«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2021, 02:36
ЎЗO‘Z

Қозоғистонда Ғалаба кунини нишонлаш коронавирус туфайли бекор қилинди

08 мая, 15:45 951 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистонда Ғалаба кунини нишонлаш коронавирус туфайли бекор қилинди
Фото: Қозоғистон президентининг матбуот хизмати
Қозоғистонда ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган Ғалаба куни тантаналари мураккаб эпидемиологик вазият туфайли 2021 йилда нишонланмайдиган бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Давлат раҳбарининг матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebook саҳифасида ёзишича, мамлакат президенти ватандошларига байрам табриги билан мурожаат қилади. Унинг қўшимча қилишича, уруш фахрийларига моддий ёрдам кўрсатилади.

Аввалроқ республика Мудофаа вазирлиги қошидаги «Интерфакс-Казахстан» агентлиги Қозоғистоннинг уруш ва меҳнат фахрийларини Ғалаба куни билан табриклаш минтақалардаги санитар-эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилишини маълум қилди. Байрам муносабати билан ўтказиладиган тадбирларнинг аксарияти онлайн тарзда ташкил этилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, аввалроқ мамлакатдаги эпидемиологик вазият сабабли 7 май куни нишонланадиган Ватан ҳимоячилари куни ва Ғалаба кунига бағишлаб ҳарбий парад ўтказиш режалаштирилмаётгани ҳақида хабар берилганди. 2020 йилда Ғалаба кунининг 75 йиллигига бағишланган ҳарбий парад коронавирус тарқалиш хавфи туфайли бекор қилинган эди.

Қозоғистонда ўтган бир кун давомида коронавирус билан касалланиш бўйича ПЗР-тести билан тасдиқланган 2587 та янги ҳолат рўйхатга олинган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Путин мудофаа вазири билан биргаликда Сибир ўрмонларида дам олди (фото) 22 мар, 08:36
  • Оққуш билан дўстлашиб олган почтачи у билан 37 йилдан буён бирга яшайди 16 фев, 15:51
  • Олимлар: қишда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашиши мумкин 26 окт, 21:23
  • Пашинян Арманистон Тоғли Қорабоғ билан боғлиқ вазият бўйича ён беришга тайёрлигини маълум қилди 07 окт, 08:14
  • Нур-Султон шаҳрида совуқ об-ҳаво туфайли мактаб ва коллежлардаги дарслар бекор қилинди 26 янв, 20:18
  • АҚШлик 1500 киши маст ҳолатда Канада томон қайиқларда сузиб кетиб қолди 23 авг, 10:17
  • Сўнгги янгиликлар
  • Гутерриш иккинчи муддатга БМТ бош котиблигига тайинланди 18 июн, 23:07 377
  • Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди 18 июн, 22:19 630
  • 2021 йилда юртимизда коронавирусга чалинганлар сони маълум қилинди 18 июн, 21:34 669
  • Евроиттифоқ AstraZeneca компаниясига қарши судда ютқазди 18 июн, 20:48 598
  • Сурхондарёда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Damas тут дарахтига бориб урилди. Йўловчи вафот этган 18 июн, 20:02 651
  • Янги Андижон шаҳрида метро қурилиши мумкин 18 июн, 16:24 645
  • Татаристон президенти Aзиз Aбдуҳакимов билан велосайрга чиқди 18 июн, 10:00 820
  • Ортиқхўжаев «Пахтакор»да катта ўзгаришлар ваъда қилди 18 июн, 09:20 1 092
  • Жигар касалликларини 20 фоизга камайтиришга ёрдам берадиган 7 одат 18 июн, 08:30 1 202
  • Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди 17 июн, 23:41 1 013
  • Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради? 17 июн, 23:19 1 707
  • Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани 17 июн, 22:30 2 061
  • Бўлимлар