«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2021, 06:36
ЎЗO‘Z

Русланбек Давлетов: “Амалдорларнинг харажатлари очиқланиши керак”

23 апр, 09:50 1 091 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Русланбек Давлетов: “Амалдорларнинг харажатлари очиқланиши керак”
Бугун Tashkent Law Spring II  халқаро юридик форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Адлия вазири Русланбек Давлетов карантинга олингани сабабли онлайн тарзда иштирок этди. Адлия вазири халқаро форумда Ўзбекистон бюджет пулларини сарфланиши очиқлигининг янги босқичига ўтиши, амалдорларнинг харажатлари очиқланиши кераклиги, мамлакат учун рақамлаштириш ва очиқлик бўйича устувор соҳаларни белгилаб олиши кераклигини таъкидлаган. 

Чунки йўналиш кўп, муаммо етарли, ресурслар танқислигини эътиборга олиб энг биринчи навбатда қилиниши керак бўлган ва давлат томонидан молиялаштирилиши ва қўллаб-қувватланиши керак бўлган йўналишлар белгиланиши керак. Масалан, биринчи навбатда бюджет пуллари сарфланиши очиқлигининг янги босқичи, айниқса долзарб бўлган автомобиль йўлларга кетаётган харажатлар, аниқ манзиллари билан интерактив карталарда кўриниши керак. Ҳар бир ташкилотнинг ўз маъмурий биноларини таъмирлашга кетказаётган харажатлари, шунингдек, амалдорларнинг кўчмас мулклари ва машиналари тўғрисидаги ахборотлар очиқланиши керак” — деди Адлия вазири.

Шунингдек, Русланбек Давлетов ўз нутқида жамият хоҳлаётган очиқлик, ҳисобдорлик, бюрократия ва коррупциядан холи бўлишни барча ташкилотлар бир хилда тушунмаслиги ва қабул қилмаслиги, бу  қадриятларга кўникмаганлиги, рақамлаштириш ва очиқлик эса умуман янгича ишлашни талаб қилиши ҳақида гапириб, Ўзбекистон учун рақамлаштириш ва очиқлик бўйича устувор соҳаларни белгилаб олиш кераклигига эътибор қаратган.

У форумга ташриф буюрганларни мазкур жумбоқларни биргаликда ечиш, ўйлаш ва таҳлил қилиш учун Тошкент ҳуқуқ баҳори платформаси доирасида очиқ ва конструктив мулоқотга чақирган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Руслан Давлетов: «Чеклашга жуда устамиз, буни жудаям зўр уддалаганмиз» 03 дек, 17:45
  • Русланбек Давлетов: «Депутатми, халқ ундан талаб қилади. Бу тўғри» 18 фев, 12:43
  • Давлетов: Амалдорларнинг даромадини декларация қилишни Адлия вазирлигидан бошлашга тайёрмиз 04 фев, 13:30
  • Прописка масаласи яқин келажакда узил-кесил ҳал бўлиши керак — Русланбек Давлетов 04 фев, 09:43
  • Адлия вазири: Ҳокимликнинг ер ажратиш бўйича ваколатини қисқартириш керак 18 мая, 14:00
  • Адлия вазири соқол ва ҳижоб мавзусидаги баҳсларга муносабат билдирди (видео) 27 июл, 08:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тожикистонда тошқин оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди (видео) 14 мая, 00:13 596
  • Расмий хабар: Эктор Купер - Конго ДР термаси бош мураббийи! 13 мая, 23:49 496
  • Путин: МДҲ мамлакатларида рус тили етарлича ўқитилмаяпти 13 мая, 23:44 664
  • Британиялик олимлар: пушти ичимликлар спорт натижаларига таъсир кўрсатади 13 мая, 23:14 552
  • Ислом Исмоилов "Турон"ни расман тарк этди. "Турон"ни энди польшалик мураббий бошқаради 13 мая, 22:51 829
  • Ўргимчак уяси ҳақида нималарни биламиз? 13 мая, 22:30 1 053
  • Бенамоз йигит билан суҳбат 13 мая, 22:00 1 219
  • Қора замбуруғ: Ҳиндистондаги коронавируснинг янги асоратлари ҳақида нима биламиз? 13 мая, 21:23 998
  • “The-afc.com”: “Насаф” - “Олой” баҳси учун превью 13 мая, 20:43 950
  • ОФК Кубоги. Рўзиқул Бердиев "Олой"га қарши баҳс олдидан нималар деди? 13 мая, 20:00 998
  • Xiaomi смартфонлари инсонлар ҳаётини сақлаб қолмоқда: улар 35 та зилзила ҳақида огоҳлантирган 13 мая, 19:19 938
  • Пашинян Озарбайжонни Арманистоннинг суверен ҳудудига тажовуз қилишда айблади 13 мая, 18:35 882
  • Бўлимлар