«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2021, 01:43
ЎЗO‘Z

Олимлар асалариларни коронавирус инфекциясини ҳид орқали аниқлашга ўргатди

08 мая, 19:13 1 658 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар асалариларни коронавирус инфекциясини ҳид орқали аниқлашга ўргатди
Фото: «Korrespondent.net»
Нидерландиянинг Вагенинген университети олимлари асалариларни коронавирусга чалинган инсонни унинг ҳиди орқали аниқлашга ўргатди. Тажриба натижалари ўқув муассасаси матбуот хизмати томонидан эълон қилинган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Маълум қилинишича, тажрибада 150 та асалари қатнашган. Олимлар ҳашаротлар ҳар сафар инфекция намунаси ҳидини аниқлаганида уларга шакарли сув эритмасини бериб машқ қилдирган. Шунда асаларилар тилчасини чиқариб, ширин сувни йиғишга киришган.

Охир-оқибат ҳашаротлар ўзларининг табиий сезгирлиги натижасида бир неча сонияда касалланган намуналарни аниқлай бошлаган ва тилчасини улар қаршисида ҳеч қандай мукофотсиз ортга бурган.

«Коронавирус бошқа касалликлар каби организмда метаболик ўзгаришларни юзага келтиргани сабаб маълум бир ҳид пайдо бўлади. Асалариларни бир неча дақиқа ичида SARS-CoV-2 вируси билан касалланган намуналарни аниқлашга ўргатиш мумкин», — дея ойдинлик киритади олимлар.

Уларнинг ҳисоблашича, бу каби технология қашшоқ мамлакатларда одамларга ташхис қўйишда самарали бўлиши мумкин.
«Кейинги босқич ушбу йўналиш кўламини кенгайтиришдан иборат. Асаларилар бутун дунёда бор, шу сабабли инсонларга керакли ягона нарса — бу асалариларни ўргатадиган машина», — дейди университет.

Таъкидланишича, InsectSense компанияси ҳозирда бир неча асаларини бир вақтнинг ўзида ўргатишга қодир машина прототипини яратган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар коронавирусга чалинган инсонларда нима сабабдан таъм билиш ҳисси йўқолаётганини аниқлади 29 апр, 11:50
  • Олимлар коронавирусни ўлдирадиган табиий маҳсулотни аниқлади 18 ноя, 14:30
  • Олимлар: Коронавирус 2019 йил мартда Европада пайдо бўлган 27 июн, 20:32
  • Олимлар чивин ва пашшаларнинг коронавирус ташувчиси бўлиши мумкинлигини баҳолашди 05 апр, 11:09
  • Aмерикалик олимлар коронавирус ҳақидаги афсонани рад этди 31 мар, 16:05
  • Асалариларни заҳарлаган боғбонга қамоқ жазоси берилди 09 окт, 17:36
  • Сўнгги янгиликлар
  • Гутерриш иккинчи муддатга БМТ бош котиблигига тайинланди 18 июн, 23:07 108
  • Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди 18 июн, 22:19 289
  • 2021 йилда юртимизда коронавирусга чалинганлар сони маълум қилинди 18 июн, 21:34 356
  • Евроиттифоқ AstraZeneca компаниясига қарши судда ютқазди 18 июн, 20:48 307
  • Сурхондарёда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Damas тут дарахтига бориб урилди. Йўловчи вафот этган 18 июн, 20:02 389
  • Янги Андижон шаҳрида метро қурилиши мумкин 18 июн, 16:24 544
  • Татаристон президенти Aзиз Aбдуҳакимов билан велосайрга чиқди 18 июн, 10:00 766
  • Ортиқхўжаев «Пахтакор»да катта ўзгаришлар ваъда қилди 18 июн, 09:20 1 017
  • Жигар касалликларини 20 фоизга камайтиришга ёрдам берадиган 7 одат 18 июн, 08:30 1 108
  • Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди 17 июн, 23:41 961
  • Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради? 17 июн, 23:19 1 651
  • Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани 17 июн, 22:30 1 999
  • Бўлимлар