«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2021, 16:08
ЎЗO‘Z

Марказий Осиё дербисида имкониятлар қандай? Ёхуд терма жамоа устозининг Саудиядаги режалари ҳақида

18 апр, 00:23 1 723 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий Осиё дербисида имкониятлар қандай? Ёхуд терма жамоа устозининг Саудиядаги режалари ҳақида
Эртага Марказий Осиё дербиси остида кечадиган АГМК ва “Истиқлол” ўртасидаги ўйинни кўпчилик кутяпти. Бу тўқнашув Ўзбекистон ёки Тожикистонда эмас, балки Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказилишини ҳам яхши биласиз-а?
Бу жуда қизиқарли ўйин бўлиши кутиляпти. Бу ҳақида АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳам матбуот анжуманида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Тожикистон миллий терма жамоаси устози – ўзбекистонлик Усмон Тошев айни пайтда Саудияда бўлиб турибди. У АГМКни ҳам, “Истиқлол”ни ҳам яхши билади. Шу боис ўйин олдидан sports.uz мухбирига қуйидагиларни айтди.

Дерби олдидан
- АГМК – “Истиқлол” ўйини ҳақида тўхталсам, ўзим ҳам бевосита учрашувни стадионда кузатаман. Чунки Саудия Арабистонига келганман. “Истиқлол” жамоасининг биринчи ўйинини ҳам кўрдим. Ўшанда дуранг кузатилганди. АГМК – “Истиқлол” беллашувидан нима кутяпман? Тожикистонда ишлаётганим сабабли биринчи навбатда терма жамоага номзод футболчиларнинг ўйинларини диққат билан кузатишим аниқ. Чунки “Истиқлол”да Тожикистон термасининг кўплаб ўйинчилари тўп суришади. Бу Марказий Осиё дербисига айланади ва бу жуда қизиқарли ўтишига шубҳа қилмайман. Тожик футболи ҳам ўсаётганидан хурсандман. Мана, “Истиқлол” биринчи маротаба Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида қатнашяпти ва илк турдаёқ биринчи очкосини қўлга киритди. Эртага бўладиган дерби иккала клуб учун муҳим. Миржалол Қосимов ва унинг жамоасини яхши биламан. Шунингдек, “Истиқлол” – бу бизнинг жамоа. Чунки Тожикистоннинг етакчиси. Умуман олганда, АГМК ҳам, “Истиқлол” ҳам мен учун яқин. Иккала клубдаги футболчиларнинг имкониятларидан ҳам хабардорман. Мен фақат чиройли ва қизиқарли футболга мухлислик қиламан.

“Истиқлол”нинг камчилик ва устунлиги
- Клуб камчиликларини унинг мураббийидан сўраш керак. Мен эса четдан туриб жамоанинг камчиликлари ҳақида айта олмайман. Чунки шундай қилсам, нотўғри бўлади. Кучли томонига келсак, футболчилари кўплаб халқаро ўйинларда иштирок этишган. Турли ёшдаги терма жамоаларда ҳаракат қилишганини биламан. Шунинг учун бундай учрашувларда ўзларини йўқотиб қўйиш ҳолатлари учрамайди. “Истиқлол” жамоасининг кайфияти яхши. Шу боис улардан яхши ўйин кутаман. Жамоанинг ҳар бир ўйини мен учун тааллуқли, аҳамияти катта. Футболчиларнинг ўйини ва тайёргарлиги қанчалик яхши бўлса, бу терма жамоа учун ҳам яхшидир. Айнан шундан келиб чиқиб, келгусида терма жамоадаги режаларимни тузиб чиқаман.

Жамоаларнинг гуруҳдан чиқиш имконияти тўғрисида
- “Истиқлол”нинг БАА клубига қарши ўйинини кўрдим. Лекин рақиб мени бирор нимаси билан ўйлантириб қўймади. Катта тажрибаси бор деб айтмаган бўлардим. Ҳар бир жамоа мураббийи аввало гуруҳдан чиқиш вазифасини қўйган. Менга қолса, “Истиқлол” билан АГМК кейинги босқичга чиқишини истайман. Бу жуда яхши бўларди. Иккала клубда бунинг учун имконият бор. Фақат меҳнат қилиш керак. Энди биттадан ўйин ўтказишди, олдинда яна бешта тур бор. Балки икки-учта учрашувдан кейин футболчиларда чарчоқ аломатлари кўриниб қолиши ҳам мумкин. Мен учун иккала клубнинг кейинги босқичга чиқишининг тарафдориман.

АГМК хусусида  
- АГМКни биламан, ажойиб жамоа. Миржалол Қосимов кучли ўйинчи бўлган ва энди кучли мураббийга айланди. Футболни яхши тушунади. АГМК билан анчадан бери бирга ишлаяпти. “Ал-Ҳилол”га қарши ўйини жуда қизиқарли кечди. 2:2 ҳисобида жанговор дуранг қайд этилди. Масалан, плей-офф ўйинида охирги дақиқада гол уриб ғалаба қозонгани ҳам бежиз эмас. Бу АГМКнинг катта маҳоратидан дарак беради. Улар охиригача курашадиган жамоа. Яна қайтараман, эртага жуда қизиқарли баҳс гувоҳи бўламиз. АГМК – “Истиқлол” тўқнашуви ҳатто ўртоқлик мақомида бўлса ҳам доим дерби сифатида ўтади. Ким ютишини айта олмайман.

Саудия Арабистонига сафари ҳақида
- Саудияга 14 апрелда келдим. Мақсадим ўйинларни кўриб назорат қилиш, футболчиларнинг ҳаракатларини диққат билан кузатиш. Терма жамоа аъзоларининг ҳар қандай ўйини биз учун муҳим. Қолаверса, терма жамоа учун яна иккита номзод бор. Уларни ҳам кузатишим керак. Агар шароит ва имконият бўлса, бирор-бир европалик мураббий билан бир пиёла чой устида фикр алмашмоқчиман. Ҳакамлар билан эса битта меҳмонхонада турибман. Улар учрашувларга жиддий тайёрланишяпти. Бундан ташқари, стадионлардаги шароитлар ва ташкилий масалалар ҳам мен учун қизиқ. Ўйинларга тайёргарлик қандай ташкиллаштирилади, бу борада комиссарлар билан ҳам гаплашяпман. Ҳар ҳолда ташкилий ишлар ҳам мен учун қизиқ. Оз бўлса-да, бу хусусида менда бироз тажриба бор. Лекин ҳеч қачон ўрганишдан қочмайман ва доим футболнинг ташкилий ишлари ҳам муҳим саналади.

Шуҳратбек Жўраев




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Миржалол Қосимов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди? 17 апр, 22:18
  • ОЧЛ-2021. Ўз тарихида илк бор гуруҳда ўйнайдиган АГМК тақвими билан танишинг 11 апр, 17:39
  • АГМК ОЧЛ гуруҳ босқичида қайси жамоалар билан ўйнайди? (тақвим) 07 апр, 23:52
  • АГМК "Истиқлол"ни қандай мағлуб этди? (видео) 12 фев, 22:16
  • Ҳаким Фузайлов: "АГМК - кучли жамоа" 11 фев, 16:18
  • АГМК ОЧЛ саралаш босқичида "Истиқлол"ни қабул қилади 14 ноя, 21:21
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рамазон ҳайити муносабати билан одамлар устидан пул сочган йигит ўз қилмишидан пушаймон эканлигини билдирди 14 мая, 15:39 88
  • Муроджон Аҳмадалиев америкалик боксчига қарши жанг ўтказади 14 мая, 15:13 155
  • Ўзбекистонда 15 май куни қандай об-ҳаво кутилмоқда? 14 мая, 14:37 271
  • АҚШда COVID-19’га қарши эмланган фуқаролар ниқоб тақмаслиги ва масофа сақламаслиги мумкин бўлди 14 мая, 14:04 199
  • Бухорода ХIX асрнинг иккинчи ярмида қурилган масжид аниқланди 14 мая, 13:29 183
  • «ОТМларда чет тиллари йўналишидаги факультетларда қабул квоталари оширилади» 14 мая, 12:37 312
  • Тожикистон ҳукумат делегацияси Ўзбекистонга келди 14 мая, 12:14 401
  • Шаҳарларда максимал тезликни пасайтириш таклиф қилинмоқда 14 мая, 11:40 485
  • Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 291 кишида коронавирус аниқланди 14 мая, 11:15 398
  • Фарғонада 34 млн сўмлик кимёвий дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди 14 мая, 10:43 318
  • Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини дўппослади (видео) 14 мая, 10:14 811
  • 6 та гол урилган ўйинда "Ливерпуль" МЮ устидан ғалаба қозонди 14 мая, 09:55 465
  • Бўлимлар