«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:44
ЎЗO‘Z

Сурхондарё вилоят ИИБ калтакланган аёл ҳодисаси бўйича муносабат билдирди

02 мая, 20:06 4 219 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сурхондарё вилоят ИИБ калтакланган аёл ҳодисаси бўйича муносабат билдирди
Кеча, 1 май куни ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи аёлни эркак киши уриб, тепкилаб, жисмоний куч ишлатгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Сурхондарё вилоят ИИБ мазкур воқеа бўйича муносабат билдирди.
Муносабатда ёзилишича, мазкур ҳолат Денов тумани бўйича ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан ўрганилганида қуйидагилар маълум бўлган.

Денов тумани, «И.Тўраев» СИУ, Буюк ипак йўли маҳалласида яшовчи Қ.С. 2021 йил 22 апрел куни вилоят ИИБ 102 рақамига қўнғироқ қилиб, қўшниси Гулмурод Хандалов уриб тан жароҳати етказганлиги ҳақида мурожаат қилган.

Туман марказий касалхонасининг 25 апрелдаги хабарномаси навбатчилик қисмида қайд этилиб, содир бўлган ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари туман ИИО ФМБ 2-сон ИИБ томонидан олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, фуқаро Қ.С.нинг мурожаатлари юзасидан суд-тиббиёт экспертизасидан ўтиш тўғрисида қарор берилган, фуқаронинг олган тан жароҳати «енгил тан жароҳати» тоифасига киради, деб хулоса чиқарилган.

«Фуқаро Қ.С.нинг мурожаатлари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги сабабли якуни бўйича қўшимча ахборот берилиши ҳақида маълум қиламиз», дейилади муносабатда.

Маълумот учун, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода эркак «уйни бўшат», деб аёлни тепкилагани, муштлаб ургани тасвирланган.

Шунингдек, у болаларни ҳам урганда, уларнинг бақирган овозлари ёзилган. Жабрланувчининг айтишича, Гулмурод Хандалов уни икки йилдан бери муттасил калтаклаб келган. У бу ҳақда участка инспектори ва туман ИИБга кўп маротаба ариза билан мурожаат қилганига қарамасдан, улар «далилинг йўқ», деб аёлнинг аризасини қабул қилишмаган. Шундан сўнг, жабрланувчининг онаси жорий йил 21 март куни ҳожатхонага яширинган ҳолда, Гулмурод Хандаловнинг қизини ва унинг болаларини тепиб калтаклаганини видеога туширишга муваффақ бўлган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар