«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2021, 08:10
ЎЗO‘Z

1 сентябрга қадар тун-у кун ишлайдиган савдо-кўнгилочар кўчалар пайдо бўлади

12 мая, 16:16 970 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
1 сентябрга қадар тун-у кун ишлайдиган савдо-кўнгилочар кўчалар пайдо бўлади
2021 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари, вилоят ва туман марказларида савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил этилади. Савдо ва кўнгилочар кўчаларда барча тадбиркорлик субъектларига 24 соат мобайнида тун-у кун фаолият юритиш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақда Президентнинг «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида сўз боради.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига 300 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси очилади. «Ўзмиллийбанк» 2021 йил якунига қадар халқаро молия институтларининг 200 миллион доллар миқдоридаги маблағларини жалб қилади.

Шунингдек, 2021—2023 йиллар давомида туман (шаҳар)ларда 15 та деҳқон бозори ва 115 та савдо комплекслари барпо этилади. Янги ташкил этиладиган деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштироки бекор қилинади.

Бундан ташқари, 10 та йўл-патруль хизмати ва божхона постидаги ерлар енгил турдаги савдо ва хизмат кўрсатиш субъектларини жойлаштириш учун тадбиркорларга 3 йилга ижарага берилади. Бу нуқталар асосан ҳайдовчиларга хизмат кўрсатади.
Савдо ва кўнгилочар кўчаларда:
Ички ишлар вазирлиги Миллий гвардия билан биргаликда бир ой муддатда савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг 24 соат мобайнида тун-у кун фаолият юритишига доир жамоат хавфсизлиги бўйича соддалаштирилган талабларни ўрнатишни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг июлида «Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриси»даги ҳукумат қарори қабул қилинган. Унга кўра, Ўзбекистонда белгиланган талабларни бажарган кафеларнинг тун-у кун ишлашига рухсат берилган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Бир ярим млрд. сўм кредит қарздорлиги ундирилди 09 апр, 23:40
  • Россия саноат ва савдо вазири Ўзбекистонга келди 05 апр, 08:20
  • Йил якунига қадар 9 миллион аёл чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади 12 мар, 16:05
  • Ўзбекистонда 2021 йилда авиа ва темир йўл чипталарига 30 фоиз чегирма берилади 10 янв, 11:25
  • Кўчма савдони амалга ошириш бўйича янги тартиб тасдиқланади 09 дек, 14:30
  • «Ипподром» бозори акциялари биржада сотилмоқда 21 янв, 17:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди 17 июн, 23:41 340
  • Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради? 17 июн, 23:19 915
  • Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани 17 июн, 22:30 1 179
  • МИБ: Оқолтин туманида уч ёшли бола онаси тарбиясига олиб берилди 17 июн, 22:06 499
  • Ишдан кейин оёқ оғришининг асосий сабаблари ва бундан халос бўлиш ечимлари 17 июн, 21:30 704
  • Колбаса ўғриси қўлга тушди 17 июн, 21:16 597
  • Эркаклар саломатлиги учун жуда фойдали маҳсулот 17 июн, 21:14 994
  • Фатво ҳайъати: «Чигиртка ҳалол. Кўнгли кўтарган бемалол ейиши мумкин» 17 июн, 19:45 892
  • Путин ва Байден учрашувда бир-бирига қандай совға бергани маълум бўлди 17 июн, 19:01 1 158
  • «Энди ҳар бир хонадонга бизнес-режа ёзиб берилади» — Президент 17 июн, 18:30 482
  • Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди 17 июн, 17:47 1 169
  • Вадим Абрамов истеъфога чиқарилдими? 17 июн, 17:17 1 105
  • Бўлимлар