«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2021, 05:04
ЎЗO‘Z

Дунёнинг энг қиммат шаҳрида ўн минглаб уйлар бўшаб қолди

23 апр, 10:46 2 639 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёнинг энг қиммат шаҳрида ўн минглаб уйлар бўшаб қолди
Фото: «РБК»
Дунёнинг энг қиммат шаҳри ҳисобланган Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди Гонконг шаҳрида ўн минглаб уйлар бўшаб қолди. Келажакда бу ҳолатнинг давом этиши ва ижара тўловларининг арзонлашиши кутилмоқда. Ушбу ўзгаришлар ҳукуматнинг миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунни қабул қилганидан кейин аҳолининг Буюк Британияга кўчиб кетиши билан изоҳланмоқда. Бу ҳақда Bloomberg Intelligence ҳисоботида маълум қилинди.

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Гонконгда 2020 йил давомида 52 мингта уй бўшаб қолган. 2021 йилда эса бу кўрсаткич 18 йил олдин қайд этилган энг юқори натижани янгилаши мумкин. South China Morning Post газетасининг маълумот беришича, агар кўчмас мулк эгаларининг бир фоизи кўчиб кетса, уйларнинг 5,4 фоизи бўшаб қолади. Натижада жами 66 мингта уй эгасиз қолиши, ижара тўлови 10 фоизга арзонлашиши мумкин.

Баъзи оилалар кўчиб кетишдан олдин уйини ижарага бермай, сотиб юборади. Шарлотта Со исмли аёл турмуш ўртоғи ва ўғли билан Кингстон шаҳрига (Буюк Британия) кўчиб ўтишга қарор қилди. Улар Гонконгга қайтишни режалаштирмагани учун уйини меъёридан пастроқ нархда сотиб юборди.

«Муҳит, қонун ва сайлов тизимлари, таълим тизими доим ўзгариб туради. Биз ўзимизни Гонконгга бегонадек ҳис қиламиз, яқин икки йил ичида бундай ўзгаришлар ҳали кўп бўлиши мумкин. Буюк Британия бола тарбияси учун маъқулроқ ва 40 дан ошганлар учун қулайроқ мамлакат», — деб изоҳлади у ўз қарорини.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Йигирма йил ичида Арктикадаги барча музликлар эриб кетиши мумкин 11 дек, 13:46
  • Nike дунёнинг энг қиммат кийим бренди деб топилди 21 окт, 09:17
  • Австралиянинг курорт шаҳрида содир бўлган океан тошқинлари оқибатида соҳилдаги ҳашаматли уйлар вайрон бўлди (видео) 23 июл, 09:55
  • Коронавирусдан бир кун ичида 73 киши вафот этди 07 фев, 10:50
  • АҚШдаги «Ал Бухорий Ислом маркази» фаолияти (видео) 13 авг, 09:53
  • Россиянинг Воркута шаҳрида қор ёғди 06 июл, 13:54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тожикистонда тошқин оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди (видео) 14 мая, 00:13 353
  • Расмий хабар: Эктор Купер - Конго ДР термаси бош мураббийи! 13 мая, 23:49 380
  • Путин: МДҲ мамлакатларида рус тили етарлича ўқитилмаяпти 13 мая, 23:44 467
  • Британиялик олимлар: пушти ичимликлар спорт натижаларига таъсир кўрсатади 13 мая, 23:14 459
  • Ислом Исмоилов "Турон"ни расман тарк этди. "Турон"ни энди польшалик мураббий бошқаради 13 мая, 22:51 694
  • Ўргимчак уяси ҳақида нималарни биламиз? 13 мая, 22:30 878
  • Бенамоз йигит билан суҳбат 13 мая, 22:00 1 054
  • Қора замбуруғ: Ҳиндистондаги коронавируснинг янги асоратлари ҳақида нима биламиз? 13 мая, 21:23 898
  • “The-afc.com”: “Насаф” - “Олой” баҳси учун превью 13 мая, 20:43 859
  • ОФК Кубоги. Рўзиқул Бердиев "Олой"га қарши баҳс олдидан нималар деди? 13 мая, 20:00 912
  • Xiaomi смартфонлари инсонлар ҳаётини сақлаб қолмоқда: улар 35 та зилзила ҳақида огоҳлантирган 13 мая, 19:19 879
  • Пашинян Озарбайжонни Арманистоннинг суверен ҳудудига тажовуз қилишда айблади 13 мая, 18:35 821
  • Бўлимлар