«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:58
ЎЗO‘Z

Гиёҳвандлик воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

26 апр, 13:13 1 378 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гиёҳвандлик воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
Мамлакатимизда гиёҳвандлик воситалари билан муомала қилиш қатъий тақиқланган моддалар билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ва ноқонуний айланишига қарши миллий қонунчилик асослари яратилган, шунингдек қонунбузилиш ҳолатлари учун жавобгарлик белгиланган.

Шунга қарамасдан, гиёҳвандлик воситаларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишлар ҳамон учраб турибди.

Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости  томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ҳам шулар жумласидандир.

Мазкур божхона постига кириб келган қўшни давлат фуқароси М.А. ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, унинг сигарет қутиси ичида ўзига хос ўткир ҳидли, тўқ яшил рангли соф оғирлиги 0,32 бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда эса “Айритом” чегара божхона постига кириб келган қўшни давлат фуқароси Қ.Ҳ. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, унинг ҳамёни ички чўнтаги ичида соф оғирлиги
0,25 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Навбатдаги қонунбузарни ҳам худди шундай қисмат кутаётган эди. Юртимизга мазкур пост орқали кириб келган фуқаро Д.П. божхона ходимлари томонидан божхона назаратидан ўтказилганда, унинг  қўл юклари орасида фольга қоғози ичига ўралган, соф оғирлиги 0,23 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди.

Булардан ташқари, қўшни давлат фуқароси С.К.нинг  ҳам найранги иш бермади. Унинг ҳамёни ичида соф оғирлиги 0,32 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси яширилганини божхоначилар ўз вақтида фош этишди.

Ҳозир юқоридаги ҳолатлар бўйича божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 37
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 224
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар