«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 22 2021, 13:06
ЎЗO‘Z

Солиқ органлари ходимларни тўғридан тўғри ишга қабул қилиши тартиби бекор қилинади

05 мая, 21:52 2 522 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Солиқ органлари ходимларни тўғридан тўғри ишга қабул қилиши тартиби бекор қилинади
Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ хизмати органлари ва жисмоний шахслар даромадлари ҳамда активларини декларациялаш тизимини жорий қилиш тўғрисидаги президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Фармон лойиҳасида қайд этилишича, 2021 йил 1 июлидан давлат солиқ хизмати органларининг бошқарув ходимларига ўз даромадлари ва эгалигида бўлган активларни мажбурий декларациялаш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, солиқ органлари ходимлари 2020 йил 1 январга қадар мавжуд бўлган активларининг келиб чиқиш манбасини тасдиқлаши талаб этилмайди.

2021 йил 1 апрелдан бошлаб давлат солиқ хизмати органларига ишга қабул қилиш Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали» орқали амалга оширилади.
Бундан ташқари, жисмоний шахсларнинг даромадлари ҳамда эгалигида бўлган активлар тўғрисида декларацияларни топшириш муддатлари этиб:

2020 йил учун 2021 йил 1 сентябрга қадар, 2021 йил ва кейинги йиллар учун — ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларацияларда келтирилган активлар ва уларнинг даромадларга мувофиқлигини ўрганиш натижалари эълон қилинади.

2020 йил учун 2021 йил 1 ноябрга қадар, 2021 йил ва кейинги йиллар учун — ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майига қадар декларацияда келтирилган активлар келиб чиқиш манбасининг асослилиги ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи базасида ҳисобга олингани ДСҚ томонидан ўрганилади.

2021 йил 1 августга қадар солиқ органлари ходимлари томонидан декларация тақдим этмаслик ҳолати бўйича жавобгарликни белгилаш юзасидан «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг Вазирлар Маҳкамасига киритилиши белгиланди.

2021 йил 15 августга қадар декларацияда келтирилган активлар келиб чиқиш манбасининг асослилиги ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи базасида ҳисобга олинганини таҳлил қилиш тартиби тасдиқланади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда давлат хизматчиларини очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш амалиётига ўтилади 05 окт, 18:20
  • Солиқ идораларининг солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобини «музлатиб қўйиш» ваколати бекор қилинади 25 сен, 17:30
  • Давлат солиқ хизмати органларига оид низомлар тасдиқланди 18 апр, 09:53
  • Солиқ хизмати органларида янги тизим жорий этилади 03 окт, 11:25
  • Баъзи юридик шахсларнинг қатъий белгиланган солиқ тўлаш тартиби бекор қилинади 16 авг, 11:20
  • Давлат солиқ қўмитаси тизимида 1245 нафар ходим ишдан бўшатилди 28 июн, 21:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Диёр Имомхўжаев: Абрамовга на шахс на инсон сифатида ишонмайман. У тайёр етишиб турган "лола"ларга гулни узадиган боғбон бўлиб келди 22 июн, 12:23 0
  • Вазият кескинлашмоқда. Ўзбек-афғон давлат чегараси ёпилди 22 июн, 11:39 185
  • Ёзда тишлар соғлом бўлишига ҳисса қўшадиган 10 одат 22 июн, 11:11 116
  • Кутилмаган ғалаба. Барча собиқ президентлар қатнашган сайловда Пашинян устун келди 22 июн, 11:08 158
  • Президентнинг кино бўйича янги қарори қабул қилинди 22 июн, 10:00 158
  • Келин бу қилмиши учун уч йилгача қамалиши мумкин 21 июн, 23:30 1 386
  • Шерзод Асадов президент сайловига номзодлар эълон қилиниши ҳақида 21 июн, 23:00 1 094
  • “Барселона” Роналдуни трансфер қилмоқчи ва келишувга Гризманн, Коутиньо, Серхи Роберто қўшилиши мумкин 21 июн, 22:43 1 113
  • Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди 21 июн, 22:32 661
  • Толиблар Тожикистон билан чегарадаги туманни эгаллаб олди 21 июн, 21:00 1 541
  • Филиппинда ноёб McLaren бульдозер ёрдамида янчиб ташланди (видео) 21 июн, 19:25 537
  • Расул Кушербаев: «Узр»ларга қулоқ ҳам кўникиб қолади 21 июн, 18:48 792
  • Бўлимлар