«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2021, 06:47
ЎЗO‘Z

«UzAuto Motors» халқаро молия бозорига илк қимматли қоғозларини чиқармоқда

23 апр, 15:11 908 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«UzAuto Motors» халқаро молия бозорига илк қимматли қоғозларини чиқармоқда
22 апрел куни «UzAuto Motors» АЖ жаҳон молия бозори иштирокчиларига 300 млн АҚШ доллари миқдоридаги халқаро облигациялари чиқарилишини ва инвесторлар билан телеконференциялар ўтказилишини эълон қилди. Компания матбуот хизмати хабар беришича, жараён Ўзбекистон Молия вазирлиги ёрдамида амалга оширилади.

Савдоларни банк-андеррайтерлар Citi (АҚШ), MUFG (Япония), Natiksis (Франция) ва Raiffeisen Bank Internationl (Австрия) каби халқаро миқёсдаги етакчи банклар ташкиллаштиради.

Компанияга кўра, «UzAuto Motors»АЖ халқаро облигацияларни чиқариш мақсадида «С&П» ва «Фитч» халқаро рейтинг агентликларидан «Б+» (барқарор кутилма билан) баҳосига эга бўлди.

«Жорий йилнинг 22-27 апрел кунлари халқаро инвесторлар учун телеконференция (Global Investor Call) ўтказиш ва «яккама-якка» (one-on-one) форматида телеконференциялар давом этиши режалаштирилган ҳамда мазкур тадбирларда бир қатор давлатлар халқаро инвесторларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Халқаро инвесторлар қизиқишлари ва молия бозорларининг ҳолатидан келиб чиқиб, кейинги кунларда буюртмалар китоби очилиши ва халқаро облигацияларнинг фоиз ставкаси белгиланиши кутилмоқда», дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, 2018-2020 йилларда Молия вазирлиги, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, «Ўзмиллийбанк» АЖ ва «Ипотека банк» АТИБ томонидан халқаро облигациялар чиқарилиб, 2,65 млрд АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар хорижий инвесторлардан жалб қилинган.

Мазкур транзакция Ўзбекистон корпоратив эмитентлари орасида чиқарилаётган биринчи халқаро облигация ҳисобланади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон илк маротаба сўмда суверен облигациялар жойлаштирди 21 ноя, 08:00
  • Молия вазири: 2 триллион сўм ҳажмида суверен облигациялар Лондон фонд биржасида жойлаштирилди 20 ноя, 09:33
  • Ўзбекистон янги еврооблигациялар чиқарилишини эълон қилди. Мўлжал — 1 млрд доллар 18 ноя, 15:23
  • Тошкент шаҳар ҳокими 500 миллион доллар ташқи қарз жалб этишни режалаштирганми? 15 ноя, 10:00
  • UzAuto Motors компаниясининг барча дилерлари бугун тунги соат 12 гача фаолият юритади 30 сен, 13:39
  • Ўзбекистон 2019 йилда илк евробондларини чиқаради 22 дек, 21:08
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тожикистонда тошқин оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди (видео) 14 мая, 00:13 596
  • Расмий хабар: Эктор Купер - Конго ДР термаси бош мураббийи! 13 мая, 23:49 496
  • Путин: МДҲ мамлакатларида рус тили етарлича ўқитилмаяпти 13 мая, 23:44 664
  • Британиялик олимлар: пушти ичимликлар спорт натижаларига таъсир кўрсатади 13 мая, 23:14 552
  • Ислом Исмоилов "Турон"ни расман тарк этди. "Турон"ни энди польшалик мураббий бошқаради 13 мая, 22:51 829
  • Ўргимчак уяси ҳақида нималарни биламиз? 13 мая, 22:30 1 053
  • Бенамоз йигит билан суҳбат 13 мая, 22:00 1 219
  • Қора замбуруғ: Ҳиндистондаги коронавируснинг янги асоратлари ҳақида нима биламиз? 13 мая, 21:23 998
  • “The-afc.com”: “Насаф” - “Олой” баҳси учун превью 13 мая, 20:43 950
  • ОФК Кубоги. Рўзиқул Бердиев "Олой"га қарши баҳс олдидан нималар деди? 13 мая, 20:00 998
  • Xiaomi смартфонлари инсонлар ҳаётини сақлаб қолмоқда: улар 35 та зилзила ҳақида огоҳлантирган 13 мая, 19:19 938
  • Пашинян Озарбайжонни Арманистоннинг суверен ҳудудига тажовуз қилишда айблади 13 мая, 18:35 882
  • Бўлимлар