«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2021, 07:13
ЎЗO‘Z

А Серия скаутлари Шомуродовни мақтаяпти

06 мая, 13:30 1 392 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
А Серия скаутлари Шомуродовни мақтаяпти
Ёзги трансферлар ойнаси очилишига қисқа муддат қолди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, жорий мавсум якунланиши билан Россия премьер-лигасида ўзини кўрсатаётган футболчиларга Европа клубларидан одатдагидан кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда. Айниқса, Италия жамоаларидан алоҳида фаоллик кутиляпти. Бунда Элдор Шомуродовнинг ҳиссаси катта бўлаётганини алоҳида эътироф этиш керак.

Ўтган йилнинг ёзидан бери Россия чемпионатидан А Серияга тўрт нафар футболчи йўл олди. “Локомотив” юлдузи Алексей Миранчук “Аталанта”га, “Ростов”нинг асосий ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Женоа”га, “Спартак”да ўзини кўрсата олмаган Александр Кокорин “Фиорентина”га ва ЦСКАда ўйини очилмаган Адольфо Гайч “Беневенто”га таклиф этилди.

А Серия скаутларидан бири Алекс Великих айни пайтда Италия клублари  Россия премьер-лигасининг қайси футболчиларига қизиқаётгани ва бунинг сабаблари ҳақида гапирди.  Унинг айтишича, биринчи навбатда, “Рубин” етакчисига айланган Грузия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелиянинг харидори кўп. ЦСКАнинг хорватиялик легионери Никола Влашич ҳам анчадан бери катта клублар нишонида турибди. “Зенит” ғалабаларини таъминлаётган бу йилги чемпионат тўпурари эронлик Сардор Азмун ҳам икки йилдан бери ўзига бўлган қизиқишни сақлаб турибди.

Шунингдек, италиялик скаутлар ЦСКАдаги ёш футболчилар – Константин Марадашвили, Игорь Дивеев ва Вадим Карповнинг ўйинларини ҳам синчковлик билан кузатиб бормоқда.

Россия жамоаларидан А Серияга йўл олган футболчилар орасида ўзига бўлган ишончни оқлаб келаётгани Шомуродовдир. Буни Алекс Великих ҳам алоҳида таъкидлади.  
Шомуродовнинг дебют мавсумида катта муваффақиятга эришаётганини алоҳида эътироф этаман. Бу омил баъзан ўзи ўйнаётган чемпионатда реклама қилинмаган футболчиларга ҳам эътибор қаратиш кераклигини кўрсатмоқда. Шунингдек, футболчилар учун ҳам хориж чемпионатларидаги фаолиятини камтарроқ клублардан бошлагани маъқул эканини ҳам Элдорнинг мисолида кўришимиз мумкин, - деди Алекс Великих.

Элдор Шомуродов жорий мавсумда “Женоа”нинг ўндан зиёд голларида бевосита иштирок этди. Ўзбек футболчисининг ўзи А Сериядаги илк мавсумида 27 та учрашувда қатнашиб, беш марта тўп киритди ва бу борада Россиядан келган ўйинчилар орасида яққол пешқадам.
“Аталанта” билан совриндорлар қаторидан жой олишга тайёрланаётган Алексей Миранчук чемпионатда 21 та учрашувда ўз номига учта голни расмийлаштирди. Адольфо Гайч эса “Беневенто”да 11 бор майдонга тушиб, бир жуфт голга муаллифлик қилди. Александр Кокорин “Фиорентина”да ўзини кўрсата олгани йўқ. У атиги учта ўйинда қатнашди холос.

“Женоа”да мавсумни муваффақиятли ўтказаётган Элдор Шомуродовга ёзда бошқа жамоалардан таклиф бўлиши кутилмоқда. Ҳамюртимизга қишки трансферлар вақтида “Ювентус”дан қизиқиш бўлгани, Турин суперклуби Шомуродов масаласида “Женоа”га боғлангани ҳақида кўпчилик яхши хабардор. Кейинроқ, катта ўзгаришлар арафасида турган “Ювентус” ҳали ҳам Шомуродовни ўз нишонида ушлаб тургани тўғрисида ҳам маълумотлар чиқди.

Нима бўлган тақдирда ҳам, Шомуродов ўз ўйини билан Россия футболида пишган футболчилар Европанинг кучли бешлик чемпионатлари жамоаларида ҳам ўйнай олишини исботлаб берди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Элдор Шомуродов «Женоа»даги муваффақиятли старт ҳақида: «Мен эндигина йўлнинг бошидаман» 16 янв, 21:50
  • «Женоа» сўнгги сонияларда гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди (видео) 08 дек, 08:28
  • Шомуродовни олишни истаган Россия клублари "Женоа"га яқинлаша олмади! 24 ноя, 07:00
  • Элдор Шомуродов Италия А Сериясига кўчиб ўтиши мумкин 29 сен, 16:14
  • Элдор Шомуродов ва «Ростов» Европа Лигасини қайси босқичдан бошлаши маълум бўлди 26 июл, 13:12
  • Италия “А” сериясидаги жамоалар сони қисқариши мумкин 27 дек, 19:57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди 17 июн, 23:41 256
  • Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради? 17 июн, 23:19 694
  • Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани 17 июн, 22:30 935
  • МИБ: Оқолтин туманида уч ёшли бола онаси тарбиясига олиб берилди 17 июн, 22:06 388
  • Ишдан кейин оёқ оғришининг асосий сабаблари ва бундан халос бўлиш ечимлари 17 июн, 21:30 573
  • Колбаса ўғриси қўлга тушди 17 июн, 21:16 489
  • Эркаклар саломатлиги учун жуда фойдали маҳсулот 17 июн, 21:14 864
  • Фатво ҳайъати: «Чигиртка ҳалол. Кўнгли кўтарган бемалол ейиши мумкин» 17 июн, 19:45 814
  • Путин ва Байден учрашувда бир-бирига қандай совға бергани маълум бўлди 17 июн, 19:01 1 042
  • «Энди ҳар бир хонадонга бизнес-режа ёзиб берилади» — Президент 17 июн, 18:30 447
  • Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди 17 июн, 17:47 1 091
  • Вадим Абрамов истеъфога чиқарилдими? 17 июн, 17:17 1 060
  • Бўлимлар