«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2021, 19:47
ЎЗO‘Z

Актриса Норпошша Ҳасанова Мирза Азизов унга уй олиб берганини маълум қилди (видео)

19 апр, 18:30 4 025 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Актриса Норпошша Ҳасанова Мирза Азизов унга уй олиб берганини маълум қилди (видео)
Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов 16 апрель куни 58 ёшида вафот этди. Мирза Азизовнинг ҳамкасби, актриса Норпошша Ҳасанова 34 йил давомида фарзандлари билан ётоқхонада яшагани, Мирза Азизов эса унга уй олиб бергани ҳақида гапириб берди.

Актриса бу ҳақда YouTube’даги YashinTV’га берган интервьюсида маълум қилди.

"Мирзажон мендан уч ёш кичик эдилар. Мен учун улар жуда ҳам қадрли бўлиб қолганлар. Уларни инсон қиёфасидаги фаришта дердим. 2016 йилда Мирзажон театрга директор бўлганларида, уларга сўз берилганда, бу воқеани ҳар сафар жуда катта ҳаяжон билан эслайман, бу воқеани бошқача эслаб бўлмайди.

«Менга берилган ишончингизни оқлашга ҳаракат қиламан, фақат битта илтимосим бор, мана шу театрда 34 йилдан буён ишлаб келаётган Норпошша Ҳасановага битта уй олиб берайлик. Улар ўттиз тўрт йилдан буён фарзандлари билан ётоқхонада яшайдилар. Ўғилларини уйлантиришлари, қизларини турмушга беришлари керак», дегандилар.

Бу гапдан бир уяламан, хижолат бўламан, бир хурсанд бўламан, мен учун бир инсон қайғурганлигидан суюнаман. Ўша вақтда Маданият вазири Баҳодир Аҳмедов эдилар, улар ҳам рад қилмасдан «Норпошшо опа, ижобий ҳал қилишга ваъда берамиз» дедилар. Шу икки инсон ваъдаларини устидан чиқиб 2016 йилда бизга уй қилиб бердилар, 34 йил деганда, 56 ёшимда уйли бўлганман.

Ҳозир уйга кираман-у, болаларим суюнганидан, ишонгилари келмай «шу уй бизникими», дейишади. Уйимнинг деворига қарайманми, томига, ромига қарайманми, қаерига қарасам Мирзани кўраман. Мирзани театрда кўрсам, миннатдорлик ҳиссиданми йиғлаб юборардим, ҳаттоки уларни хижолат қилмаслик учун қочиб юрадиган бўлдим. Улар хижолат бўлмасин дердимда.

Бу инсон ҳаммага, ҳаттоки биринчи кўришган инсонларига ҳам қўллари кўксида бўларди. Кимга бўлмасин яхши муомала қилиб, «нима камчилик, мендан нима ёрдам» деб сўрардилар. Фақат ва фақат яхшилик қилганликларини эшитганман. Буни айтмасам бўлмайди, ёлғон гапираётганим йўқ, ҳозирги гапларимни улардан яхшиликлар кўрган барча инсон виждонида тасдиқлаб турибди.

Бугун театрга репитицияга келдик. Ташқарида турибмиз. Ҳеч нарса йўқдек, ҳуввилаб қолгандек ҳамма жой. Аллоҳни иродаси экан, иложимиз қанча.

Уларга Аллоҳим шундай яхши жуфти ҳалол насиб этган, иллоҳим фарзандлари бахтли бўлсин. Қўлимиздан келадигани фақатгина уларнинг ҳаққига дуо қилиш холос. Охиратлари обод бўлсин, иллоҳим ётган жойлари жаннатдан бўлсин", - деди Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр актрисаси Норпошша Ҳасанова.

Мирза Азизов ўзбек томошабинларига «Тубанлик», «Гумроҳлар», «На малакман, на фаришта», «Алпомишнинг қайтиши», «Шоҳнома» каби фильм ҳамда спектакллардаги роллари орқали танилган эди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов 58 ёшида вафот этди 16 апр, 13:56
  • Алишер Отабоев уни театрдан Мурод Ражабов қувгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди (видео) 15 мар, 21:07
  • Актриса Баҳора Арслонова отаси ҳаж сафарида, 63 ёшида вафот этгани ҳақида сўзлаб берди (видео) 23 сен, 16:43
  • Раъно Ярашева ҳамкасби Дилбар Икромова ҳақида: «Ҳаётда тортинчоқ ва беозор, саҳнада эса қудратли аёл эди» 13 сен, 14:34
  • Шаҳзода Муҳаммедова: “Азамат Аҳроров билан муносабатларимиз якун топди” 19 ноя, 14:41
  • Мирза Азизов: санъат сиёсатга аралашмасин деганлар адашади 30 сен, 23:07
  • Сўнгги янгиликлар
  • Xiaomi смартфонлари инсонлар ҳаётини сақлаб қолмоқда: улар 35 та зилзила ҳақида огоҳлантирган 13 мая, 19:19 0
  • Пашинян Озарбайжонни Арманистоннинг суверен ҳудудига тажовуз қилишда айблади 13 мая, 18:35 0
  • Жанубий Кореяда севишганлар бир-бирига Tesla ва бошқа компаниялар акцияларини совға қилишмоқда 13 мая, 18:00 0
  • Ўзбекистонда 14 май куни ҳарорат 38 даражагача иссиқ бўлади 13 мая, 17:27 124
  • Исроил шаҳарларида яҳудийлар ва араблар ўртасида тўқнашувлар бошланди (видео) 13 мая, 16:50 423
  • Telegram орқали ўзганинг пластик картасидан 2,5 млн сўм ечиб олган 10-синф ўқувчиси ушланди 13 мая, 16:06 205
  • Иброҳим Ҳалил Йўлдошев: Европага кетмоқчи эканлиги, орзулари ва Хюистранинг Арвеладзедан фарқи ҳақида 13 мая, 15:30 400
  • Такси ҳайдовчисига тош билан ҳужум қилиб, ёнидаги 4800 долларни олиб қочган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:50 188
  • Сурхондарёда 500 грамм гиёҳванд моддани организмида олиб киришга уринган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:13 333
  • Хоразмда 10-синф ўқувчиси даҳшатли ЙТҲга сабабчи бўлди 13 мая, 13:36 849
  • Нега Ўзбекистонда сўм учун алоҳида, валюта учун алоҳида карта очилади? 13 мая, 12:50 429
  • Жамоаси муҳим ғалабани қўлга киритган ўйинда Шомуродов неча баллга лойиқ кўрилди? 13 мая, 12:25 443
  • Бўлимлар