«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2021, 14:47
ЎЗO‘Z

Урганчда Гиннеснинг рекордлар китобига кириши айтилаётган дунёдаги энг йирик бронза от ҳайкали ўрнатилади (видео)

18 апр, 09:44 1 231 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Урганчда Гиннеснинг рекордлар китобига кириши айтилаётган дунёдаги энг йирик бронза от ҳайкали ўрнатилади (видео)
Урганчда дунёдаги энг йирик бронза от ҳайкали ўрнатилади. У Гиннеснинг рекордлар китобига киради, деб хабар берди «Podrobno.uz»га таяниб «Дарё».

Қайд этилишича, Россиянинг Жуковский шаҳридаги ҳайкалтарошлар дунёдаги энг йирик от ҳайкалини бронзадан қуйиш ишларини тугатмоқда, фақат кичик деталлари қолган. Асос билан биргаликда ҳайкалнинг баландлиги 25 метрни ташкил қилади. У Ўзбекистон ҳукуматининг буюртмаси асосида тайёрланмоқда ва Урганч шаҳрида ўрнатилади.

Энг катта от Мўғулистонда Чингизхон ҳайкали билан бирга ўрнатилган. Унинг баландлиги 50 метрни ташкил қилади, аммо у бронзадан ясалган эмас. Урганчга ўрнатилаётган ёдгорлик Гиннеснинг рекордлар китобига бронзадан ясалган энг катта от сифатида киради.

«Аслида, буюртмачилар отни дунёдаги энг каттаси бўлишини истамаган. Йўқ, бундай эмас эди. Агар улар энг катта отни истаганда, 50 метрлик отга буюртма беришлари мумкин эди. Бу (25 метрлик от) шаҳарнинг майдони учун, айнан ўша меъморий муҳит учун мақбулдир», – дея таъкидлади лойиҳа муаллифи Виталий Казанский.

Ёдгорликда фақат отнинг ўзи бўлмайди. Унинг устида мўғулларга қарши курашган Ўзбекистон халқ қаҳрамони Жалолиддин Мангуберди сиймоси бўлади.

«Ҳеч ким ҳеч қачон бундай миқёсдаги отларни ясамаган. Биз Туркия учун бироз кичикроқ от ясаган эдик. Буюртмачилар у отни кўришди ва биз бундан ҳам кўпроқ қилишимиз мумкин, деган қарорга келишди. Икки йилдан бери лойиҳа устида ишлаймиз. Муаллифлар ҳайкалнинг бир нечта вариантларини таклиф қилишди. Натижада якуний версияни Ўзбекистон Президенти шахсан тасдиқлади», – деди Lit Art компанияси бош директори Александр Устенко.

Эслатиб ўтамиз, Урганч марказида Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ва туннел қурилиши маълум қилинганди. Туннел аэропорт ва темир йўл вокзалини боғлаб турувчи Ал-Хоразмий кўчасидан ва Қирғизёп канали остидан ўтади. Туннел қурилиши муносабати билан шаҳарнинг бир қатор кўчалари ва чорраҳаларида транспорт ҳаракатини ташкил этиш қайта кўриб чиқилади. Лойиҳани қачонга якунлаш режалаштирилгани ва унинг қиймати қанчалиги ҳақида маълумот берилмаган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Даврон Кабулов «Миллионавирус» концертида катта саҳна кўриниши бадиий кенгаш томонидан олиб ташланганини маълум қилди 29 мар, 19:46
  • Фаҳрие Эвжен Бурак Ўзчивит билан муносабатларидаги рашк ҳақида сўзлаб берди 15 мар, 19:30
  • Америкалик хонанда Ариана Гранде 20 марта Гиннеснинг рекордлари китобидан ўрин олди 07 фев, 21:21
  • Руслан Шариповнинг қандай касаллик билан вафот этганига ойдинлик киритилди (видео) 01 авг, 23:50
  • Хонанда Дима Билан “Россияда хизмат кўрсатган артист” унвонига эга бўлди 15 ноя, 12:38
  • Райҳон Ғаниева ҳижобда (фотолар) 16 ноя, 10:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШда COVID-19’га қарши эмланган фуқаролар ниқоб тақмаслиги ва масофа сақламаслиги мумкин бўлди 14 мая, 14:04 0
  • Бухорода ХIX асрнинг иккинчи ярмида қурилган масжид аниқланди 14 мая, 13:29 85
  • «ОТМларда чет тиллари йўналишидаги факультетларда қабул квоталари оширилади» 14 мая, 12:37 105
  • Тожикистон ҳукумат делегацияси Ўзбекистонга келди 14 мая, 12:14 278
  • Шаҳарларда максимал тезликни пасайтириш таклиф қилинмоқда 14 мая, 11:40 353
  • Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 291 кишида коронавирус аниқланди 14 мая, 11:15 329
  • Фарғонада 34 млн сўмлик кимёвий дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди 14 мая, 10:43 277
  • Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини дўппослади (видео) 14 мая, 10:14 678
  • 6 та гол урилган ўйинда "Ливерпуль" МЮ устидан ғалаба қозонди 14 мая, 09:55 404
  • Усмон Тошев: Тожикистон термасидаги тақдири, "Бухоро"га қайтишига нима туртки бергани ҳақида 14 мая, 09:35 512
  • 8-ўриндан чемпионликгача: Хосеп Гвардиоланинг муваффақият сири нимада? 14 мая, 09:00 389
  • Марғилонда 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди 14 мая, 08:30 527
  • Бўлимлар