«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 06:25
ЎЗO‘Z

Рўзадорларга биолог маслаҳати

19 апр, 23:53 2 916 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рўзадорларга биолог маслаҳати
Сўнгги кунларда саҳарликка кўп овқат ейиш шарт эмас, сув, бир неча хурмо, озгина мева, битта тухум етади каби постларга кўзим тушиб қолмоқда. Дўстлар, агар озиқ-овқат сотиб олишга имконингиз бўлса, саҳарлик вақтида тановул қилишга бошқа егуликларингиз бўлса, юқорида саналганлар билан кундузи оч қолишингиз аниқлиги маълум бўлса, ўзингизни бунақа қийнашингиз ҳам дин томондан, ҳам биология томонидан тўғри эмас! Зотан, динимиз ҳар нарсанинг имкон қадар енгилини олишга тарғиб қилади. Ўзингизни ўзингиз қийнаб кўпроқ савоб оламан, деб овора бўлманг.

Агар У эртанги Кунда раҳмат кўзи билан қарамас экан, минг йил тоат-ибодат қилсак-да берган неъматлари ичидан ақалли биттасининг ҳам ҳақини адо қила олмаймиз. Мен бугун диний томони ҳақида эмас, биология томонига урғу бермоқчиман. Диний томони ҳақида соҳа мутахассислари шу кунларда кўп ва хўп гапиришмоқда.

Кўпчилик “рўза кунлари кундузи ухлайман, уйда ўтираман, оффисда ишлайман, оғир меҳнат қилмайман, шу боис кўп нарса ейишим шарт эмас ёки баҳонада озиб оламан”, деяётган бўлса, қуйидаги маълумот айнан ўшалар учун.

Одам организми ўзининг ҳар бир килограмм массасига ҳар бир соатда 1 ккал энергия сарфлайди. Бу энергия сиз ишласангиз ҳам, жим ётсангиз ҳам фарқи йўқ, бир хилда сарфланади. Бу дегани дейлик сиз 70 кг сиз. Ҳар бир килога 1 ккал дан кетса бир соатда 70 ккал энергия сарфлайсиз, энди шуни 24 соатга кўпайтирамиз = 1680 ккал. Демак сиз ҳеч нарса иш қилмаган тақдирингизда ҳам организмингиз учун шунча энергия керак бўлади.

Бу энергия қаерга сарфланади?
Сиз жим турганингиз билан организм ишлашда давом этаётган бўлади. Масалан, юрак тўхтовсиз уриб қонни қон томирлари бўйлаб ҳаракатлантиради, буйраклар қонни фильтрлаб ундан иккиламчи сийдикни ажратиб чиқаради, ичаклар озуқани қайта ишлаб ҳазм қилади, ортиқча ахлат қисмини йўғон ичакка суриб чиқаради, жигар қонни фильтрлаб зарарли моддалардан тозалаб беради, ўпка доимий равишда ташқи атмосфера ҳавосидан кислород олиб қонни кислород билан бойитади, қондаги карбонат ангидридни чиқариб юборади, қонда ҳужайралар ташқи муҳитдан кираётган зарарли жисмларни зарарсизлантиради, кўз кўради, кўрган нарсасини мияга узатади, тил кун бўйича жағи жағига тегмай гапиради, буларнинг барчасини мия тўхтовсиз назорат қилади. Ҳа, буларнинг барчаси учун энергия сарфланади.

Бундан ташқари энди сиз кундузи ҳеч бўлмаганда намоз ўқийсиз, туриб-юрасиз. Буларнинг барча-барчаси энергия талаб қиладиган ишлар. Биз қандайдир ҳаракат қилишни иш деб тушунамиз. Лекин мускулларимиз ундай эмас. Бизнинг мускулларимиз икки хил иш бажаради: динамик ва статик.

Динамик иш бу ўзингиз билган иш: юриш, қўлни ҳаракатлантириш, ўтириб туриш, қисқаси бир жойдан иккинчи жойга ҳаракатланиш билан боғлиқ иш. Статик иш эса организмни маълум ҳолатда ушлаб туриш, масалан, шунчаки тўғри тикка туриш, намозда қаъдада ўтириш, партада ўтириш ва ҳоказо. Буларнинг барчаси статик иш ва мускул бу учун ҳам ишлайди ва энергия сарфлайди.

Худди мана шу боис ҳам, организм учун энг зарур минимал даражадаги энергияни қабул қилиш керак.
Рўзада ҳаракатсиз шунчаки очлик ҳисобига озаман, деяётганларнинг ишида битта хатолик мавжуд. Очлик билан сиз мускул ҳисобига озишингиз мумкин, холос. Одатда сон, думба, қорин, кўкрак соҳасида йиғилган ёғлар шунчаки эримайди. Уларни турли машқлар билангина эритиш мумкин, холос. Мана шуни ҳисобга олишни унутмасангиз яхши бўлар эди. 

Ҳа, дарвоқе, мен бу билан саҳарликка бўкиб овқатланинг, демоқчи эмасман. Мен ўзингизни қийнаб атайлаб оз овқатланманг, ўртача, меъёрида таомланинг демоқчиман.
Бахтиёр Шералиев,
биолог
Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 103
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 268
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 178
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 247
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 65
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 155
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Бўлимлар