«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2021, 04:57
ЎЗO‘Z

Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунни қабул қилди

05 мая, 23:30 1 596 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунни қабул қилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда кўриб чиқиб, қабул қилди.
Депутат Иномжон Қудратовнинг маълум қилишича, қизғин муҳокамаларга бой ўтган мажлисда қабул қилинган қонун лойиҳаси 10 кун муддатда Сенатга юборилади.

Маълумотларга кўра, лойиҳа эълон қилинганидан буён (2020 йил август ойида) аҳоли, халқаро ташкилотлар ва маҳаллий экспертлар томонидан 700дан ортиқ таклиф келиб тушган. Лойиҳа қўмита ва партиялар фракцияларида ҳам кенг муҳокама қилинган.
Депутатлар янги қонун лойиҳасида аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан бири – фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чекловни олиб ташлашган.

Лойиҳада диний ташкилот тузиш учун ташаббускорлар сони 100 нафардан 50 нафаргача туширилиб, диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомиллари енгиллаштирилган. Хусусан, тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилиб, уларни нотариал ва бошқа кўринишларда тасдиқлашга оид талаблар бекор қилинган, давлат хизматлари тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши ва рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари аниқ белгиланган. Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш бўйича берилган аризани кўриб чиқиш муддати 3 ойдан 1 ойга туширилган.

Шунингдек, Иномжон Қудратовнинг айтишича, давлат идораларининг диний ташкилотлар фаолиятига аралашиши қисқартирилган. Соҳада ваколатли ва кўмаклашувчи орган сифатида Дин ишлари бўйича қўмита қолдирилган.
Қонунчилик палатасининг яна бир депутати Алишер Қодировнинг маълум қилишича, депутатлар фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов олиб ташланиши кераклигини тўлиқ маъқуллашган.

Лекин ушбу қонунга узвий боғлиқ бўлган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-1-моддаси ўз кучида қолмоқда.
Қонунга кўра, «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади».

Агар жамоат жойларида ибодат либосида юришга доир чекловлар олиб ташланса, бу модда янги қонунга тескари кучда бўлиб қолади. Шу сабабли депутатлар Дин ишлари бўйича қўмитага МЖтКнинг 184-1-моддасини бекор қилиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва бу борадаги ишларда ташаббускор бўлишлари кераклигини айтган.
Таъкидлаш керак, ўтган ойда Халқаро диний эркинлик масалалари бўйича АҚШ комиссияси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини халқаро стандартларга мос келмаслигини, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Европа Кенгашининг Венециан комиссияси қонун лойиҳаси билан танишиб чиқиб, унга танқидий хулоса берганини маълум қилган эди.

Қонун лойиҳасидаги қатор бандлар, хусусан диний фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ўтиши шартлиги, хусусий диний таълим ва миссионерликнинг тақиқланиши, диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишдаги эҳтимолий мураккабликлар, муайян жойларда диний маросимларни ўтказиш мумкин эмаслиги, диний мазмунга эга барча адабиётлар ва материаллар мажбурий тартибда экспертизадан ўтиши каби нормалар халқаро ташкилотлар томонидан маъқулланмаяпти.

Шу ва бошқа бир қанча сабаблар ортидан комиссия Ўзбекистонни «махсус кузатув остидаги давлатлар» рўйхатига қайта киритишни тавсия этди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ҳаж» ва «Умра» зиёратини ташкил этиш бўйича янги тартиб жорий қилиниши мумкин 11 ноя, 10:45
  • Сиёсий бошпана бериш тартиби ишлаб чиқилади 06 окт, 00:03
  • Фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатлари янада мустаҳкамланмоқда 22 авг, 11:15
  • Сенат томорқадан оқилона фойдаланмаслик учун жавобгарлик ҳақидаги қонунни рад этди 11 мая, 13:05
  • Диний-маърифий соҳа фаолияти такомиллаштирилади 08 сен, 16:28
  • Депутатлар «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишмоқда 26 дек, 12:26
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мушаклар спазми: Оёқлар тунда оғришининг 9 сабаби 22 июн, 23:00 453
  • Ниқоби йўқ шахслар транспорт воситалари салонига чиқарилмайди 22 июн, 22:22 462
  • Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшиқчи Санжайга иш таклиф қилди 22 июн, 21:50 785
  • Артем Дзюба: "Психология — заиф нуқтамиз, босим остида ўйнашни билмаймиз. Европаликлар бундан завқланади, биз эса..." 22 июн, 21:16 583
  • Ташкилот раҳбари мухбир қизни «ётоққа» таклиф қилгани айтилмоқда 22 июн, 20:30 649
  • Драган Скочич: "Натижага қандай эришдик дейсизми? Чунки биз кунига 20 соат ишладик" 22 июн, 19:59 978
  • Биолог коронавирусдан ҳимояланиш бўйича «аниқ маслаҳат» берди 22 июн, 19:28 897
  • Ислом Тўхтахўжаев: "Футболни тушунадиган инсон муаммо фақат ҳимояда эмаслигини билиб турганди" 22 июн, 19:20 938
  • Артем Дзюба: "Бизда ҳамма қарорлар — орқага. Бизда дарвозабон — плеймейкер" 22 июн, 18:04 778
  • Ўзбекистон МТЖ футболчисига Европа клубларидан таклиф бор 22 июн, 17:34 1 443
  • Сирдарёда енгил ва юк машиналари тўқнашувида икки киши жабрланди 22 июн, 17:00 495
  • «Барса» президенти Роналдуни жамоага таклиф қилмоқчи 22 июн, 16:26 745
  • Бўлимлар