«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:33
ЎЗO‘Z

АҚШда бензин рекорд даражада қимматлашди

15 мая, 00:20 2 490 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШда бензин рекорд даражада қимматлашди
Фото: Reuters
АҚШда Colonial Pipeline қувур линиясининг тўхтатиб қўйилиши фонида бензин нархи 2014 йилдан буён кузатилган энг юқори кўрсаткичга етди. Бу ҳақда нотижорат Америка автомобиль ассоциацияси (ААА) сайтида берилган маълумотларга таяниб, Tengrinews хабар берди.

Хакерлар ҳужуми натижасида қувурларнинг ишлаши тўхтатиб қўйилганидан кейин бензиннинг нархи ўртача 7 сентга қимматлашиб, бир галлон ( 3,785 литр) бензин нархи 3,02 долларни ташкил қилди. Бу 2014 йилнинг октябрь ойидан буён кузатилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. ААА мутахассислари яқин келажакда нарх ўзгаришда давом этади, деган фикрда.
«Таъминот занжири нормал ҳолатга қайтиши учун бир неча кун кетади, баъзи бозорларда хизмат кўрсатишдаги узилишлар кузатилмоқда», — дейилади ААА хабарида.

Бундан ташқари, камида саккизта штатдаги қувурларнинг қайта тикланганига қарамай, ёқилғи қуйиш шохобчаларининг оммавий ёпилиши юзага келмоқда. Хусусан, гап Вашингтон, Шимолий Каролина, Виржиния, Жоржия, Мериленд, Теннесси, Флорида штатлари ҳақида кетмоқда.

Маълумот учун, АҚШдаги энг йирик ёнилғи қувурлари оператори бўлган Colonial Pipeline компанияси хакерлик ҳужумига учради. АҚШ расмийлари ёқилғи танқислиги хавфи туфайли минтақада фавқулодда ҳолат эълон қилди. Мамлакатдаги ёнилғи қуйиш шохобчаларида узун навбатлар пайдо бўлиб, асабийлашган ҳайдовчилар ўртасида эса бензин учун вақти-вақти билан ўзаро низолар келиб чиқа бошлади.

Шундан кейин, компания хакерларга 5 млн доллар тўлаб, киберҳужумдан сўнг қувур линияси фаолияти қайта тиклангани ҳақида хабар берилди. Bloomberg ва The New York Times газеталарининг ёзишича, компания қувур тизимини қайта тиклаш учун пул талаб қилган киберҳужумчиларга тахминан 75 биткоин ёки 5 миллион доллар тўлаган.

Colonial Pipeline қувур линиясининг узунлиги 8800 километрдан ошади. АҚШ Шарқий соҳилига етказиладиган бензин, дизель ёқилғиси ва бошқа нефть маҳсулотларининг 45 фоизи шу қувур орқали ўтади. Компанияга уюштирилган киберҳужум АҚШнинг бир қатор штатларида бензинга талаб ортишига сабаб бўлди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 173
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар