«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2021, 04:21
ЎЗO‘Z

Telegram орқали ўзганинг пластик картасидан 2,5 млн сўм ечиб олган 10-синф ўқувчиси ушланди

13 мая, 16:06 1 092 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Telegram орқали ўзганинг пластик картасидан 2,5 млн сўм ечиб олган 10-синф ўқувчиси ушланди
Фото: ИИВ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси
Telegram орқали кийим-кечак савдоси билан шуғулланиб келувчи турли гуруҳ администраторлари билан ёзишмаларни амалга ошириб, уларнинг пластик карталаридан пул ечиб олган шахс ушланди, деб хабар беради ИИВ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси.

Маълум қилинишича, ушбу шахс Telegram’да фуқаро А.С.га тегишли бўлган кийим-кечак савдоси билан шуғулланувчи гуруҳда, номаълум профил эгаси томонидан «Қаршига доставка борми, агарда бор бўлса клик орқали пул ўтказиб бераман, Click тизимига уланган телефон рақамингизни айтинг, телефонингизга код бориши керак, ушбу кодни айтсангиз пулингиз тушади» деган маънодаги ёзишмаларни амалга оширган. Ва бу орқали у 19 март куни соат 20:42 ларда 2,4 миллион сўмдан ортиқ пулларни рухсатсиз ечиб олган.

Олинган тезкор маълумотлар натижасида 25 апрель куни Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудида ИИВ Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилган. Тадбирда мазкур ноқонуний ҳаракатни Тошкент вилоятида яшовчи, 17 ёшли 10-синф мактаб ўқувчиси Х.Д. содир этгани аниқланган. Унга тегишли бўлган бир дона Xiaomi Redmi Note 8 Pro маркали телефон қурилмаси ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Фуқаро Х.Д.га Фарғона вилояти Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда вафот этган боланинг суратини интернетга жойлаб, шу орқали хайрия пули тўплаган аёл ушланди 09 мая, 01:39
  • Facebook'да президент номидан аккаунт очиб, фуқароларни чув туширган шахс ушланди 25 мар, 08:50
  • Автомобиль савдоси билан боғлиқ фирибгарлик фош бўлди 25 ноя, 17:30
  • Бировнинг рақамига телеграм канал очиб, ҳаёсиз расм ва видеолар тарқатган шоввоз ушланди 14 мая, 20:48
  • ИИВ виртуал оламдаги фирибгар ҳақида хабар берди 29 авг, 16:43
  • Хоразмда валютафуруш фирибгарлар ушланди 09 окт, 06:57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мушаклар спазми: Оёқлар тунда оғришининг 9 сабаби 22 июн, 23:00 453
  • Ниқоби йўқ шахслар транспорт воситалари салонига чиқарилмайди 22 июн, 22:22 462
  • Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшиқчи Санжайга иш таклиф қилди 22 июн, 21:50 785
  • Артем Дзюба: "Психология — заиф нуқтамиз, босим остида ўйнашни билмаймиз. Европаликлар бундан завқланади, биз эса..." 22 июн, 21:16 583
  • Ташкилот раҳбари мухбир қизни «ётоққа» таклиф қилгани айтилмоқда 22 июн, 20:30 649
  • Драган Скочич: "Натижага қандай эришдик дейсизми? Чунки биз кунига 20 соат ишладик" 22 июн, 19:59 978
  • Биолог коронавирусдан ҳимояланиш бўйича «аниқ маслаҳат» берди 22 июн, 19:28 897
  • Ислом Тўхтахўжаев: "Футболни тушунадиган инсон муаммо фақат ҳимояда эмаслигини билиб турганди" 22 июн, 19:20 938
  • Артем Дзюба: "Бизда ҳамма қарорлар — орқага. Бизда дарвозабон — плеймейкер" 22 июн, 18:04 778
  • Ўзбекистон МТЖ футболчисига Европа клубларидан таклиф бор 22 июн, 17:34 1 443
  • Сирдарёда енгил ва юк машиналари тўқнашувида икки киши жабрланди 22 июн, 17:00 495
  • «Барса» президенти Роналдуни жамоага таклиф қилмоқчи 22 июн, 16:26 745
  • Бўлимлар