«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2021, 08:07
ЎЗO‘Z

«Пахтакор» футбол клуби 2020 йилда энг кўп зарар кўрган давлат корхоналари топ-10 лигидан жой олди

06 мая, 14:04 1 176 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Пахтакор» футбол клуби 2020 йилда энг кўп зарар кўрган давлат корхоналари топ-10 лигидан жой олди
Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги
Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистонда 2020 йилни энг кўп зарар билан якунлаган давлат корхоналари рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби рўйхатнинг 9-поғонасидан ўрин эгаллади. Клуб 2020 йилни 82,7 миллиард сўм зарар билан ёпган.

«Пахтакор» 2020 йилда Ўзбекистон Суперлигаси, мамлакат Кубоги ва Лига Кубогида ғалаба қозонди. Жамоа Осиё Чемпионлар Лигасида 1/8 финалга қадар етиб борди. 2020 йилги мавсум якунланганидан кейин жамоа бош мураббийи Шота Арвеладзе ва бир қатор таниқли футболчилар клубни тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор»нинг 80 фоиз улуши 2017 йилда SFI Management Group МЧЖга берилганди. Компания беш йил ичида клубга камида 200 миллиард сўм сармоя киритишни режалаштираётганини маълум қилганди.

2021 йилнинг февраль ойида «Ўзметкомбинат», Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» корхоналари SFI Management Group ишончли бошқарувидан чиқарилгани хабар қилинганди. Бироқ «Пахтакор» ҳозирда ҳам компаниянинг лойиҳалари қаторида турибди.

SFI Management Group кимга тегишли?
2018 йил августида компания Ўзбекистондаги лойиҳаларга Алишер Усмонов ҳомийлигида жалб қилингани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик тадбиркор SFI'нинг эгаси Фаттоҳ Шодиэв эканлигини рад этган, аммо унинг акаси ва дўстининг оиласига тегишли эканлигини билдирган.

Ҳозирда компания сайтида Ўзбекистондаги фақат иккита лойиҳа — «Пахтакор» ФК ва «Тошкент металлургия заводи» кўрсатилган. Аввалроқ рўйхатда Euroasia Insurance, «Ўртачирчиқпарранда» ва «Ўзкимёфарм» ҳам бўлган.

Маълумот учун, SFI Management Group МЧЖ хорижий корхонаси корхоналарни бозор муносабатларига мослаштириш, халқаро стандартларни жорий этиш, хорижий мутахассислар ва инвестицияларни жалб қилишда фаол иштирок этиш орқали Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Бюджет пулини ноқонуний сарфлаган ташкилотлар рейтинги тақдим этилди 03 мая, 11:51
  • Ўзбекистонда апрел ойи учун инфляция даражаси эълон қилинди 01 мая, 16:00
  • 2020 йилда бюджет прогнозини бажариш учун тадбиркорлардан 823 млрд сўм ортиқча солиқ ундирилган 09 ноя, 07:00
  • Марказий банк: Асосий ставка 1 фоизга пасайтирилиб, йиллик 14 фоиз қилиб белгиланди 10 сен, 17:30
  • Ўзбекистон коронавирусга қарши кураш учун 1 миллиард доллардан кўпроқ маблағ олди 29 июл, 08:25
  • 1 августдан яна қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинади 23 июл, 09:35
  • Сўнгги янгиликлар
  • Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди 17 июн, 23:41 340
  • Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради? 17 июн, 23:19 915
  • Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани 17 июн, 22:30 1 179
  • МИБ: Оқолтин туманида уч ёшли бола онаси тарбиясига олиб берилди 17 июн, 22:06 499
  • Ишдан кейин оёқ оғришининг асосий сабаблари ва бундан халос бўлиш ечимлари 17 июн, 21:30 704
  • Колбаса ўғриси қўлга тушди 17 июн, 21:16 597
  • Эркаклар саломатлиги учун жуда фойдали маҳсулот 17 июн, 21:14 994
  • Фатво ҳайъати: «Чигиртка ҳалол. Кўнгли кўтарган бемалол ейиши мумкин» 17 июн, 19:45 892
  • Путин ва Байден учрашувда бир-бирига қандай совға бергани маълум бўлди 17 июн, 19:01 1 158
  • «Энди ҳар бир хонадонга бизнес-режа ёзиб берилади» — Президент 17 июн, 18:30 482
  • Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди 17 июн, 17:47 1 169
  • Вадим Абрамов истеъфога чиқарилдими? 17 июн, 17:17 1 105
  • Бўлимлар