«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2021, 06:12
ЎЗO‘Z

1 июндан айрим тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин

23 апр, 12:12 1 137 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
1 июндан айрим тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин

Жорий йил 21 апрел куни президентнинг «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.


Қарор билан тадбиркорлик субъектларини узликсиз фаолият кўрсатиши учун янада қулай шароит яратиш мақсадида, солиқ мажбуриятларини бажаришда имтиёзлар тақдим этилмоқда.

2021 йил 1 июндан солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи бериш назарда тутилмоқда. Ушбу имтиёз уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда солиқларни муддатида тўлаб келган хўжалик субъектларига татбиқ этилади.

Таҳлилларга кўра, солиқ тўловчи юридик шахсларнинг 201,3 мингдан ортиғи (67,7 фоизи) уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда.

Улар билан ўтказилган мулоқотлар натижасида 43,5 мингтасининг муаммолари сегментлаб олинди. Шундан 13 мингтаси бевосита бюджет билан муносабатларини оптималлаштиришни сўраган, дейилади Солиқ қўмитаси хабарида.

Билдирилишича, ўтган йили пандемия оқибатларини юмшатиш мақсадида тадбиркорлик субъектларига 7,7 трлн сўмдан ортиқ солиқ имтиёзлари ва енгилликлар берилди. 224 мингта субъектнинг 1,3 трлн сўмлик солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари тўхтатиб турилди. Бунга жавобан тадбиркорлик субъектлари солиқларининг 95 фоизини ихтиёрий равишда ўз муддатида тўлаган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухорода 3,3 млрд. сўмлик солиқлар тадбиркорлик субъектларининг ихтиёрида қолади 02 июн, 22:35
  • Президент аҳоли ва тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар берди 18 мая, 21:50
  • Президент фармони билан қатор солиқ имтиёзлари берилди 19 мар, 23:10
  • Солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш қандай амалга оширилади? 17 янв, 10:56
  • Солиқ тўловчиларга бир қатор имтиёзлар берилмоқда 09 дек, 11:30
  • Тадбиркорлик субъектларига умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиш тартиби тушунтирилмоқда 28 ноя, 08:45
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тожикистонда тошқин оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди (видео) 14 мая, 00:13 596
  • Расмий хабар: Эктор Купер - Конго ДР термаси бош мураббийи! 13 мая, 23:49 496
  • Путин: МДҲ мамлакатларида рус тили етарлича ўқитилмаяпти 13 мая, 23:44 663
  • Британиялик олимлар: пушти ичимликлар спорт натижаларига таъсир кўрсатади 13 мая, 23:14 552
  • Ислом Исмоилов "Турон"ни расман тарк этди. "Турон"ни энди польшалик мураббий бошқаради 13 мая, 22:51 828
  • Ўргимчак уяси ҳақида нималарни биламиз? 13 мая, 22:30 1 052
  • Бенамоз йигит билан суҳбат 13 мая, 22:00 1 219
  • Қора замбуруғ: Ҳиндистондаги коронавируснинг янги асоратлари ҳақида нима биламиз? 13 мая, 21:23 998
  • “The-afc.com”: “Насаф” - “Олой” баҳси учун превью 13 мая, 20:43 950
  • ОФК Кубоги. Рўзиқул Бердиев "Олой"га қарши баҳс олдидан нималар деди? 13 мая, 20:00 998
  • Xiaomi смартфонлари инсонлар ҳаётини сақлаб қолмоқда: улар 35 та зилзила ҳақида огоҳлантирган 13 мая, 19:19 938
  • Пашинян Озарбайжонни Арманистоннинг суверен ҳудудига тажовуз қилишда айблади 13 мая, 18:35 882
  • Бўлимлар