«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 23:41
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Гематология марказида даволанаётган болалар ҳолидан хабар олди

14 мая, 17:47 2 437 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Гематология марказида даволанаётган болалар ҳолидан хабар олди
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 14 май куни Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига бориб, оққонга чалинган болалар ҳолидан хабар олди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

pic.twitter.com/ref9FNmqE0

— Shukhrat (@bankir2102) May 14, 2021
Хабарда айтилишича, айни пайтда Президент Тошкент шаҳрини айланмоқда. Давлат раҳбари пойтахтнинг Чилонзор туманида жойлашган Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига борди. Шавкат Мирзиёев у ердаги шароитлар билан танишиб, даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди, уларни Рамазон ҳайит байрами билан табриклади.

pic.twitter.com/KdUoqAezN6

— Shukhrat (@bankir2102) May 14, 2021

«Шундай улуғ айём кунларида сизлар билан ҳамдардман. Буларнинг ҳаммаси менинг ҳам фарзандларим. Барча ҳаракатлар қилиняпти, керакли дори-дармонлар олиб келиняпти, яқинда янги бино фойдаланишга топширилади. У ерда ота-оналарга ҳам шароит бўлади, болаларнинг ўқишлари учун ҳам шароит яратилади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент бу ердаги шароитни ўз кўзи билан кўриш учун келганини таъкидлади. «Бу ердаги шифокорларга миннатдорчилик билдириб, сизларга эътиборни кучайтириш бўйича ҳамма ҳаракатларни амалга ошириш учун келдим. Кўнглингиз бузилмасин, сизлар бир ўзингиз эмассизлар»,— деб таъкидлади давлат раҳбари.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев ушбу шифохона учун янги бино барпо этиш, унда Россиянинг Д.Рогачёв номидаги тиббий тадқиқот маркази тажрибаси асосида болалар онкогемотологияси маркази ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берди. У ерда ўзак хужайраларини донордан кўчириб ўтказиш — аллоген трансплантация йўлга қўйилади.

Фото: Президент матбуот хизмати
«Гематологияда даволашни яхшилаш бўйича қарорлар қабул қилдик. Лекин, бу ишлар ҳали етарли эмас. Бугун келишимдан мақсад — сизларга янаям кўпроқ шароит яратиш, касалларни тезроқ оёққа қўйиш, даволаш кафолатини ошириш бўйича чораларни белгилаш. Сизлар ҳаммангиз - менинг фарзандларимсизлар. Ҳар куни кулиб туриб, ота-оналарингга мадад бўлишларингиз керак. Албатта тузалиб кетаман, деган интилишингиз бўлиши керак. Биз бунинг учун ҳамма шароитларни яратишга ҳаракат қиламиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
«Кўнгилларингиз бўлинмасин. Бир ўзларингиз эмассизлар. Ҳаммамиз ҳамдардмиз. Бу соҳада имкониятларни яхшилаш учун янги марказ қурамиз. У ерда оналар учун ҳам, болаларнинг ўқиши учун ҳам шароит бўлади, даволаш ҳам ўзгаради. Энг катта ниятимиз - тезроқ даво топиб, уйга, оилангиз бағрига қайтишингиз», — деди Президент.

Фото: Президент матбуот хизмати
Маълумот учун, Тошкентда Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази «Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори билан 2020 йилнинг февраль ойида ташкил этилган.

Бу марказ аҳолига гематологик ва трансфузиологик ёрдам кўрсатиш, шундай касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш, гематология соҳасида илмий изланишлар олиб боришга ихтисослашган.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, 2020-2024 йилларда гематология соҳасини ривожлантириш учун 546 миллиард сўмдан зиёд ва қарийб 71 миллион доллар миқдорида маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган. Хусусан, жорий йилда 91 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилган.  Бу маблағлар ҳисобидан шифохоналар дори воситалари, тиббий буюмлар, реактив ва реагентлар билан таъминланмоқда. Шунингдек, гематология хизмати моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта аниқлаш ва даволашни такомиллаштириш ишлари амалга оширилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 192
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 215
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 54
  • Бўлимлар