«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2021, 02:41
ЎЗO‘Z

Маҳаллий рейсларга чипталар нархи эълон қилинди

08 мая, 17:17 1 803 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Маҳаллий рейсларга чипталар нархи эълон қилинди
«Uzbekistan Airways» АЖ республикамиз бўйлаб қатновларни тиклашни бошлади ва чипталар нархлари маълум қилинди.
Қайд этилишича, энг оммабоп йўналишлар – Тошкентдан Урганчга ва Тошкентдан Нукусга амалга оширилган парвозлар ҳисобланади.

Ҳозирги кунда Тошкентдан Урганчга ҳамда Тошкентдан Нукусга авиачипта нархи 417 000 сўмдан бошланади. Юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича қатновлар ҳар куни бажарилади. Истиқболда Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича ҳам қатновлар сонини кўпайтириш режалаштирилган.

Авиакомпания Тошкентдан Термиз, Бухоро, Самарқандга мунтазам қатновларни амалга оширади ва 14 майдан бошлаб эса Тошкентдан Навоийга авиақатновлар тикланади. Ушбу йўналишлардаги авиачипталар нархи:
Шунингдек, авиакомпания қатновлар жадвалига Самарқанддан республикамизнинг бошқа вилоятларига ҳам мақбул нархларда қатновлар киритилади.

Фарғона вилоятидан Тошкент-Фарғона, Тошкент-Наманган йўналишларига мунтазам қатновлар амалга оширилади. Баъзи сабабларга кўра бундан бир неча йил олдин тўхтатиб қўйилган Тошкент-Aндижон йўналишидаги ҳаво қатнови қайта тикланди. Фарғона водийси шаҳарларига авиачипта нархи ҳар бир шаҳар учун бир хил – Тошкентдан Фарғона, Наманган ва Aндижонга авиачипта нархи – 127 000 сўмдан.

Aвиакомпания томонидан Термизни Фарғона билан боғловчи янги қатнов йўлга қўйилди. Мазкур йўналиш жадвали ҳар иккала шаҳар йўловчилари учун ҳам максимал даражада қулай тузилган – Термиздан Фарғонага қатнов душанба кунлари, Фарғонадан Термизга эса пайшанба кунлари амалга оширилади.

Самарқанд шаҳрида иккинчи хаб ташкил этилган. Бугунги кунда Самарқанддан мунтазам равишда Тошкент қатновидан ташқари, учта шаҳар – Фарғона, Наманган ва Урганчга ҳам маҳаллий авиақатновлар амалга оширилмоқда. Aвиачипталар нархи мақбул ва ҳар уччала йўналишда ҳам бир хил – 190 000 сўмдан бошланади. Бу ўз навбатида аҳоли мобил даражаси ортиши ва юртимизда ички туризмни ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Авиақатновлар қуйидаги кунларда амалга оширилади:
Бундан ташқари, Фарғона водийси ва Урганч шаҳарлари ўртасида Самарқанд аэропорти орқали юртимиз бўйлаб саёҳат қилиш учун қулай транзит қатновлар мавжуд. Шу билан бирга, Самарқандга бориш ва қайтиш парвозлари республика шаҳарларидан Истанбулга амалга оширилувчи қатновлар билан қулай тарзда боғлангандир. Истиқболда Россия Федерацияси шаҳарлари билан мунтазам авиақатновлар тиклангандан сўнг, Москва ва Санкт-Петербургга ҳам қулай қатновлар йўлга қўйилади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентдан вилоятларга қатнайдиган автобусда йўлкира нархи ошди 20 янв, 23:00
  • Uzbekistan Airways қайта тикланган авиақатновлар вақтини эълон қилди 15 мая, 23:57
  • Тошкентдан яна иккита шаҳарга мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилди 29 авг, 16:05
  • Пойтахт ва вилоятлар ўртасида автобус қатновлари тикланди 04 мая, 18:58
  • Қозоғистонга 4 йўналишда мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди 02 мая, 16:06
  • Москва—Тошкент—Москва рейсларига авиачипталар нархи кескин пасайтирилди 05 фев, 09:18
  • Сўнгги янгиликлар
  • Гутерриш иккинчи муддатга БМТ бош котиблигига тайинланди 18 июн, 23:07 377
  • Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди 18 июн, 22:19 630
  • 2021 йилда юртимизда коронавирусга чалинганлар сони маълум қилинди 18 июн, 21:34 669
  • Евроиттифоқ AstraZeneca компаниясига қарши судда ютқазди 18 июн, 20:48 598
  • Сурхондарёда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Damas тут дарахтига бориб урилди. Йўловчи вафот этган 18 июн, 20:02 651
  • Янги Андижон шаҳрида метро қурилиши мумкин 18 июн, 16:24 645
  • Татаристон президенти Aзиз Aбдуҳакимов билан велосайрга чиқди 18 июн, 10:00 820
  • Ортиқхўжаев «Пахтакор»да катта ўзгаришлар ваъда қилди 18 июн, 09:20 1 092
  • Жигар касалликларини 20 фоизга камайтиришга ёрдам берадиган 7 одат 18 июн, 08:30 1 202
  • Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди 17 июн, 23:41 1 013
  • Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради? 17 июн, 23:19 1 707
  • Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани 17 июн, 22:30 2 061
  • Бўлимлар