«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2021, 02:37
ЎЗO‘Z

Чироқчида 7 ёшли боланинг ўлими сабаб аёллар йўлни тўсиб қўйди

27 апр, 17:00 2 415 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Чироқчида 7 ёшли боланинг ўлими сабаб аёллар йўлни тўсиб қўйди
Фото: Telegram / «Chiroqchi.uz»
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 23 апрель куни бир гуруҳ аёллар Хўжаобод қишлоғидан ўтувчи А-378 Қарши—Самарқанд автомобиль йўлини тўсиб, автомашиналар ҳаракатланишига тўсқинлик қилди. Ҳолат акс этган сурат ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Туманнинг «Қумдарё» маҳалласи Оқтунли қишлоғида яшовчи аёллар фарзандлари қўшни қишлоқдаги мактабга бориш учун қийналаётгани, улар Хўжаобод қишлоғидаги мактабга бориши учун Қарши—Самарқанд автомобиль йўлидан кесиб ўтишлари хавфли эканини билдириб, йўлни тўсиб, машиналар ҳаракатланишига қаршилик кўрсатган.

Маълум бўлишича, 21 апрель куни Isuzu русумли юк машинаси А-378 Самарқанд—Ғузор йўлидан Самарқанд вилояти томонга ҳаракатланаётиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига пиёдалар йўлакчаси орқали кесиб ўтаётган вояга етмаган, Чироқчи тумани «Хўжаобод» маҳалласида яшовчи, Чироқчи тумани халқ таълими бўлимига қарашли 140-сонли умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчиси, 2014 йилда туғилган Д.Э.ни уриб юборган. Оқибатда вояга етмаган Д.Э. оғир тан жароҳати олиб, Чироқчи тумани Кўкдала шифохонасида вафот этган.

Шу сабабли аёллар туман мутасадди раҳбарларидан «Қумдарё» маҳалласи ҳудудидаги мактабнинг қурилишини тезлаштириш ва ишга туширишни талаб қилиб, Қарши—Самарқанд автомобиль йўлини тўсиб қўйган. Натижада А-378 автомобиль йўлида қисқа муддатга автомашиналар ҳаракатланиши тўхтаб қолган.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Жиззахда «мусоровоз»нинг газ балони портлашидан жароҳатланган 7 ёшли боланинг оёғи кесиб ташланди 14 апр, 15:08
  • Қарздорликлар ундирилмоқда 30 ноя, 19:35
  • Япониялик кампирлар маймунларга қарши қўлига қурол олди 27 авг, 07:00
  • Шавкат Мирзиёев: "Уйимда 110 та товуғим бор, ҳар куни 50 та тухум келади" (видео) 20 мар, 20:20
  • Тошкентдаги супермаркетда Озодбек Назарбеков бошчилигида юлдузлар журнал тақдимотини ўтказадилар 11 янв, 17:38
  • Ислом ҳамкорлик ташкилоти иштирокчилари И. Каримов қабрини зират қилдилар 20 окт, 13:14
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЕЧЛ. Драматик кечган баҳсда "Зенит" "Челси" билан дуранг ўйнади 09 дек, 01:01 272
  • Саид Мухторов Камила Гимандиновани зўрлашга урингани ҳақидаги актрисанинг иддаосига муносабат билдирди 09 дек, 00:40 349
  • Равшан Эрматов Ўзбекистон U-18 ва олимпия терма жамоаларининг кейинги йил режалари билан танишди 09 дек, 00:00 352
  • Хонанда Муҳаммадкарим Соипов 58 ёшида вафот этди 08 дек, 23:40 366
  • Қудратилло Абдуқаҳҳоров: "Америкада каттароқ номлар билан жанг қилишни ҳоҳлайман" 08 дек, 23:00 424
  • Моуриньо Шомуродовнинг рақобатчисини танлади! 08 дек, 22:30 569
  • Ўзбекистон аёллар терма жамоасига япониялик мураббий устозлик қилади 08 дек, 22:00 468
  • Деновдаги портлашдан зарар кўрган объектлар сони ошкор қилинди 08 дек, 21:30 496
  • Ўзбекистон электр энергияси энг арзон 10 та давлат қаторига кирди 08 дек, 21:05 404
  • Наполеоннинг тўппончалари ва қиличи 2,9 миллион долларга сотилди 08 дек, 20:35 391
  • Тошкентдаги «Авиасозлар» бозорида истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди 08 дек, 20:08 366
  • АҚШ бутун дунёдаги журналистлар ҳимояси учун маблағ ажратади 08 дек, 19:43 288
  • Бўлимлар