«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:52
ЎЗO‘Z

Чехия бош прокурори рус жосуслари билан боғлиқ можаро ортидан истеъфога чиқди

14 мая, 21:56 2 615 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Чехия бош прокурори рус жосуслари билан боғлиқ можаро ортидан истеъфога чиқди

Чехия бош прокурори Павел Земан истеъфога чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири ўринбосари Карел Гавличек маълум қилди, деб хабар бермоқда Lidové Noviny.


Гавличекнинг айтишича, вазирлар маҳкамаси унинг бу қарорини маълумот учун қабул қилган, аммо ҳукумат ҳозирча Земаннинг истеъфоси сабабларини муҳокама қилмаган.

Павел Земан апрелда Врбетица қишлоғидаги қурол-аслаҳа омборларида 2014 йилда юз берган портлашлар теракт эмаслигини ва бу иш бўйича Чехия конституцион тузуми ёки мамлакат мудофаа салоҳиятига путур етказишга уриниш аниқланмаганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, бу воқеаларни сиёсат ва ОАВда қандай тасвирлаш "сиёсатчиларнинг иши".
CT24 телеканалининг хабар беришича, Земаннинг бош прокурор сифатидаги мандати 30 июнда тугайди.

Эслатиб ўтамиз, 17 апрелда Чехия бош вазири Андрей Бабиш мамлакат махсус хизматларидан Врбетицадаги ҳодисага Россия бош разведка бошқармаси ходимлари алоқадорлиги ҳақида ахборот олганини маълум қилди. Бу айбловлар Чехия ва Россия ўртасидаги муносабатлар таранглашишига олиб келди.

Врбетицадаги портлашлар 2014 йил 16 октябрда ва 3 декабрда юз берган. Портлашлар оқибатида 2та омбор йўқ бўлган, 2 киши
ҳалок бўлган.

Бир ярим ойдан кейин биринчи омбордан бир километр узоқликда жойлашган бошқа омборда кучли портлаш содир бўлган. Бу ерда 100 тоннага яқин ўқ-дори сақланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 2
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар