«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:22
ЎЗO‘Z

Украинлар рус босқинига қарши бирлашмоқда

23 апр, 09:13 3 667 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Украинлар рус босқинига қарши бирлашмоқда
Кремль Украинага қарши давлат чегараларида, Қора денгиз ва Азов денгизи ҳавзаларида ҳарбий ҳаракатларга ҳозирлик кўрмоқда. Хусусан, Украина чегараси яқинида, Қрим яримороли ва Донбасс вилоятининг босиб олинган ҳудудида йирик қўшин йиғаётган бўлса, денгиз ҳавзаларида ўз катерлари ва қирғоқни мудофаа қилиш кемалари воситасида Украинанинг ҳарбий ва савдо кемаларига қарши фитна уюштиришмоқда.

Руслар 9 май парадига ҳозирлик кўриш баҳонасида Озарбайжон ҳудудига қарата қўлланилган “Искандер”ларнинг тўртта комплексини 13 апрель, сешанба куни Воронеж вилоятига олиб ўтди. Ушбу оператив-тактик ракета комплекслари энди Украинага қарши қўллаш мақсадида қўшни давлат чегарасига олиб ўтилади.

Ўрис сепаратистлари билан Кремль қўшини босиб олган Донецк аҳолисидан олинган хабарларга қараганда, Донецк шаҳрига кириб келаётган Москва қўшинининг сони кундан кунга ошиб бормоқда. Айтишларича, Донецк шаҳри ва унинг атрофида асосан Россиянинг шимолидан, хусусан, Кемерово, Новосибирск, Комидан олиб ўтилган ҳарбий қисмлар йиғилмоқда.
Бундан ташқари, Донецк ҳудудига  «Вагнер» ва  «Лига» хусусий ҳарбий компанияларга қарашли жиноий тузилмалар ҳам етиб келиб, қўпорувчилик ишларига ҳозирлик кўриляпти.

Украинанинг руслар томонидан босиб олган ҳудудларида қарор топган вазият чиндан ҳам тобора оғирлашиб бормоқда.
Ўзга юртларда жорий этилган давлат тилини писанд қилмай, ҳамма жойда ўз тилини тиқиштираётган расмий Москва ўта хавфли шовинистик сиёсатини қўймай, қўшни давлат Украина ҳудудида сепаратизм байроғини баланд кўтариб олган. Унинг реакцион миллатчи малайлари, яъни Ўзбекистонда фаолият юритаётган бешинчи колонна бизнинг юртимизда ҳам ўрис тилини ҳимоя қилиш баҳонасида жанговар плацдарм тайёрламоқда.

Хусусан, айрим қулоғига сирға таққан, табиатан гейсифат ўрисзабон блогерлар ва уларнинг мухлислари юртимизнинг ўзбек тили ва ўзбек халқининг миллий одоби масаласида ташаббус кўрсатаётган ҳар қандай сенатор, депутат, ҳоким ёки амалдорни ижтимоий сайтлар орқали халқаро майдонда бадном қилишга уринишмоқда, аҳоли орасида реакцион ўрис миллатчилиги, ўрис сепаратизмига мойиллик кайфиятини қарор топтиришга ҳаракат қилишмоқда. Чунки улар украинларни бир ёқли қилган расмий Москва кун ўтиб бир кун Ўзбекистон билан ҳам «жиддий шуғулланиши»дан умидвор.

Украин халқи эса миллий қонунлари ила расман тажовузкор давлат сифатида эътироф этилган Россиянинг тумонат қўшини таҳдид солаётганига қарамай, қўрқмасдан, ўрис тажовузини қарши олишга, юртига бостириб келган ўрис оккупантларини қувиб солишга тайёр. Бунинг учун бутун халқ бир ёқадан бош чиқармоқда, ички сиёсий кучлар ҳам ўзаро зиддиятларни бир четга қўйиб, Ватан байроғи атрофида жипслашмоқда. Украин халқининг ватанпарлигини, шижоати ва душман устидан ғалаба қозонишига бўлган комил ишончини кўрган тараққийпарвар давлатлар ушбу республикага ўрис босқинига қарши курашда атрофлича ёрдам беришмоқда.

Нима учун украин халқи бундай мардлик кўрсатмоқда? Уларни ўрисдай ёвуз душманга қарши курашга нима жипслаштирди? 
Украин халқини, унинг турли табақалари ўртасида ички ижтимоий-сиёсий зиддиятлар ҳукм суришига қарамай, умумий душманга қарши курашга ўз она тили – украин тилига бўлган чексиз ҳурмат ва муҳаббати бирлаштирди!
Нақадар гўзал, ҳавас қилса арзугулик омил!
Шундай эмасми?
 
Шокир Долимов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 173
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар