«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2021, 08:45
ЎЗO‘Z

Декларация асосида ҳисобланган даромад солиғи жорий йилнинг 1 июнига қадар тўланиши лозим

14 мая, 20:20 1 397 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Декларация асосида ҳисобланган даромад солиғи жорий йилнинг 1 июнига қадар тўланиши лозим
Жорий йилнинг 1 апрелига қадар Тошкент вилояти бўйича 44 219 нафар жисмоний шахслардан 2020 йил учун жами йиллик декларациялар қабул қилиб олинган бўлиб шулардан 15 993 нафарига жами 24,5 млрд.сўм декларация асосида даромад солиғи ҳисобланди.

Солиқ кодексининг 398-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахслар жами йиллик даромад тўғрисидаги декларациянинг маълумотларига кўра ҳисоблаб чиқарилган солиқни ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўланиши белгилаб қўйилган.

Фуқаролар 2020 йилда олинган даромадлар бўйича тақдим этилган декларация асосида ҳисобланган даромад солиғини жорий йилнинг 1 июнига қадар амалга оширилиши лозимлиги эслатиб ўтилади.

Солиқ тўловчилар ҳисобланган солиқни тўлов хабарномасида кўрсатилган банк ҳисоб рақамига пул кўчириш йўли билан ёки электрон тўлов тизими (UPay ва PayMe) орқали амалга оширишлари мумкин.

Жисмоний шахслар ҳисоблаб чиқарилган солиқни чет давлатда жойлашган банк ҳисобварағидан чет эл валютасида тўлаши мумкин.

Солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқариладиган солиқни тўлаш тўлов хабарномасида кўрсатилган муддатларда амалга оширилиши керак.

Белгиланган муддатда солиқ тўловини амалга оширилмаган тақдирда тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир календарь кун учун пеня ҳисобланади.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • ДСҚ даромадлар тўғрисидаги декларацияни 1 апрелгача топшириш лозимлигини маълум қилди 16 мар, 09:56
  • Солиқ ҳисоботи шакллари тасдиқланди 27 фев, 10:20
  • Жисмоний шахслар мол-мулкига чегара белгиланганми? 28 дек, 08:45
  • Мол-мулк ва ер солиғини тўлашни унутмадингизми? 11 окт, 14:39
  • Солиқлар ўз вақтида тўланиши керак 25 сен, 16:18
  • Фақат дивидендлардан фойда солиғи тўланади 29 мар, 18:27
  • Сўнгги янгиликлар
  • Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди 17 июн, 23:41 340
  • Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради? 17 июн, 23:19 915
  • Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани 17 июн, 22:30 1 179
  • МИБ: Оқолтин туманида уч ёшли бола онаси тарбиясига олиб берилди 17 июн, 22:06 499
  • Ишдан кейин оёқ оғришининг асосий сабаблари ва бундан халос бўлиш ечимлари 17 июн, 21:30 704
  • Колбаса ўғриси қўлга тушди 17 июн, 21:16 597
  • Эркаклар саломатлиги учун жуда фойдали маҳсулот 17 июн, 21:14 994
  • Фатво ҳайъати: «Чигиртка ҳалол. Кўнгли кўтарган бемалол ейиши мумкин» 17 июн, 19:45 892
  • Путин ва Байден учрашувда бир-бирига қандай совға бергани маълум бўлди 17 июн, 19:01 1 158
  • «Энди ҳар бир хонадонга бизнес-режа ёзиб берилади» — Президент 17 июн, 18:30 482
  • Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди 17 июн, 17:47 1 169
  • Вадим Абрамов истеъфога чиқарилдими? 17 июн, 17:17 1 105
  • Бўлимлар