«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 09:25
ЎЗO‘Z

"Трактор" бош мураббийи "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан нималар деди?

26 апр, 08:55 1 948 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Трактор" бош мураббийи "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Табризнинг "Трактор" клубига қарши баҳс олиб боради. Муҳим учрашув олдидан эронликлар бош мураббийи Расул Хатиби қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Ўз лигасининг пешқадами ва жуда юқори сифатли футболчиларга эга бўлган "Пахтакор"га қарши муҳим ўйин қаршисида турибмиз. Улар ушбу мусобақага яхши тайёргарлик билан келган ва биз ҳам ақлий-психологик томондан яхши даражали футболчиларга эгамиз. Бу ҳал қилувчи ўйин. 3 очкони қўлга киритиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

Фикримча, бу гуруҳдан 3 та жамоа плей-оффга чиқиши керак эди, 1 та ёки 2 та эмас. Ушбу тўртликнинг қандай рақобат олиб бораётганидан ҳам буни кўриб олишингиз мумкин. Бошқа гуруҳларда аллақачон кўпгина масалалар ойдинлашиб улгурган бир пайтда, бизнинг квартетимизда ҳар бир жамоада келгуси босқич имконияти сақланиб турибди.

Келинг, ўтган ўйинни унутишга ҳаракат қиламиз. Ушбу беллашувда жамоалар бир-бирларини анча яхши билган ҳолда майдонга тушадилар ва баҳс картинаси ҳам бошқача бўлади. Мен мухлисларимизга ваъда бериб айта оламанки, футболчиларим билан 3 очкони ютиш учун барча чора-тадбирларни амалга оширамиз", - деди Хатиби.




Мавзуга оид янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 89
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 110
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 63
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 89
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар