«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2021, 00:15
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда апрел ойи учун инфляция даражаси эълон қилинди

01 мая, 16:00 1 495 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда апрел ойи учун инфляция даражаси эълон қилинди
2021 йил апрелида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,5 фоизга қимматлашди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Жорий йил бошидан нархлар ўсиши 4,1 фоизни ташкил этиб, ўртача ойлик кўрсаткичи 1,0 фоизга тенг бўлди. Йиллик нисбатда истеъмол нархлари индекси (ИНИ) ўсиш суръати 10,7 фоизга етди.

2020 йил апрел ойида товарлар ва хизматлар ой давомида ўртача 1,7 фоизга қимматлашган. 2020 йилнинг январ-апрелида умумий ИНИ ўсиш даражаси 4,5 фоизни, ўртача ойлик ўсиш даражаси 1,1 фоизни ташкил этган. 2020 йил апрелда йиллик умумий ИНИ 14,5 фоизга етган.

2021 йилнинг апрел ойида қисқа муддатли умумий ИНИ ўтган йилнинг апрел ойидаги кўрсаткичдан 0,2 фоиз бандга паст ва 2019 йил апрел ойидаги кўрсаткичдан 0,6 фоиз бандга баланд бўлди.

2021 йил апрел ойидаги йиллик нисбатдаги умумий ИНИ (ўтган йилнинг мос ойига нисбатан) 2020 йилнинг апрел ойидаги кўрсаткичдан 3,8 фоиз бандга ва 2019 йил апрел ойидаги кўрсаткичдан 3,0 фоиз бандга паст бўлди. 2021 йил январ-апрелдаги кўрсаткич (ўтган йилнинг декабрига нисбатан) ўтган йилнинг январ-апрелидаги мос кўрсаткичдан 0,4 фоиз бандга ва 2019 йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан 1,2 фоиз бандга паст бўлди.

2021 йилнинг январ-апрелида озиқ-овқат маҳсулотлари 6,2 фоизга қимматлашиб, 2020 йил мос давридаги кўрсаткичдан 1,5 фоиз бандга ва 2019 йилдаги мос кўрсаткичдан 1,2 фоиз бандга паст бўлди.

2020 йилнинг декабрига нисбатан ноозиқ-овқат маҳсулотлар 2,1 фоизга қимматлашиб, ўтган йилнинг мос кўрсаткичидан 0,3 фоиз бандга ва 2019- йилдаги мос кўрсаткичдан 1,8 фоиз бандга паст бўлди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда йиллик инфляция 11,1 фоизни ташкил этди 02 янв, 14:00
  • Ўзбекистонда йиллик инфляция кўрсаткичи маълум қилинди 01 янв, 08:00
  • Август ойида истеъмол нархлари даражаси неча фоизга кўтарилгани маълум бўлди 01 сен, 11:18
  • Май ойида инфляция неча фоизни ташкил этгани маълум қилинди 01 июн, 14:23
  • Ўзбекистонда апрель ойидаги инфляция даражаси маълум бўлди 01 мая, 11:30
  • Ўтган ойда нархлар ўртача неча фоизга ошгани маълум қилинди 01 июн, 19:58
  • Сўнгги янгиликлар
  • Моуринью: "Конференциялар Лигаси мени қизиқтирмайди деб сизларни алдамоқчи эмасман. Мен бу турнирни ютмоқчиман!" 16 сен, 23:45 33
  • Микаэль Секейра: "Футболчиларга ўйин услубимни тўлиқлигича сингдириб бўлмадим" 16 сен, 23:30 68
  • Божхоначилар қонунбузарликнинг ғайриоддий усулини фош қилишди 16 сен, 23:08 105
  • “Насаф” ОФК кубоги ярим финалида Осиёнинг энг қадимий клубларидан бирига қарши ўйнайди 16 сен, 22:48 181
  • Ҳамиджон Актамов: "Чиройли ўйин кўрсатган бўлсак-да, бу эсдан чиқади ва тарихда натижа қолади" 16 сен, 22:20 140
  • Рўзиқул Бердиев: "Вазиятлар яратишда рақибдан устунлик қилдик" 16 сен, 22:05 189
  • Ашхободда шорти кийиш тақиқлангани хабар берилди 16 сен, 21:40 304
  • Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири билан учрашди 16 сен, 21:15 283
  • Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни кичик ҳисобда мағлуб этди 16 сен, 20:56 300
  • ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди 16 сен, 20:44 403
  • Шавкат Мирзиёев Душанбеда Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди 16 сен, 20:20 191
  • Жаҳонгир Хўжаев актрисага уйланишига онаси қандай муносабатда эканлиги ҳақида (видео) 16 сен, 19:44 805
  • Бўлимлар