«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:30
ЎЗO‘Z

Бизга шундай легионер керак! Мухлислар ўзбек футболчисини ўрнидан туриб олқишлади

19 апр, 09:38 2 714 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бизга шундай легионер керак! Мухлислар ўзбек футболчисини ўрнидан туриб олқишлади
Беларусь чемпионатини ёритаётган журналистлар БАТЭ етакчисига айланиб бораётган Шаҳбоз Умаровнинг ўйинига алоҳида эътибор қаратмоқда. Шаҳбоз аслида ўтган йили “Энергетик-БГУ” таркибида муваффақиятли ўйнаган бўлса-да, мухлису мутахассисларнинг нигоҳи тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган Жасур Яхшибоевга қадалган эди. Айтиш мумкинки, Шаҳбоз дўстининг соясида қолиб кетганди.

Бу йил вазият ўзгарди. Жасур Яхшибоев бахтини Польша чемпионатидан изламоқда. Шаҳбоз эса, Беларусь олий лигасида янги мавсумнинг дастлабки туридан ҳамманинг эътиборини ўзига қарата бошлади. Ҳатто, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Беларусга бориб, унинг хатти-ҳаракатларини бевосита кузатиб келди. Ҳар ҳолда жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашда мураккаб вазиятга тушиб қолган терма жамоамиз учун янги ва истиқболли номзод пайдо бўлгани рост бўлсин.

Беларусь олий лигасининг бешинчи турида Шаҳбоз собиқ жамоаси “Энергетик-БГУ”га қарши тўп сурди ва борисовликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди. Мезбонларнинг ҳар икки голига Станислав Драгун муаллифлик қилди. Ғалаба голига эса, Шаҳбоз Умаров ассистентлик қилди. Ҳамюртимиз жарима зарбасидан жамоадошига тўпни аниқ етказиб берди ва Драгун боши билан тўпни дарвозага жойлади.

Учрашув таҳлили билан шуғулланган мутахассислар легионеримиз ўйинини юқори баҳолади.
Таъкидлаш жоизки, Умаров ўз финтлари ва тўп билан муомала қилиш қобилияти билан мухлисларга ажойиб томоша кўрсатди. Унинг икки, уч, керак бўлса, тўрт нафар рақибни турли усулларда алдаб ўтиши учрашувни кузатган ишқибозларга жуда манзур бўлди. Ҳимояга кучли босим ўтказди. Рақиб футболчилари техникаси мукаммал шаклланган Шаҳбозни фақат футболкасидан тортиш орқали тўхтата олди холос, - деб ёзади kp.by сайти таҳлилчиси Сергей Шёголов.

Албатта, Шаҳбоз бу ҳаракатлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлди. Бир вазиятда Шаҳбоз Умаров жамоадош Станислав Драгуннинг хет-трик қилишига кўмаклашмоқчи бўлди. Ўзи қулай вазиятда турганига қарамай, тўпни унга оширди. Бироқ, Драгун бундан фойдалана олмади. Шунингдек, легионеримиз ўтган йилги чемпионат тўпурари Максим Скавишни ҳам қулай позицияга чиқарди. Бироқ, ҳужумчи мўлжалдан адашди.

Собиқ жамоасига қарши фаол ўйнаб, кўп энергия сарф қилган Шаҳбоз Умаров учрашувнинг 79-дақиқасида ўз ўрнини жамоадоши Павел Нихайчикка бўшатиб берди.

Умуман олганда, Шаҳбоз Умаров жорий мавсумда жамоанинг ҳақиқий етакчисига, мухлисларнинг ёқимтойига айланиб бормоқда. Легионеримиз дастлабки баҳсларда учта чиройли гол урди ва турлардан бирида энг яхши футболчи, деб топилди.  Бу гал жамоадошини голли пас билан таъминлаган Шаҳбоз гол+пас тизими бўйича тўрт балл жамғарди ва бу борада мусобақанинг энг фойдали ўйинчиларидан ҳисобланади.  

Беларусь чемпионатида амалдаги чемпион – “Шахтёр” якка пешқадам бўлиб турибди. Яна бир ҳамюртимиз – Шаҳзод Убайдуллаев тўп тепаётган Солигорск жамоаси бешта учрашувнинг барчасида зафар қучган. Ўн бир очко тўплаган БАТЭ эса, “Динамо-Брест” билан бирга иккинчи ўринда бормоқда.

Олий лига жамоалари навбатдаги тур учрашувиларини 23 апрель санасида ўтказади. Шу куни БАТЭ сафарда “Ислочь” билан рақобатлашса, “Шахтёр” Солигорскда мағлубиятсиз ўйнаётган “Рух” жамоасини қабул қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 347
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 174
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 83
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 371
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 276
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар