«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2021, 14:28
ЎЗO‘Z

Жиззахда қоидани бузган ҳайдовчини сўккан ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

18 апр, 09:16 1 331 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жиззахда қоидани бузган ҳайдовчини сўккан ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди
Жиззах шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчини ҳақорат қилган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимига нисбатан хизмат суриштируви ўтказилмоқда. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 12 апрель куни Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари З.П., З Ғ. ва Ш.М. Жиззах шаҳар Ислом Каримов шоҳ кўчасида тунги хизматни олиб бораётган вақтида ЙПХ инспектори Ш.М. томонидан «ВАЗ-2108» машинаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 99-бандида белгиланган талабларга амал қилмасдан ҳаракатланганлиги боис тўхтатилган.

ЙПХ ходими ҳайдовчидан меъёрий ҳужжатларини тақдим қилишини сўраганда ҳайдовчи ҳужжатларини тақдим эта олмаган. Ҳайдовчи А.Ж.га нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома тузилиб, «ВАЗ-2108» вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига махсус эвакуатор ёрдамида олиб кетилаётганда ҳайдовчи ЙПХ ходимига эътироз билдириб, қаршилик кўрсатган. ЙПХ инспектори Ш.М. ҳайдовчи билан мулоқот жараёнида носамимий муносабатда бўлган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижонда «тонировка»си учун тўхтатилган Nexia ҳайдовчиси ЙПХ инспектори билан жанжаллашди 12 апр, 19:33
  • ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатиб, воқеа жойидан кетиб қолган ҳайдовчи 8 суткага қамалди 27 янв, 12:27
  • Ҳайдовчи машинасини жарима майдончасига олиб кетмасликлари учун унинг устига чиқиб олган ҳолатга ЙҲХББ муносабат билдирди 02 авг, 12:37
  • Ҳайдовчи машина жарима майдончасига жойланишидан норози бўлди ва унинг устига чиқиб олди 01 авг, 13:07
  • Жиззахлик ҳайдовчи ЙҲХБ ходимига пора бераётган вақтида қўлга олинди 13 фев, 17:18
  • Наманган ва Фарғонада 2 нафар ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бераётганда ушланди 30 янв, 12:18
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бухорода ХIX асрнинг иккинчи ярмида қурилган масжид аниқланди 14 мая, 13:29 85
  • «ОТМларда чет тиллари йўналишидаги факультетларда қабул квоталари оширилади» 14 мая, 12:37 105
  • Тожикистон ҳукумат делегацияси Ўзбекистонга келди 14 мая, 12:14 278
  • Шаҳарларда максимал тезликни пасайтириш таклиф қилинмоқда 14 мая, 11:40 353
  • Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 291 кишида коронавирус аниқланди 14 мая, 11:15 329
  • Фарғонада 34 млн сўмлик кимёвий дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди 14 мая, 10:43 277
  • Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини дўппослади (видео) 14 мая, 10:14 678
  • 6 та гол урилган ўйинда "Ливерпуль" МЮ устидан ғалаба қозонди 14 мая, 09:55 404
  • Усмон Тошев: Тожикистон термасидаги тақдири, "Бухоро"га қайтишига нима туртки бергани ҳақида 14 мая, 09:35 512
  • 8-ўриндан чемпионликгача: Хосеп Гвардиоланинг муваффақият сири нимада? 14 мая, 09:00 389
  • Марғилонда 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди 14 мая, 08:30 527
  • Тадбиркорларга туну кун фаолият юритиш ҳуқуқи берилади 14 мая, 08:00 579
  • Бўлимлар