«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2021, 14:52
ЎЗO‘Z

Афғон йўлаги Марказий Осиё тараққиётига қандай ҳисса қўшади?

18 апр, 08:38 1 675 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Афғон йўлаги Марказий Осиё тараққиётига қандай ҳисса қўшади?
Фото: Google Photos
Февраль ойида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ҳукуматлари Мозори Шариф—Кобул—Пешовар темир йўлини қуриш борасида «Йўл харитасини» имзолаган эдилар. Мазкур лойиҳада Россия ҳам қатнашишга қизиқиш билдириб келади. Бу лойиҳа эса сўнгги юз йилликда илк марта Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан боғловчи транспорт ва энергетика йўлагини қуриш борасида ижобий умидларни уйғотди. The Project Syndicate нашри мазкур йўлакнинг истиқболлари ҳақида сўз юритади.

Мозори Шариф-Кобул-Пешовар транспорт йўлагини битириш минтақада иқтисодий алоқаларнинг жонланишига ва қолаверса Афғонистонда тинчликнинг ўрнатилишига ва эҳтимол қадимий Буюк Ипак йўлининг тикланишига умид беради. Шу боисдан қурилиши имзоланган лойиҳа Афғонистонга 2 триллион доллар маблағ сарфлаган Россия, Хитой, Ҳиндистон ва АҚШ тарафини қизиқтириши мумкин. Шунингдек, ғарбда «номаълум ҳудуд» сифатида қараладиган Марказий Осиёнинг халқаро сиёсий воқеалардаги ўрнига ҳам холисона баҳо беришга ундаши табиий.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов февраль ойида Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистонга сафар қилди ва Афғонистон иштирокида Жанубий Осиё мамлакатларига чиқиш масаласини муҳокама қилди. Президент Мирзиёев парламентга йўллаган мурожаатида ҳам асосий масала Жанубий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва Афғонистондаги тинчликка ҳисса қўшиш эканлигини маълум қилди.

Ўзбекистон ҳукумати Термиздан Мозори Шарифга олиб борувчи темир йўлни қуриб битказди. Навбат эса энди Ҳиндиқуш тоғлари орқали ўтувчи ва Пешоварга туташувчи 573 километрлик темир йўл қурилишини битказишга келди. Агар лойиҳа ижобий якунланадиган бўлса, бу темир йўл дунёдаги энг баланд темир йўл номини ҳам олишга ва йилига 20 миллион тонна юкни ташишга хизмат қилиши мумкин.

Декабрь ойида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон раҳбарлари Мозори Шарифдан Кобулга элтувчи темир йўлни қуриш борасида шартнома имзоладилар ва темир йўл қурилишига 5 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ кетишини аниқлаб, халқаро молиявий ташкилотларнинг бу лойиҳага эътибор қаратишларини сўради. Агар молиявий ёрдам олинадиган бўлса, темир йўл қурилиши шу йилнинг сентябрь ойида бошланиши режалаштирилган.  Ўзбек ва тожик электр ташувчи тармоқларининг Кобул йўналишида ўрнатилганлиги келажакда темир йўлни электрлаштиришга ёрдам беради. Мутахассислар фикрича мазкур темир йўлнинг қурилиши Марказий Осиёдан юборилаётган юкларнинг етказиб бериш муддатини 30 кундан 15 кунгача қисқартиради.

Лойиҳалаштирилган темир йўл, шунингдек, Хитой, Ўзбекистон ва Қирғизистон қураётган транспорт коридорини бир-бирига боғлайди ва Европа, Хитой, Россия ва Жанубий Осиё мамлакатлари Марказий Осиё орқали ўтадиган транспорт йўлагига эга бўлади. Ҳозирда Ўзбекистон ўз юкларини Эроннинг Бандар Аббос порти орқали денгизга чиқишини таъминламоқда ва бу ўртача ҳисобда 2600-3000 долларга тушмоқда. Агарда Афғонистон орқали Покистоннинг Карачи портига чиқиш имконини берадиган темир йўл қуриладиган бўлса, бу харажат 1400-1600 АҚШ долларига тушиши мумкин.

2020 йилнинг охирларида Туркманистон, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон ҳукуматлари Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан боғловчи газ қувурини қуриш ишларини бошлаб юборди. 1814 километрга чўзилган мазкур газ қувури йилига 33 миллиард кубометр газни экспорт қилиш имконини беради. Мазкур газ қувури қурилиши 2023 йилнинг декабрь ойида тугаллаш режалаштирилмоқда. Толибон раҳбариятининг мулозимлари расмий Ашхободга ташрифи чоғида мазкур газ қувури қурилишини қўллаб қувватлашини билдирди.

АҚШ миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи Збигнев Бзежински бир вақтлар Марказий Осиёни «буюк шахмат тахтаси» га қиёс қилганди, чунки бу ҳудудда катта лойиҳалар амалга оширилар экан АҚШ, Россия ва Хитойдек йирик геосиёсий ўйинчиларни ҳам назардан қочирмасликка тўғри келади. Шундай экан АҚШ ҳам, Россия ҳам, Хитой ҳам Марказий Осиёда тинчлик таъминланиши ва тараққий этишидан манфаатдорлиги кўринади.

Марказий Осиё бир вақтлар дунё савдо сотиғи ва илм фанида гуркираган бўлса, ҳозирда олтин асрдаги йўқотишларнинг ўрнини тўлдириб олиш учун яхши имкониятга эга, бунинг учун эса Марказий Осиё мамлакатлари бир-бирлари билан яқин иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиб эришишлари мумкин.
Жаҳонгир Эргашев тайёрлади




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Маршал Абдурашид Дўстум: «Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТдаги нутқини алоҳида тарихий воқеа деб ҳисоблайман» 25 сен, 00:06
  • «Толибон» вакили: «Афғонистон томонидан Ўзбекистон ёки Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларга таҳдид пайдо бўлишига йўл қўймаймиз» 15 сен, 09:26
  • "Толибон" қуролларни кимдан сотиб олишини маълум қилди 08 авг, 16:43
  • Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари мажлиси ўтказилади 20 мая, 13:35
  • Марказий Осиёда қандай куч устун келади: қарама-қаршиликми ёки ҳамкорлик? 06 мар, 11:12
  • АҚШ генерали: «Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсири АҚШ учун ушбу минтақада муаммо туғдиради» 01 мар, 13:03
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШда COVID-19’га қарши эмланган фуқаролар ниқоб тақмаслиги ва масофа сақламаслиги мумкин бўлди 14 мая, 14:04 0
  • Бухорода ХIX асрнинг иккинчи ярмида қурилган масжид аниқланди 14 мая, 13:29 85
  • «ОТМларда чет тиллари йўналишидаги факультетларда қабул квоталари оширилади» 14 мая, 12:37 105
  • Тожикистон ҳукумат делегацияси Ўзбекистонга келди 14 мая, 12:14 278
  • Шаҳарларда максимал тезликни пасайтириш таклиф қилинмоқда 14 мая, 11:40 353
  • Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 291 кишида коронавирус аниқланди 14 мая, 11:15 329
  • Фарғонада 34 млн сўмлик кимёвий дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди 14 мая, 10:43 277
  • Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини дўппослади (видео) 14 мая, 10:14 678
  • 6 та гол урилган ўйинда "Ливерпуль" МЮ устидан ғалаба қозонди 14 мая, 09:55 404
  • Усмон Тошев: Тожикистон термасидаги тақдири, "Бухоро"га қайтишига нима туртки бергани ҳақида 14 мая, 09:35 512
  • 8-ўриндан чемпионликгача: Хосеп Гвардиоланинг муваффақият сири нимада? 14 мая, 09:00 389
  • Марғилонда 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди 14 мая, 08:30 527
  • Бўлимлар