«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2021, 08:55
ЎЗO‘Z

Тошкентда синглисини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллаган аёлга суд ҳукми ўқилди

12 мая, 18:36 3 881 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда синглисини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллаган аёлга суд ҳукми ўқилди
Тошкентнинг Юнусобод туманида ўз синглисини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллаган аёлга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар берди.

Маълум қилинишича, 2010 йилда Гулсара Ражабова Намангандан Тошкентда яшовчи опаси Ҳалима Ражабова уйига келган. Улар «Абу Сахий» бозорида совун ва хўжалик маҳсулотларини сотиш билан шуғулланган ва биргаликда жамғарган пулига 2012 йилда Юнусобод туманидан хонадон сотиб олган. 2019 йилгача улар аҳил яшаган. Ҳалима Ражабова уларга тегишли юкларни айтилган жойдан олиб келиб, бозорга етказиб бериш билан шуғулланган Зоир исмли шахс билан танишиб қолиб, муносабатлари чуқурлашгач, опа-сингил ўртасида ўзаро келишмовчиликлар юзага келган.

Муаммонинг ечимини синглисини қасддан ўлдириш деб ҳисоблаган опа буни 5 минг доллар эвазига муқаддам қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этиб, жазо муддатини ўтаб чиққан таниши Холида Сафарова орқали амалга оширмоқчи бўлган, аммо режаси амалга ошмаган.

Холида Сафарова содир этиш учун таклиф этилаётган бу жиноятнинг оқибати жуда оғир ва қийин эканлигини айтганидан сўнг, Ҳалима Ражабова ундан ушбу қотилликни амалга оширишда бошқа шахсни топиб беришни илтимос қилган. Жазо муддатини ўтаб чиққан аёл бу ҳақда таниши Вазира Эгамовага айтган ва улар ўзаро маслаҳатлашиб, сингилнинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида режалаштирилаётган жиноий ҳаракат ҳамда унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, Юнусобод туман ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилган.

«Судланувчи Ражабова Ҳалима туғишган опам бўлади. Шу пайтгача иккаламиз бир уйда аҳил ва иноқ яшаб келаётгандик. Опам Зоир билан танишиб, учрашишни бошлаганидан кейин батамом ўзгарди. У бизга бегона одамга айланди. Оилали эркак билан учрашиб юриши, уйга келмай қолиши менга ёқмади. Унга бўй етган қизи борлигини, бу иши нотўғрилигини тушунтирмоқчи бўлдим. Зоирга ҳам бу ҳақда гапирдим. Аммо улар ўз билганларидан қолишмади. Менинг бор айбим шу», — деган судда жабрланувчи сифатида сўралган Гулсара Ражабова ва опасини кечирганини, унга нисбатан даъвоси йўқлигини айтиб, жазо тайинлашда енгиллик беришни сўраган.

Синглисини ўлдирмоқчи бўлган Ҳалима Ражабова Жиноят кодексининг 25 (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 97-моддасининг 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш)ни қўллаб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижонда эрини ўлдириш учун 30 минг долларга одам ёллаган аёлга суд ҳукми ўқилди 20 окт, 23:45
  • Тошкентда сингил ўз опасини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллади 03 июн, 13:03
  • Наманганда 74 ёшли аёлни уриб ўлдирган қотил 20 йилга «кесилди» 04 мар, 09:48
  • Эрини ўлдириш учун 50 минг АҚШ долларига одам ёллаган аёл қўлга олинди 20 фев, 23:00
  • Наманганда акасини ўлдириш учун қотил ёллаган сингил 29 апр, 12:56
  • Келинини ўлдириш учун киллер ёлламоқчи бўлган қайнота ҳибсга олинди 18 мая, 14:42
  • Сўнгги янгиликлар
  • Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди 17 июн, 23:41 340
  • Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради? 17 июн, 23:19 915
  • Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани 17 июн, 22:30 1 179
  • МИБ: Оқолтин туманида уч ёшли бола онаси тарбиясига олиб берилди 17 июн, 22:06 499
  • Ишдан кейин оёқ оғришининг асосий сабаблари ва бундан халос бўлиш ечимлари 17 июн, 21:30 704
  • Колбаса ўғриси қўлга тушди 17 июн, 21:16 597
  • Эркаклар саломатлиги учун жуда фойдали маҳсулот 17 июн, 21:14 994
  • Фатво ҳайъати: «Чигиртка ҳалол. Кўнгли кўтарган бемалол ейиши мумкин» 17 июн, 19:45 892
  • Путин ва Байден учрашувда бир-бирига қандай совға бергани маълум бўлди 17 июн, 19:01 1 158
  • «Энди ҳар бир хонадонга бизнес-режа ёзиб берилади» — Президент 17 июн, 18:30 482
  • Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди 17 июн, 17:47 1 169
  • Вадим Абрамов истеъфога чиқарилдими? 17 июн, 17:17 1 105
  • Бўлимлар