«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 09:55
ЎЗO‘Z

Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари фош этилди

18 апр, 20:36 2 577 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари фош этилди
Божхона органлари томонидан қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйиш ва шундай фаолият билан шуғулланувчи яширин цехларни фош этиш борасида ишлар тизимли асосда амалга оширилмоқда.
 
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри бўлими ходимлари билан ҳамкорликда олдиндан олинган тезкор маълумотлар асосида Нукус шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро Қ.Э. қўлбола усулда тайёрланган 180 шишада жами 86,6 литр ароқ маҳсулотларини ноқонуний тарзда сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, олдиндан кузатувга олинган бошқа бир фуқаро Ш.С томонидан қўлбола усулда тайёрланган 48 шиша идишда 23,65 литр “Қаратау” номли ароқларни жами 876 000 сўмга сотилишининг олди олинди.

Яна бир ҳолатда Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Д.Г хонадони тегишли тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида, рангли принтерда чоп этилган жами 2078 дона қалбаки акциз маркалари, жами   340 литр тиббиёт этил спирти, 14,5 литр елим идишларда этил спирти, 7982 дона штрих кодлар ҳамда қўлбола усулда ароқ тайёрлашда ишлатиладиган ускуналар, 1 дона “Epson L 805” маркали рангли принтер, жами 1015 дона бўш ароқ шиша идишлари, 2 489 дона ароқларнинг пластмасса қопқоқлари, 535 та ароқ шиша идишининг алюмин қопқоқлари ва бошқа буюмлар борлиги аниқланди.

Мазкур тезкор тадбир давомида дастлабки сўровга кўра қиймати 16,8 миллион сўмлик қўлбола усулда тайёрланган ароқлар ва уни тайёрлашда ишлатиладиган маҳсулотлар аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 382
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 634
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 95
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 69
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 0
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 0
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 82
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Бўлимлар