«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:12
ЎЗO‘Z

Бугун кечқурун грин-карта жавоблари эълон қилинади

08 мая, 13:36 2 190 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бугун кечқурун грин-карта жавоблари эълон қилинади

Фото: Shutterstock

2022 йил учун 2020 йил кузида ўйналган грин-карта лотереяси натижалари 2021 йил 8 май куни, Тошкент вақти билан соат 21:00да эълон қилинади.


Натижаларни dvprogram.state.gov/ESC расмий сайтидан билиш мумкин. Бунинг учун иштирокчи рўйхатдан ўтганидан кейин олинган тасдиқ кодини (16 та белгидан иборат), фамилиясини ва туғилган йилини киритиши зарур.

Шундан кейин очилган саҳифада «Сиз ‘Турли миллат вакиллари учун иммиграциявий виза дастури’ (Diversity Immigrant Visa Program) учун тасодифий танлаб олиндингиз», деган ёзув чиқса, демак, бу грин-карта ютиб олинганини билдиради.

Aгар жавоб текширилганда бош ҳарфлар билан «… HAS NOT BEEN SELECTED» – «Сиз танлаб олинмадингиз» деган ёзув чиқса, кейинги сафар уриниб кўришга тўғри келади.

Лекин грин-карта ютганларда ҳам АҚШга кетиш имкони 100 фоиз дегани эмас. Бу жавоблар эълон қилингач, танлаб олинганларнинг ўзларига олдиндан маълум қилинади. «Танлаб олинганингиз АҚШга келиш учун виза олишингизни кафолатламайди. Сабаби танлаб олинадиганлар виза бериладиганлар сонига қараганда кўпроқ бўлади. Шунинг учун кўрсатмаларга амал қилиш виза олиш имконингизни оширади», дейилади огоҳлантиришда.

Ғолиблар кейинги жараёнлардан муваффақиятли ўтган тақдирда, АҚШда доимий яшаш, қонуний ишлаш ва 5 йилдан сўнг АҚШ фуқаролигини олиш учун ариза бериш имкониятига эга бўлади. Грин-карта эгалари сайловда овоз беришдан ташқари, АҚШ фуқароларига берилган аксарият ҳуқуқлардан фойдалана олади.

Ҳар йили АҚШга иммиграция кўрсаткичлари кам бўлган давлатлар фуқароларига иммиграцион виза учун лотерея ўйналади. Дастур асосида йилига 55 минг нафаргача хориж фуқароси АҚШ резиденти мақомини олади.

2017 йилда грин-карта учун Ўзбекистон фуқароларидан 1,8 миллион, 2018 йилда 1,7 миллион, 2019 йилда эса 466 480та ариза келиб тушган.

Лотереяда ғолиб деб топилганларга келсак, 2016 йил май ойида 4 501 нафар, 2017 йил майида 4 494 нафар ўзбекистонликка ютуқ чиққан. Аммо ғолибларнинг барчасига ҳам грин-карта насиб этавермайди. 2017 йилда 3199 нафар, 2018 йилда 2058 нафар, 2019 йилда 823 нафар Ўзбекистон фуқароси DV дастури орқали АҚШда доимий яшаш ҳуқуқини қўлга киритган.

Эслатма: Бугун кечки пайт жавоблар эълон қилингач, жуда кўп одам якуний жавобни текшириши сабабли dvprogram.state.gov сайти ишлаши секинлашиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 159
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар