«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2021, 07:40
ЎЗO‘Z

Тошкентда ҳомиладор аёлни сарсон қилган тиббиёт ходимлари вазифасидан озод этилди

12 мая, 09:26 1 142 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда ҳомиладор аёлни сарсон қилган тиббиёт ходимлари вазифасидан озод этилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар 1-сон туғруқ комплексига ҳомиладор аёлини олиб келган турмуш ўртоғи томонидан суратга олинган видеоматериал пайдо бўлди. Унда айтилишича, ҳомиласи етилиб, туғруқ оғриқлари бошланган бўлсада, аёлни ушбу тиббиёт муассасасига қабул қилишмаган ҳамда унга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, мазкур масала юзасидан соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев туғруққа ихтисослашган шаҳар ва республика тиббиёт муассасалари бош врачлари иштирокида тезкор йиғилиш ўтказди. Унда соғлиқни сақлаш тизимининг халқимиз олдидаги обрўйига путур етказиши мумкин бўлган бундай салбий ҳолатлар кескин танқид қилиниб, бошқа уни такрорланмаслиги бўйича қатъий огоҳлантиришлар берилди, вазиятга ойдинлик киритилиб, айбдорларга тегишлича чоралар кўрилиши таъкидланди.

Вазият Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан ўрганилиб, қуйидагилар маълум қилинди. Ҳомиладор аёл О.С. 2000 йилда туғилган бўлиб, Самарқанд вилояти, Иштихон туманида доимий рўйхатда туриб, ҳозирда Тошкент вилояти Янгийўл туманида истиқомат қилади.

Дастлабки маълумотларга қараганда, ушбу воқеа тарқалган хабарларда айтилганидек, 5 май куни эмас, шу йилнинг 29 апрель куни содир бўлган. Шу куни соат 04:25 да аёлни турмуш ўртоғи Х.М. туғруқ оғриқларидан шикоят қилгани учун Тошкент шаҳар 1-сон туғруқ комплексига олиб келган. Навбатчи шифокор аёлни кўрикдан ўтказиб, «Ҳомиладорлик 1, 41-хафта. Туғруқнинг 1-даври латент фазаси» ташхисини қўйган.

Аммо аёлнинг алмашув варақасида Янгийўл тумани 69-сон қишлоқ шифокорлик пунктида рўйхатда турганини инобатга олиб, дислокация бўйича Янгийўл тумани туғруқ комплексига ёки Тошкент тиббиёт академиясининг 1-клиникасидаги туғруқ бўлимига бориш тавсия қилинган.

Шу куни соат 5:40 лар атрофида ҳомиладор аёл турмуш ўртоғи томонидан чақирилган тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент тиббиёт академиясининг 1-клиникаси туғруқ бўлимига олиб борилган ва у ерда «Ҳомиладорлик 1, 41 хафта. Туғруқнинг 1-даври» ташхиси билан қабул қилинган. 2021 йил 29 апрель куни соат 7:40 да оғирлиги 3700 гр бўлган қиз дунёга келган. Туғруқдан кейинги давр асоратсиз ўтган. Шу йилнинг 3 май куни аёл фарзанди билан аҳволи қониқарли ҳолатда уйига жавоб берилган.

Ушбу вазият юзасидан ўзи масъул бўлган йўналишда шундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўрмагани учун Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари Р.Ҳаитбаева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Тиббиёт муассасасида ушбу қўпол ҳолатга йўл қўйилгани учун ушбу туғруқ комплекси бош шифокори Р. Алимжанова ҳам эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. Шунингдек, ўз ишига совуққонлик билан қарагани ва ҳомиладор аёлга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатмагани учун қатор тиббиёт ходимларига ҳам тегишли чоралар кўрилди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Соғлиқни сақлаш вазири: «Юртимизда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 97 фоизга етди!» 09 дек, 00:04
  • Соғлиқни сақлаш вазири ўзгармоқда 03 ноя, 20:43
  • Тиббиёт соҳаси бошқарувидаги ходимларга устамалар тўланади, ҳокимларга янги ваколат берилди 05 окт, 07:37
  • Тошкентда коронавирусга чалинган ҳомиладор аёл фарзандли бўлди 07 мая, 07:30
  • Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1100дан ошди 30 апр, 17:44
  • Соғлиқни сақлаш вазири вазифасидан озод этилди 21 фев, 21:13
  • Сўнгги янгиликлар
  • Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди 17 июн, 23:41 256
  • Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради? 17 июн, 23:19 694
  • Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани 17 июн, 22:30 935
  • МИБ: Оқолтин туманида уч ёшли бола онаси тарбиясига олиб берилди 17 июн, 22:06 388
  • Ишдан кейин оёқ оғришининг асосий сабаблари ва бундан халос бўлиш ечимлари 17 июн, 21:30 573
  • Колбаса ўғриси қўлга тушди 17 июн, 21:16 489
  • Эркаклар саломатлиги учун жуда фойдали маҳсулот 17 июн, 21:14 865
  • Фатво ҳайъати: «Чигиртка ҳалол. Кўнгли кўтарган бемалол ейиши мумкин» 17 июн, 19:45 814
  • Путин ва Байден учрашувда бир-бирига қандай совға бергани маълум бўлди 17 июн, 19:01 1 042
  • «Энди ҳар бир хонадонга бизнес-режа ёзиб берилади» — Президент 17 июн, 18:30 447
  • Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди 17 июн, 17:47 1 091
  • Вадим Абрамов истеъфога чиқарилдими? 17 июн, 17:17 1 060
  • Бўлимлар