«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2021, 08:04
ЎЗO‘Z

Шаҳарларда максимал тезликни пасайтириш таклиф қилинмоқда

14 мая, 11:40 1 043 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шаҳарларда максимал тезликни пасайтириш таклиф қилинмоқда
Mening Fikrim жамоавий мурожаатлари порталида шаҳарларда транспорт воситаларининг максимал тезлигини чеклаш тўғрисида петиция эълон қилинди.

Мурожаат муаллифи Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритиш орқали шаҳарларда рухсат этилган максимал тезликни 50 км/соат, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар (мактаблар, болалар боғчалари, шифохоналар ва бошқалар) яқинида 30 км/соатгача чеклашни таклиф қилмоқда.

Муаллиф Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий маълумотларига мурожаат қилади, унга кўра, автомобиль 30 км/соат тезликда ҳимоясиз (ҳимояланмаган) йўл иштирокчисига урилганда, кўп ҳолларда пиёдалар омон қолади, автомобиль тезлиги 50 км/соатда эса, уларнинг аксарияти вафот этиши мумкин.

ЖССТ пиёдалар ва транспорт воситаларининг тўқнашуви натижасида ўлимга олиб келадиган жароҳатларни олиш эҳтимолини кўрсатадиган қуйидаги маълумотларни келтиради:
«Бошқарув пайтида ҳайдовчилар ҳимояланган ҳолда автоуловда бўлишади ва кўпларида хавфсизлик камарлари ҳам тақилган бўлади, автоҳалокат пайтида улар ҳимоя қилинади, пиёдалар эса йўқ», — дейилади петицияда.

Олий Мажлис палаталарига юборилган жамоавий мурожаат камида 10 минг овозга эга бўлиши керак. Ушбу петиция бўйича овоз бериш муддати уч ой ичида якунланади. Мурожаатларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддати 60 кундан ошмайди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Светофорлар ишлаш вақтини узайтириш таклиф қилинди 06 авг, 11:43
  • Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига алоқадор петиция эълон қилинди 11 апр, 15:33
  • Тошкентда максимал тезликни 50 км/соатга чекловчи белгилар кўпайтирилади 12 фев, 19:20
  • Шаҳарларда энг юқори тезлик 60 км/соат қилиб белгиланиши мумкин 10 апр, 17:26
  • ИИББ бошлиғи: "Тезликни чеклаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиб чиқдик" 11 мар, 20:50
  • Чилонзордаги ЙТҲ: “Nexia” симёғочни “ағанатиб” юборди... 02 сен, 17:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • Миллий сертификат имтиҳонлари саволлари сотувга чиқиб кетгани ҳақидаги хабарларга ДТМ нинг жавоби 13 июн, 08:00 0
  • Жасур Жалолиддиновга Туркия ва Швейцария клублари қизиқяпти 13 июн, 00:05 822
  • Нукусда фестивалдан сўнг оммавий жанжал юзага келди 12 июн, 23:30 862
  • Бухорода ОИВ инфекциясини бошқа бир эркакка юқтирган аёлга жиноят иши қўзғатилди 12 июн, 23:00 737
  • Елизавета II: Бугун Буюк Британия қироличаси 95 ёшини нишонлади (фото) 12 июн, 22:26 273
  • Исроил разведкасининг собиқ раҳбари «ёпиғлиқ қозон»ни очди 12 июн, 22:20 1 113
  • Коронавируснинг асосий симптомлари ўзгарди 12 июн, 20:50 846
  • Битта ҳужумчи билан ўйнаш муаммоси 12 июн, 20:10 509
  • Уяли телефон зараридан ҳимояланишда ёрдам берадиган 4 қоида 12 июн, 19:36 660
  • Ким Чен Ин Путинни «Россия куни» билан табриклади 12 июн, 19:00 606
  • Ҳисоб-китоб: Ўзбекистоннинг Саудияга қарши ўйинда қайд этиши керак бўлган натижаси ҳақида 12 июн, 18:23 794
  • «Россия куни» муносабати билан корпусига соат ва герб туширилган iPhone 12 пайдо бўлди 12 июн, 18:04 269
  • Бўлимлар