«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2021, 04:40
ЎЗO‘Z

Жанубий Кореяда севишганлар бир-бирига Tesla ва бошқа компаниялар акцияларини совға қилишмоқда

13 мая, 18:00 1 164 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жанубий Кореяда севишганлар бир-бирига Tesla ва бошқа компаниялар акцияларини совға қилишмоқда
Жанубий Кореяда севишганлар бир-бирига романтик совғалар ўрнига Tesla, Apple ва Starbucks’нинг қимматли қоғозларини совға қилишни бошлади, деб ёзади Esquire.

2020 йилнинг 24 декабридан бошлаб фойдаланувчилар KakaoTalk мессенжерининг KakaoGift дўконига жойлаштирилган Shinhan Investment инвестиция компаниясининг қимматли қоғозларини харид қилишлари мумкин. Дастурдаги энг оммабоп акциялар Tesla компаниясига тегишли бўлиб, унинг нархи 26 доллардан бошланади. Фойдаланувчилар, шунингдек, тез-тез Apple, Starbucks ҳамда Netflix қоғозларини харид қилмоқда.

Совға қилинган акцияни олиш учун брокерлик ҳисобини очиш ва совға картасининг кодини рўйхатдан ўтказиш зарур. Кореянинг Chosun Ilbo нашри маълумотларига кўра, декабрдан буён Shinhan Investment 20 мингдан ортиқ совға карталарини сотган. Акцияларнинг аксариятини 20-30 ёш оралиғидаги фойдаланувчилар харид қилган.

Март охирида KakaoGift’га, шунингдек, КB Securities инвестиция компанияси ҳам акцияларини жойлаштирган бўлиб, бир дона қимматли қоғоз нархи 8,9 долларни ташкил этади. Дастлабки 20 кун давомида компания Amazon, МGM, Nike ва бошқа брендларнинг акциялари бор 3,4 миллиондан ортиқ совға карталарини сотган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудия Арабистони жамғармаси нархлар тушганидан фойдаланиб АҚШдаги энг йирик компаниялар акцияларини сотиб олди 17 мая, 07:42
  • Лукашенко Илон Маск Tesla совға қилди деб мақтанганди. Маскнинг эса бундан хабари йўқ 07 сен, 00:30
  • Беларусь президенти Александр Лукашенко Илон Маск унга Tesla совға қилганини айтди 04 сен, 16:20
  • Қирғизистонда Путинга совға қилинган от ва итнинг нархи ошкор этилмади 01 апр, 23:30
  • Жанубий Корея Шимолий Кореяга 200 тонна мандарин совға қилди (фото) 11 ноя, 18:33
  • Туркман аёллари 8 мартда президентдан $11 совға олишади 01 мар, 22:45
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мушаклар спазми: Оёқлар тунда оғришининг 9 сабаби 22 июн, 23:00 453
  • Ниқоби йўқ шахслар транспорт воситалари салонига чиқарилмайди 22 июн, 22:22 462
  • Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшиқчи Санжайга иш таклиф қилди 22 июн, 21:50 785
  • Артем Дзюба: "Психология — заиф нуқтамиз, босим остида ўйнашни билмаймиз. Европаликлар бундан завқланади, биз эса..." 22 июн, 21:16 583
  • Ташкилот раҳбари мухбир қизни «ётоққа» таклиф қилгани айтилмоқда 22 июн, 20:30 649
  • Драган Скочич: "Натижага қандай эришдик дейсизми? Чунки биз кунига 20 соат ишладик" 22 июн, 19:59 978
  • Биолог коронавирусдан ҳимояланиш бўйича «аниқ маслаҳат» берди 22 июн, 19:28 897
  • Ислом Тўхтахўжаев: "Футболни тушунадиган инсон муаммо фақат ҳимояда эмаслигини билиб турганди" 22 июн, 19:20 938
  • Артем Дзюба: "Бизда ҳамма қарорлар — орқага. Бизда дарвозабон — плеймейкер" 22 июн, 18:04 778
  • Ўзбекистон МТЖ футболчисига Европа клубларидан таклиф бор 22 июн, 17:34 1 443
  • Сирдарёда енгил ва юк машиналари тўқнашувида икки киши жабрланди 22 июн, 17:00 495
  • «Барса» президенти Роналдуни жамоага таклиф қилмоқчи 22 июн, 16:26 745
  • Бўлимлар