«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 22 2021, 12:02
ЎЗO‘Z

"Олтин Аср" бош мураббийи: "Биринчи турда дуранг ўйнадик, шу боис энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"

16 мая, 17:55 944 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Олтин Аср" бош мураббийи: "Биринчи турда дуранг ўйнадик, шу боис энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"
Фото: championat.asia
ОФК кубоги 2-туридан ўрин олган "Олой" - "Олтин Аср" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида "Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Хожагелдиев ва футболчи Аҳмет Атаев иштирок этди.
"Биринчи турда икки очко йўқотдик, шу боис энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Ғалаба қозониш ва гуруҳдаги ўз имкониятларимизни яхшилашимиз керак", - деб гап бошлади мураббий.

- 1-турда икки футболчингиз четлатилди. Жамоадаги интизом тўғриландими? Сабаби эртага ҳам шундай давом этса, "Насаф" билан сўнгги турдаги ўйинга футболчиларингиз етмай қолиши мумкин...

- (кулади) йўқ бундай бўлмаса керак. Тўғри футболда барча нарса бўлиши мумкин, аммо бунгача олиб бормаймиз. Биз яхши нарсаларга умид қиламиз.

- Биринчи турда "Хўжанд" билан дуранг ўйнадинглар, таркиби янгиланган жамоа шундай қаршилик кўрсатишини кутганмидингиз?

- Албатта кутгандик. Сабаби "Хўжанд" айни пайтда Тожикистон чемпионатида ўйнамоқда, бизда эса ўйин амалиёти йўқ эди. Эртанги баҳсда биз ўйин томонлама янада яхши ҳаракат қиламиз ва илк турда йўл қўйган хатоларни такрорламаймиз.

- Гуруҳдаги қайси жамоани фаворит деб ҳисоблайси?

- Ҳеч қайси жамоани алоҳида кўрсата олмайман. Сабаби ҳозир ҳатто "Олой"да ҳам кейинги босқичга чиқиш имконияти бор. Эртанги ўйинлардан кейин кўп нарса ойдинлашади.

- Илк турдаги дуранг қайси жамоага кўпроқ фойда бўлди? "Олтин Аср", "Хўжанд" ёки "Насаф"га?

- Дуранг ҳеч қайси жамоага минус бўлгани йўқ, сабаби очко олинди. Кейинги икки турда биз ҳам, "Хўжанд" ҳам иккита ғалабага эришса гуруҳ ғолиби бўлиши мумкин.

Ҳар қандай мусобақадаги дастлабки ўйин доим оғир бўлади. Кейин эса ўйиндан-ўйинга барчаси яхшиланиб боради. "Хўжанд" билан дуранг ўйнаганимиз ноодатий ҳолат эмас, сабаби олдинги мусобақаларда ҳам бу жамоа билан дуранг ўйнагандик. Мезбонларга қарши ўйинлар доим оғир ўтган. Ҳеч ким очко йўқотишни хоҳламайди, аммо вазият шундай экан уни қабул қиламиз", - дейди Язгули Ходжагелдиев.

"Эртага яхши кайфиятда тушамиз, қизиқарли ўйин бўлиши аниқ. Ғалаба қозониб Туркманистон халқини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - дейди Аҳмет Атаев.




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг "Шаржа" бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди 24 апр, 20:35
  • Бабаян шогирдлари бу турда ҳам ғалаба қозониб, пешқадамга айланди (+жадвал) 17 сен, 23:57
  • Месси Гвардиолага: "2та "Олтин тўп"ни ютишни хоҳлайман. Буни фақат сен билан қила оламан" 29 авг, 18:23
  • Поветкин Уайтни нокаутга учратди. У энди Тайсоном Фьюри билан жанг қилиши мумкин 23 авг, 09:50
  • Анчелотти: Роналдунинг ягона хатоси «Ювентус» сафига ўтгани бўлди 23 окт, 16:30
  • Тожикистон терма жамоаси аъзоси янги мавсумни "Насаф"да бошлаши мумкин 04 янв, 23:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • Вазият кескинлашмоқда. Ўзбек-афғон давлат чегараси ёпилди 22 июн, 11:39 185
  • Ёзда тишлар соғлом бўлишига ҳисса қўшадиган 10 одат 22 июн, 11:11 116
  • Кутилмаган ғалаба. Барча собиқ президентлар қатнашган сайловда Пашинян устун келди 22 июн, 11:08 158
  • Президентнинг кино бўйича янги қарори қабул қилинди 22 июн, 10:00 156
  • Келин бу қилмиши учун уч йилгача қамалиши мумкин 21 июн, 23:30 1 385
  • Шерзод Асадов президент сайловига номзодлар эълон қилиниши ҳақида 21 июн, 23:00 1 090
  • “Барселона” Роналдуни трансфер қилмоқчи ва келишувга Гризманн, Коутиньо, Серхи Роберто қўшилиши мумкин 21 июн, 22:43 1 113
  • Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди 21 июн, 22:32 660
  • Толиблар Тожикистон билан чегарадаги туманни эгаллаб олди 21 июн, 21:00 1 540
  • Филиппинда ноёб McLaren бульдозер ёрдамида янчиб ташланди (видео) 21 июн, 19:25 537
  • Расул Кушербаев: «Узр»ларга қулоқ ҳам кўникиб қолади 21 июн, 18:48 791
  • Қидирувдаги шахс топилгач, ярашишга қарор қилди 21 июн, 18:13 312
  • Бўлимлар