни ўзгартириш учун сарфлаяпмиз... Агар ҳокимлар бугунги кунда дунёқарашини ўзгартирмаса, ишдан кетади. Улар ҳатто пул қаердан ва ниманинг ҳисобига келаётганини ҳам билмайди», — деган у.

Шавкат Мирзиёев охирги уч йил ичида ҳудудий дастурлар доирасида 16 триллион сўмлик кредит ҳисобига амалга оширилган 4,2 мингта лойиҳанинг 50 фоиз пул тушумлари банкдан ташқари айланаётганини айтди. Жорий йилги 11,5 триллион сўмлик 2600 та лойиҳа пул тушумларининг 80 фоизи эса банкдан ташқарида муомалада.

Президентнинг фикрича, ушбу лойиҳалар фақатгина кредит олиш мақсадида, «кўзбўямачилик» учун амалга ошириляпти. Давлат раҳбари ушбу корхоналарни «соядан» чиқариш ва кредитларнинг мақсадли ишлатилиши устидан назорат ўрнатишни топширди.
«Агар эскича фикрлашда давом этсак, эртага кеч бўлади...  Биз шунча маблағни нимага ажратяпмиз? Одамлар, иқтисодиёт пул кўриши, ривожланиши учун. Бу нарсаларни тўғри тушунмайдиган ва ҳеч қандай чоралар кўрмайдиган раҳбарлар ишдан олинади... Нега мен фонд бозори ривожланиши ҳақида гапиряпман? Мақсад — бозорни, соғлом рақобат ва тенг ҳуқуқли иқтисодиётни ривожлантириш», — деган Президент.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 33,8 миллиард долларни (ЯИМнинг 59 фоизни) ташкил этади. Бу ўтган йилга нисбатан 37,4 фоиз ёки 9,2 миллиард долларга кўпдир.

Ташқи қарзда давлат қарзи улуши 21,3 миллиард долларни ташкил қилган (ЯИМнинг 41 фоиз атрофида — макроиқтисодий барқарорлик учун 60 фоиз атрофида бўлиши хавфсиз ҳисобланади). Аксарияти давлат улушига эга бўлган хусусий секторнинг (банк, нефть-газ, энергетика, тўқимачилик ва бошқалар) қарздорлиги эса 12,5 миллиард долларга тенг.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • S&P Ўзбекистон рейтинг прогнозини «салбий» деб баҳолади 08 дек, 10:46
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича масалалар ҳал қилинмоқда 04 ноя, 21:46
  • Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 27,5 миллиард доллардан ошди 23 сен, 16:13
  • Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ЯИМга нисбатан 23,8 фоизни ташкил этади 28 ноя, 21:20
  • Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ярим йилда 3,2 млрд долларга ўсди 02 сен, 08:39
  • Қозоғистоннинг ташқи қарзи миқдори маълум қилинди 16 фев, 08:03
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистонига яна ютқаздик (видео) 22 июн, 13:06 0
  • Диёр Имомхўжаев: Абрамовга на шахс на инсон сифатида ишонмайман. У тайёр етишиб турган "лола"ларга гулни узадиган боғбон бўлиб келди 22 июн, 12:23 0
  • Вазият кескинлашмоқда. Ўзбек-афғон давлат чегараси ёпилди 22 июн, 11:39 185
  • Ёзда тишлар соғлом бўлишига ҳисса қўшадиган 10 одат 22 июн, 11:11 117
  • Кутилмаган ғалаба. Барча собиқ президентлар қатнашган сайловда Пашинян устун келди 22 июн, 11:08 159
  • Президентнинг кино бўйича янги қарори қабул қилинди 22 июн, 10:00 158
  • Келин бу қилмиши учун уч йилгача қамалиши мумкин 21 июн, 23:30 1 386
  • Шерзод Асадов президент сайловига номзодлар эълон қилиниши ҳақида 21 июн, 23:00 1 094
  • “Барселона” Роналдуни трансфер қилмоқчи ва келишувга Гризманн, Коутиньо, Серхи Роберто қўшилиши мумкин 21 июн, 22:43 1 113
  • Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди 21 июн, 22:32 661
  • Толиблар Тожикистон билан чегарадаги туманни эгаллаб олди 21 июн, 21:00 1 541
  • Филиппинда ноёб McLaren бульдозер ёрдамида янчиб ташланди (видео) 21 июн, 19:25 537
  • Бўлимлар