«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 09:49
ЎЗO‘Z

Ғазо сектори ва Исроил бир-бирига юзлаб ракеталар билан зарба берди

11 мая, 23:34 18 371 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ғазо сектори ва Исроил бир-бирига юзлаб ракеталар билан зарба берди
Фото: Hatem Moussa/AP
Исроил армиясининг хабар беришича, мамлакат томон отилган ракеталардан 200таси «Темир гумбаз» ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими билан уриб туширилган, 150таси Ғазо секторининг ўзига тушган.

Маълум қилинишича, ушбу зарбалар оқибатида 2 нафар исроиллик аёл ҳалок бўлган. Шундан кейин Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҲАМАС «қизил чизиқдан ўтгани» ва ҳаракатнинг объектларига зарбалар кучайтирилишини айтган.

Исроил ҳарбийлари фаластинликларнинг ҳужумларига жавобан 11 майга ўтар кечаси Ғазодаги 130та объектни нишонга олган. Жумладан, аҳоли яшайдиган турар жойлар, ҲАМАС батальонлари қўмондони уйи ва ҳарбий разведкаси бош қароргоҳи, ўқ-дори ишлаб чиқариладиган жойлари, ҳарбий мажмуалари ҳамда жангарилар қўллаган иккита туннел зарбага учраган.

Исроил зарбалари оқибатида Ғазо секторида 28 фаластинлик, жумладан, 10 бола ҳалок бўлган.

Аввалроқ ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳарбийлари ва фаластинликлар ўртасида давом этаётган тўқнашувлар ортида Исроилга Қуддусдаги Ибодатхона тоғи ва Шайх Жарроҳ мавзесидан хавфсизлик кучларини олиб чиқиш талабини қўйганди. Акс ҳолда ҳаракат Исроилга қарши ҳужумлар содир этиши билан таҳдид қилган.

Қуддуснинг эски шаҳрида Исроил ҳарбийлари ва фаластинликлар орасидаги тўқнашувлар 22 апрелда бошланган. Бунга Исроил судининг Шайх Жарроҳ даҳасидан бир неча фаластинлик оилани чиқариб юбориш қарори сабаб бўлган. 10 майда тўқнашувлар давом этиб, 305 нафар фаластинлик жароҳат олганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 1
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 82
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 0
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 0
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 82
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Бўлимлар